Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet78/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

ҲАЙКАЛТАРОШЛИК - тасвирий санъатнинг энг муҳим турларидан бири. У жонли мавжудотлар, воқеа-ҳодисаларни ҳажмли шаклларда акс эттиради. Мармартош, оддий тош, харсангтош, ёғоч, металл, гипс ва бошқалар ҳайкалтарошликка моддий ашёлар бўлиб хизмат қилади. Қадимги ҳайкалтарошлик асарлари нарсалар ранги билан мос бўёқларда бўяларди. Кейинчалик ҳайкалтарошлик мустақил санъат тури сифатида рангдан халос бўлди. Ранг ишлатилган тақдирда ҳам у тасвирланаётган нарса рангдан тубдан фарқ қила­ди. Ҳайкалтарошликда ҳажм асосий тасвирий-ифодали восита, ранг эса ёрдамчи восита вазифасини бажаради.
Ҳайкалтарошликда асосан инсон ташқи қиёфаси, унинг мод­дийлиги яратилади. Лекин унда инсоннинг ички дунёси, кечинма­лари, фикр-туйғулари ҳам ўрин олади. Ҳайкалтарошлик асарлари турғун, ўзгармас хусусиятга эга. Ҳайкалтарош ҳаракатсиз ҳолат­да ҳаракат таассуротини ярата олади ёки унинг бир лаҳзаси орқали ҳайкалга ҳаракат ифодасини бахш этади. Унда ҳаракатни кўрсатиш анча қийин. Халқ қаҳрамонлари, тарихий ҳукмдорлар, фан ва маданият арбоблари, фидойи кишиларга қўйилган ёдгорлик ҳайкаллари тарихий воқеаларни акс эттириб, тарғибот-ташвиқот, ахборот, тарбия, эстетик ва бошқа жуда кўп вазифаларни бажара­ди.
ТЕАТР сўзи юнонча “тетрон” сўзидан олинган бўлиб, қадимги юнонлар оммавий томошалар бўладиган жойларни “театрон” деб атаганлар. Театр, очиқ саҳна, цирк, кино, “ ойнаи жаҳон” кўри­нишларини қоришмалилик билан бирга “ўйин” ҳам бирлаштириб ту­ради. Театр санъатининг шаклланиши босқичида ижрочи билан то­мошабин ўртасида муайян чегара пайдо бўлади.
Театрнинг ўзига хос “тили” ҳаракатдир. Театр санъати, энг аввало, саҳна ҳаракати санъатидир. Театр драматик ҳаракатни саҳна ҳаракатига айлантиради.
Театр санъати фазо ва вақт белгиларига эга. Спектаклда жуда кўп фазолди томонлар мавжуд. Ундаги буюм-жиҳозлар муҳити, саҳна безаклари, кийим-кечак ва ниҳоят, актёрнинг ўзи муайян фазоли хусусиятга эга. Спектаклда вақт мезони ҳам муҳим ўрин тутади. Саҳна асари доимо бирор вақт оралиғида содир бўладиган алоҳида ҳаракатни намойиш этади. Ўзида фазоли ва вақт мезонларини мужассамлаштирган театр фазо ва вақт узвий бирлиги амал қиладиган санъат кўринишидир. Театрнинг фазо вақт томонларини актёр бирлаштириб туради. Актёрдан алоҳида истеъдод, хотира, эҳтирос, маъноли тасаввур хаёли, ифода этиш маҳорати талаб этилади. Актёр маҳорати театр санъатнинг барча шакллари учун муҳим хусусиятдир.
Актёр маҳорати театр санъатнинг туб ва нодир хусусиятидир. Театр санъатнинг бошқа қисмлари актёр ижодига хизмат қилади. Актёр саҳнада бир вақтнинг ўзида ҳам ижодкор, ҳам қиёфав (образ) яратувчи, ҳам ижрочи бўла олади.
Актёр саҳна қиёфасини яратаётганидан драматик сюжетга асосланади. Бу ўринда актёр санъати драматург яратган ролни ижодий талқин қилиш санъатига айланди. Аммо, асл санъаткор актёр учун драматик қиёфа янги саҳна қиёфасини яратиш учун асос бўла олади, холос. Актёр мазкур ролни ҳар сафар ижро этганида, уни янги ҳаётий кузатишлар, ўй-хаёллар, ифода воситалари билан тўлдириб, сайқал бериб, бойитиб боради.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling