Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


УЛУҒВОРЛИКНИНГ САНЪАТДА НАМОЁН БЎЛИШИ -


Download 0.87 Mb.
bet72/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

УЛУҒВОРЛИКНИНГ САНЪАТДА НАМОЁН БЎЛИШИ - улуғворлдик санъ­атда ҳар томонлама ифодаланади, чунки у санъатнинг барча кўри­нишлари учун асосий мавзудир. Шубҳасиз, санъатнинг турли шакл­ларида улуғворлик хилма-хил тасвирланади: қаҳрамонлик достон­лари, лирик достонлар, қаҳрамонлик фожиаси, қаҳрамонлик мусиқа асарлари, меъморчилик каби саъат муждалари улуғворлик мавзуини бадиий ўзлаштириш жараёнида вужудга келгандир.
ТАБИАТДАГИ УЛУҒВОРЛИК - табиатдаги баланд тоғлар, қудрат­ли шаршаралар, чексиз океанлар, мовий денгизлар,тубсиз осмон ва ш. к. улуғворлик тимсоллари бўлиб, улар улканлик, буюклик, кенг кўламлик, туганмаслик жиҳатдан умумийликка эга. Табиатда­ги улуғворлик инсонни заифликка эмас, балки унда табиат билан қўшилиб кетишга интилиш ҳиссини уйғотади. Улуғворлик ҳисси ўзича эстетик мазмунга эга бўлмаган қувонч, ҳайратланиш, эҳти­ром, тан бериш туйғуларни қамраб олади. Буларга баъзида қўрқув ҳисси ҳам қўшилади. Қўрқув ҳисси инсонни камситмайди, балки тўсиқларни енгиб ўтишга туртки бўлади.
ФОЖИАВИЙЛИК - эстетик тушунчалари ёрдамида ҳаёт зиддият­лари ва тўқнашувлари баҳоланади ва мушоҳада қилинади. Улар орқали инсоннинг ижтимоий ҳаёт ҳодисаларига нисбатан эстетик муносабати ифодаланади ва мустаҳкамланади. Айтиш жоизки, фожи­алилик гўзаллик тушунчасидан торроқ доирада амал қилади.
Фожиалилик - ижтимоий хусусиятга молик тушунча сифатида ёлғиз инсонга хос ҳис-туйғу эканлиги, фақат ижтимоий муноса­батлар жараёнидагина намоён бўлишлари билан изоҳланади.
Фожиалилик бошқа эстетик тушунчалардан қанчалик фарқ қил­масин, уни гўзаллик ва хунуклик каби ижтимоий эстетик орзулар билан боғлиқ ҳолда, унинг тарихий ва нибий табиатини инобатга олган ҳолда мушоҳада қилиш зарур бўлади. Фожиалилик муаммоси ҳар доим фалсафий ва эстетик тафаккур эътиборни ўзига жалб қилиб келган. Фожиалилик табиати тўғрисида жуда кўп мутафак­кирлар фикр-мулоҳаза билдирганлар. Зеро, фожиалиликда воқеий ҳаётнинг чуқур зиддиятлари ва тўқнашувлари: ҳаёт ва ўлим, озодлик ва зарурат, ақл ва туйғу, қонун ва бурч, шахсий ва иж­тимоий хусусиятлар намоён бўлади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling