Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet79/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

МУСИҚА - санъатнинг ифодали тури тизимига киради. Мусиқа ҳам воқеа-ҳодисаларни ифодали акс эттиради. Мусиқа эшитиш воситасида идрок қилинади. Мусиқа мураккаб ижтимоий туйғулари, энг аввало, ҳаётдаги нутқ оҳанглари ёки ҳаракат вазнлари акс этадиган ахлоқий (севги, нафрат,ғурур,қўрқув), эстетик (санъат ёки табиат нафосати, улуғворлик, фоживли, кулгили) туйғуларни ифодалайди.
Мусиқа товуш товланишлари орқали фикр ва туйғуларни акс эттиради, ҳаёт босқичларида инсониятни тўлқинлантириб келган ахлоқий муаммоларни баён қилади. Мусиқа ҳам бошқа санъат тур­лари каби ижтимоий ҳодисадир. Аммо унинг ижтимоий мазмуни ниқобланган тарзда бўлиб, у халқ ва маиший ҳаёт мусиқа намуна­ларида ёки мусиқа ижодига мойил, лирика эса мусиқанинг эстетик асосини ташкил этади.
Мусиқа нафосат оламининг инсонпарвар орзу-умидларини тўғридан-тўғри ва бевосита акс эттиради, у инсондаги энг яхши хислат ва фазилатларни намойиш этишга қодирдир.
Мусиқа ашула ва рақс таркибида ҳам вужудга келади ва ке­йинчалик бадиий ижоднинг мустақил турига айланади, ўта ўзига хос бадиий ифода “тили”га эга бўлиб, махсус ишлаб чиқилган ва танлаб олинган товушлар ана шу “тил”нинг манбаидир.
Мусиқа ижро этиладиган санъатдир. Мусиқа санъати ижро этилиши жараёнидагина жонланади, “тилга киради”.
БАДИИЙ СУРАТКАШЛИК - тасвирий санъатнинг энг ёш туридир. Суратга олиш техникаси билан боғлиқ ҳолда, нарсаларни икки ўлчамли текисликда суратга олишнинг техник воситаси сифатида бошланиб, кейин санъат турига ўсиб чиқди. Бадиий суратга олиш қисқа даврда ўзининг қиёфа “тили” ва мазмунини очиш усулини ишлаб чиқди. Тасвир объектини танлаш, фототехникани тайёрлаш, тасвирлашда ҳужжатлиликка эътибор бериш, йирик ва кичик кўзланган (ракурс) суратларни тушириш бадиий сурат “тили” нинг энг муҳим қирралари ҳисобланади.
Баддий суратга олиш тасвирий санъатнинг тур ва кўринишла­рига, айниқса мусаввирликка катта таъсир қилади. Бир томондан унинг ўзи ривожланади, иккинчи томондан, янги қўлланаётган усулларни “кўчириб” ўтказади.
Ҳозирги кунда фото санъати бадиий маданиятнинг ажралмас қисмига айланиб қолди, жамоа бадиий қиёфасини яратишда ҳам беқиёс аҳамият касб этмоқда.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling