Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
ХАТТОТЛИК - санъат тури сифатида китобхонга эстетик завқ бағишлаши лозим бўлиб, бу соҳада машҳур хаттотлар, наққошлар етишиб чиққан эди. Моҳир хаттотлар ва наққошларнинг ўз усул ва анъаналари қарор топган эди.
Султон Али Машҳадийнинг 1514 йилда ёзилган “Хаттотлар ва мусаввирлар ҳақида рисола”сида айтилишича, ҳуснихат (хаттотлик) санъатининг ўзига хос махсус мактаби бўлган. Ўша даврда забардаст ижодкорлар асарлари мусаввирлар томонидан ранго-ранг безатилиб, унинг матнлари ҳуснихат орқали махсус хаттотлар томонидан битилган. Бу эса ўша асарларнинг халқ орасида кенг тарқалишига ва севиб ўқилишига сабаб бўлган. Машҳур хаттот, наққош,шоир бўлган Султон Али Машҳадий кўчирган Низомий, Аттор, Саъдий, Жомий,Навоийнинг нафис китоблари жаҳон кутубхоналарида ҳозир ҳам нодир санъат асарлари сифатида эъзозланиб сақланади. ЦИРК - санъатининг асосий хусусияти шуки, у томошабин билан тўғридан-тўғри ва бевосита, енгил ва самимий мулоқотда содир этилади. Цирк томошаси энг қадимий санъат турларидан бўлиб, улар кенг халқ оммаси эъзозига сазовор бўлган. Цирк артисти қиёфа мағзига кириб борнишга интилмайди, баъзи “хавф-хатар”ларни енгиб ўтиш орқали маҳоратини намойиш этади. Цирк санъатида ғаройиб мосламаларда ҳунар кўрсатиш (эксцентрик) ва қизиқчилик-масхарабозлик, мураккаб бадантарбия санъати (акробатика) ва жониворларни ўргатиш (дрессировка) бир-бири билан чатишиб кетади. Булар цирк артистидан эпчиллик талаб этади. Бу санъат тури ажойиб-ғаройиб ҳунар кўрсатиш ва воқеликни муболағалар тарзида ўзлаштиришга мойилдир. КИНО - адабиёт заминида вужудга келади. Шу маънода у “иккиламчи” (адабиёт бирламчи) санъат тури, дейиш мумкин. Кино овоз билан тирик. Кино учун томошали ҳаракат энг муҳим хусусиятдир. Кинода қаҳрамоннинг нигоҳи, йирик тасвирда кўрсатилган аёлнинг сезилар-сезилмас елка қисиши ёки бармоқларининг титраб туриши, ички кечинмаларини ҳар қандай сўз - иборалар орқали ифодалашдан кўра, тасвир орқали кўрсатиш афзалдир. Кино санъатидан тасвирий санъатнинг мусаввирлик, ҳайкалтарошлик, меъморчилик турларида ҳам кенг фойдаланилади. Кино ўз мавзуига, ифода воситаларига эга бўлиб, унинг асосий ўзагини кинематографик ҳаракат ташкил қилади. Бу ҳаракат кинокадр ичидаги ва кадрлар бирикмаси (монтаж) орқали ҳосил қилинган ҳаракат мажмуи ҳисобланади. Кино жамоавий ижод маҳсули бўлиб, унда сценарий муаллифи, режиссёр, оператор, мусаввир, бастакор, “кадр бирикмасини” яратувчи (монтажи) ва бошқалар меҳнати ишлаб чиқариш жамоаси меҳнати билан қўшилгандан сўнг кинематография маҳсулоти яратилади. “Ойнаи жаҳон” эстетик фаолиятининг алоҳида соҳаси сифатида қарор топди. Ойнаи жаҳон (телевидение) моддий ва маънавий маданият таркибида ўзига муносиб ўрин эгаллашга қодир бўлган эстетик фаолият тури сифатида намоён бўлаётир. Санъат турлари ва кўринишларининг деярли ҳаммаси “Ойнаи жаҳон” бағрига сингиб, эстетик таъсир этишнинг самарали воситасига айланмоқда. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling