Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


-МАВЗУ. САНЪАТНИНГ ЭСТЕТИК МОҲИЯТИ, УНИНГ ТУРЛАРИ, БАДИИЙ ИЖОД ЖАРАЁНИ, ЭСТЕТИК ИДРОК ЭТИШ ВА ЭСТЕТИК ТАРБИЯ


Download 0.87 Mb.
bet75/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

6-МАВЗУ. САНЪАТНИНГ ЭСТЕТИК МОҲИЯТИ, УНИНГ ТУРЛАРИ, БАДИИЙ ИЖОД ЖАРАЁНИ, ЭСТЕТИК ИДРОК ЭТИШ ВА ЭСТЕТИК ТАРБИЯ.
РЕЖА:
1. Санъатнинг вужудга келиши ва унинг эстетик моҳияти.
2. Санъат турлари ва бадиий ижод жараёнининг ўзига хослиги.
3. Эстетик идрок этиш.
4. Эстетик тарбия ва эстетик камолот.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
Санъат, санъат турлари, бадиий адабиёт, халқ амалий санъ­ати, меъморчилик, рассомлик, ҳайкалтарошлик, театр, мусиқа, бадиий сураткашлик, хаттотлик, цирк, кино, аския, қўшиқчилик, рақс, нотиқлик, истеъдод,санъаткор, реализм, модернизм, санъат эстетик тарбия воситаси сифатида, эстетик тарбия услуб ва йўллари, эстетик маданият.

Қадимги Шарқ эстетик тафаккур манбалари.


САНЪАТ - кенг маъноли тушунчадир. Масалан, қадимги юнон­лар мусиқа, рақс, назмни санъат деб билар эдилар. Ўрта асрлар­да эса санъат таркибига тасвирий санъат, касалларни даволаш ва дорихона ишлари ҳам киритилган. Бугунги кунда “санъат” сўзи “воқеликни бадиий тимсоллар воситасида ижодий акс эттириш”, “ишнинг кўзини билиш ва маҳорат кўрсатиш жараёни”, “ҳар қандай ишнинг ўзи ва у талаб қиладиган маҳорат даражаси” маъноларида қўлланилади.
Санъат тушунчасининг талқин этилиши бежиз эмас. Зеро, санъат инсон меҳнати, ақл-идрок, шуури билан яратилган,вужудга келган, ижод қилинган нарсалардир. Санъат инсон фаолиятининг ижодкорлик турини англатиб, ҳар бир санъат асаида шахснинг ўзига хос истеъдоди намоён бўлади.
Санъатнинг моҳияти - кенг маънода санъат асарлари (бадиий қадриятлар) билан бирга уларни яратиш (бадиий ижод қилиш) ва истеъмол (бадиий идрок этиш) жараёнларини ҳам қамраб олади. Санъатнинг моҳияти инсон меҳнати, ақл-идроки, шуури билан яра­тилган, вужудга келган, ижод қилинган нарсалардир.
Санъат ва билим - воқеликни алоҳида нозиклик, сезгирлик, самимийлик руҳида инъикос этишда мусиқанинг аҳамияти катта, у одамларнинг руҳий ҳолатини, ички дунёсини, кечинмаларини, ҳис-туйғуларини бетакрор нозик оҳанг-куйларда ифодалайди. Санъат ўз мавзуи доирасида бўлса ҳам фан сингари беқиёс би­лиш-англаш имкониятларига эга. Лекин санъатнинг бадиий би­лиш-англаш жараёни ўзига хос хусусиятлар доирасида содир бўла­ди. Санъат инсон кўз ўнгида жамият маънавий ҳаётининг барча мураккабликларини, эҳтирослар ва қарашлар жозибасини зиддиятли кайфиятларни ўзига хос тарзда гавдалантиради.
Санъатда шакл ва мазмун - эстетик назарияда муҳим ўрин
тутади. Санъатда шакл ва мазмун асарни бадиий идрок этиш
хусусиятлари, маҳорат масалалари каби бадиий маданият назари­яси ҳамда амалиётининг ўзак масалалари билан чамбарчас боғла­ниб кетгандир.
Санъатда мазмун ва шакл бир-бирини изоҳлайди; шакл муа-
йян бир мазмунни ифодаласа, мазмун ҳам муайян шаклда намоён бўлади. Ҳар бир нарсанинг ўзгариши, аввало, мазмун ўзгаришидан бошланади. Мазмунга бўйсунадган шакл бирлигида мазмун етакчи­лик қилади. Мазмунга бўйсунадиган шакл ҳам нисбий мустақиллик­ка эгадир.
Санъат мавзуи муайян асар мазмунига манба бўлиб хизмат қилади. Санъат мазмуни ёки бадиий мазмун мавзудан фарқли ра­вишда бутун воқеликни эмас, балки акс эттирилган воқелик бўла­гини англатади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling