Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- РАССОМЛИК
ХАЛҚ АМАЛИЙ САНЪАТИ - халқ яратган ва истеъмол қилинадиган бадиий фаолият турлари ва кўринишларига халқ ижоди дейилади. Халқ оғзаки ижоди, халқ мусиқаси, халқ рақслари, халқ амалий санъати, халқ бадиий ҳунармандчилиги, халқ меъморчилиги ва бошқалар халқ амалий санъатининг хиллари ва кўринишларидир. Одатда бу хил санъат асарлари муаллифсиз, жамоавий ҳолда яратилган бўлиб, уларда анъаналар, расм-русумлар, урф-одатлар катта аҳамият касб этади. Халқ ижоди ижтимоий тараққиётнинг бошланғичларида санъатнинг ягона шакли сифатида амал қилган. Унда санъатнинг халқчил табиати нисбатан содда тарзда намоён бўлиб, халқ турмуш тарзининг хилма-хил қирраларини қамраб олган.
МЕЪМОРЧИЛИК - санъат турлари орасида алоҳида ўрин эгаллайди. Меъморчилик инсон яшаш муҳитини уюштиришда, унинг ҳаёт фаолиятида улкан аҳамият касб этади. Унда санъат ва бошқа фаолият соҳалари ўртасидаги чекланганлик йўқ. У икки томонлама бўлиб, ҳам моддий,ҳам маънавий маданиятга таалллуқлидир. Меъморчиликнинг бадиий томони амалий томонига бўйсундирилган бўлади. Меъморчиликда бадиий (қиёфали ифода), аввало, бинолар ёки улар мажмуининг ижтимоий аҳамиятлилигида кўринади. Бу ҳол унинг бадиий имкониятларини янада оширади ва меъморчилик хусусиятларини белгилаб беради. Меъморчилик асарларини идрок этиш орқали одамлар турмуш тарзини, маиший ҳаёти ва ҳаёт фаолияти хусусиятларини, ижтимоий тузум табиатини, эстетик орзуни, у ёки бу давр ижтимоий руҳияти ва мафкурасини инъикос этамиз. Меъморчилик ҳосил қиладиган билимлар мажмуининг аҳамияти шундаки, одаиларда у яратилган маданий муҳити, ҳаёт тарзи, фикр ва туйғулари тўғрисида тасаввур пайдо қилади. РАССОМЛИК - кўз кўриб турган моддий оламни ижодий тасаввурда қайта ишлаб, текисликда тасвирлашдир. Бўёқлар, чизиқлар ва улар аралашмасидан фойдаланиб, дунёнинг барча манзараларини акс эттириш, унинг марказида эса инсон туради. Мусаввирликда инсон қиёфаси тўғридан-тўғри ҳамда унинг атрофидаги моддий дунёга муносабати ифодаланади. Мусаввирликда дунёнинг кўриниб турган ранго-ранг бойлигини алоҳида сезгирлик ва эркинлик билан акс эттирилади. Агар ҳайкалтарошликда ҳодисаларнинг нисбий мўътадиллиги ва муайянлиги акс этса, мусаввирлик оламнинг ўзгаришларини, ҳаёт оқимини тасвирлайди. Мусаввирликда кўз илғамайдиган қиёфалар ўзига хос санъат “тили” - ранг ёрдамида яратилади. Мусаввир ранг орқали дунё бўёқлари мутаносиблигини, унинг моддий моҳиятини, одамлар ҳис-туйғусини, ирода кучини, хатти-ҳаракатларини хилма-хил кўринишларда ифодалайди. Мусаввирликнинг илк асоси - расмдир. Расм суратининг ўзига хос умуртқасини, синч-устунини англатиб, жисм шаклини, атроф чизиқларини, бадиий тизимини белгилайди, жиҳозлар ва одамлар ҳар бирининг ўз ўринларини, асосий белгиларини кўрсатиб беради. Бир қатор буюк мусаввирлар ўз асарларини дастлабки кўмир ва қалам билан туширилган расмларсиз яратганликлари расмнинг мусаввирлик санъатидаги аҳамиятини камситмайди. Улар мазкур асарларни яратиш жараёнида мўйқаламларини шу қадар юксак маҳорат билан ишга солганларки, бир вақтнинг ўзида ҳам расм солганлар, ҳам сурат яратганлар. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling