Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet81/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

АСКИЯ - ўзбек халқ миллий маданияти таркибида ҳали ҳам салмоқли ўрин эгаллаб турган оғзаки адабиёт шакли, даъфатан ижод қилинадиган латифа, лавҳа, қизиқчилик кўринишлари оғзаки сўз баҳси, ўткир сўз ва ҳозиржавоб ҳажв, ҳазил, интермедия ва бошқалар жамоа ижоди содир бўлишини тақозо этади ва бу жанрлар жамоа идрок қилишига мўлжалланган бўлади.
ҚЎШИҚЧИЛИК - инсон фаолиятининг энг муҳим соҳалари билан алоқага киришади, меҳнат жараёнлари ва маросимларида қатнаша­ди. Маиший ҳаётнинг муҳим қисми сифатида одамларни бирор мақсад-ниятга сафарбар этади, уларни ягона туйғу ва ғайрат ат­рофида бирлаштиради. Қўшиқчилик инсонни тарбиялаш воситаси бўлиб, унда юксак фикр ва туйғулар, нафосат диди ва орзулар ҳосил қилади, инсоннинг ижодкорлик қобилиятини оширади.
РАҚС - ифодали санъат тизимида ҳам муҳим ўрин тутади. Рақс қадим замонларда вужудга келган бўлиб, даставвал у маиший турмуш билан боғланган ов, жанг, эътиқод тимсоллари эди. Рақс қадимги одамларни бирлаштиришга, уюштиришга ҳисса қўшган бўлиб, унинг бу хусусиятлари ҳозирги кунда ҳам халқ рақсларида сақланиб қолган.
Рақс ихтисослашган бадиий фаолиятининг нозик ва мураккаб кўринишига, касб-корига айланган бугунги кунда у санъат турла­ри билан ҳамкорликда амал қилади. Рақс мусиқасиз, қўшиқсиз на­моён бўла олмайди. Рақс санъати театр билан ҳам чамбарчас боғлиқ, у томошали театр санъатининг муҳим белгиларини ўзида мужассамлаштирган ҳолда бадиий қиёфалар яратади.
НОТИҚЛИК - санъати барча замонларда ёнма-ён яшаб кел­ган. Нутқ қудратли куч: у ишонтиради, ундайди, мажбур этади. Нотиқликдан мақсад одамларни ишонтиришдир. Нотиқнинг энг улуғ фазилатларидан бири зарур нарсани айтишдагина эмас, балки но­зарур нарсани айтмаслигида ҳамдир.
Нотиқлик қадимда, айниқса, Шарқ мамлакатларида умумдавлат аҳамитига молик иш ҳисбланиб, бир неча турга ажратилган. Ил­мий-сиёсий нутқ, баҳс-мунозарали нутқ, тарғиб ва ташвиқ қилиш руҳидаги нутқ, марсия нутқи, табрик нутқи ва бошқалар.
Нотиқлик санъати қадимда воизлик деб юритилган. “Қомуси усмоний” номли луғатда ваъз “кишиларнинг қалбини юмшатадиган панд-насиҳатлар” деб таъриф берилади. Нотиқлик санъати қадимда дабирлик, хатиблик, музаккирлик кўринишларига эга бўлган. Баъ­зи воизлар дабирлик - давлат аҳамиятидаги ёзишмаларни ўқиб бе­риш, яна бирлари хатиблик - жума, миллий байрам кунлари одоб-ахлоққа оид масалаларини шарҳлаш, яна баъзилари эса му­заккирлик - тарихий воқеа-ҳодисаларни гапириб бериш билан шуғулланишган. Нутқ матни, материали ҳам тингловчиларнинг касб-кори, амалига қараб бир неча хилга бўлинган:
1. Юқори та­бақа вакиллари учун мўлжалланган нутқ; 2. Жанговор нутқ; 3. Оддий меҳнаткашларга мўлжалланган нутқ.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling