Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- БАДИИЙ АДАБИЁТ
САНЪАТ ТУРЛАРИ - санъатга хос бўлган умумий белгиларга эга бўлган ҳолда уларнинг ҳар бири: адабиёт, меъморчилик, мусиқа,тасвирий санъат ва ш.к.лар ўзига хос муҳим кўринишда намоён бўлади. Санъат турларида хусусийнинг умумийга нисбатини кўрамиз. Эстетик тафаккурнинг тур ҳосил қилиш манбалари икки йўналишда вужудга келган. Манбанинг биринчи йўналиши - воқеликнинг мураккаблиги, кўп қиёфалиги, ҳар томонламалигидир. Масалан, санъат у ёки бу турининг вужудга келиши унинг воқеликни қайси томонини акс эттиришга қаратилганлигидир. Иккинчи йўналиш - инсон ҳис-туйғуси бойлиги, идрок этиш хусусиятлари, инсон маънавий қобилияти билан боғлиқ.
Санъат турлари бир-бирининг ўрнини босолмайди: уларнинг ҳар бири, мустақил ўзича нодир ва бетакрор бўлиб, воқеликнинг бир томонини бевосита акс эттиради, ўша тур у ёки бу инсоний ҳис-туйғуларни ифодалашда бошқа турларга нисбатан устувор ўрин эгаллайди ва муайян чекланганлик хусусиятига эга бўлади. Санъат турлари тизимида бадиий адабиёт муҳим ўрин тутиб, у бошқа турлар ривожига ҳам таъсир ўтказади. Бадиий адабиёт театр ва кино санъатининг илк асосини ташкил этади. Унинг мусиқа ва тасвирий санъатга ҳам сезиларли таъсири сезилиб туради. БАДИИЙ АДАБИЁТ - санъат турлари орасида бадиий адабиёт алоҳида ўрин эгаллайди ва сўз орқали намоён бўлади. Бадиий адабиётни сўз санъти деб ҳам атайдилар. Бадиий адабиётнинг воқеликни ҳар томонлама акс эттириш имкониятлари кенглиги туфайли инсон маънавий дунёсини бутунлайича, энг муҳими, унинг ҳаракатдаги ва ривожланишидаги ҳолатлари билан бирга қамраб олади. Инсон маънавий олами ўзига хос яхлит бирликни ташкил этган бўлиб, унинг доирасида фикр ва туйғу, оқиллик ва сезгирлик томонлари чамбарчас чирмашиб кетган бўлади. Бадиий адабиёт бу алоқадорликни сезгирлик билан фаҳмлаб олади ва одамларга бадиий ифода воситаларида етказиб беради. Бадиий адабиётниг таъсир куч-қудрати шундаки, кечинмалар ва ҳис-туйғулар оқимини ҳаммадан олдин фаҳмлаб олади, уларни умумлашган, сараланган ва мужассамлашган тарзда намоён қилади. Адабий асарнинг қиймати фақат унда муайян кечинмалар акс эттирилиши билан чекланмайди, балки уларнинг бой мазмуни ва улкан аҳамиятлилиги билан ҳам ўлчанади. Бадиий адабиёт санъат тури сифатида ўзининг ички тизимига, ўзига хос тур, хил кўринишига, услубига эга. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling