Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet82/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

БАДИИЙ ИЖОД ТУРЛАРИ - хилма-хиллиги, улар ўртасидаги уму­мийлик ва хусусийлик уларни туркумлаш заруриятини туғдиради. Туркумлаш - санъат қонуниятларини билишнинг ва уни ўрганишнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилади. У бадиий ижоднинг турли бўлаклари ўртасидаги алоқадорликни ва мавжуд фарқларни аниқлаб, уларни бир тизим ҳолига келтиришга ёрдам беради.
Бадиий ғоя - асарнинг ижтимоий мазмунини англатади, мавзу билан бир бутун ҳолда намоён бўлади. Буюк санъаткорлар ўз асарлари ғоясини санъат воситалари (сўз,мўйқалам) орқали ифо­далаш истеъдодига ҳам эга бўладилар. Бадиий асарнинг ғоявий мазмуни санъаткорнинг воқелика муносабати асосида унинг орзу­лари нуқтаи назаридан яратган ҳаёт ҳақиқатидир. Асарда тасвир­ланган воқеа-ҳодисалар қанчалик сермазмун, бой, ёрқин,кўп қир­рали бўлса, унинг ғоявий мазмуни шунчалик ишонарли ва жозибали бўлади. Бадиий асар ғояси ҳамма вақт яхлит хулоса бўлиб, уни ўқувчи, томошабин, эшитувчи тайёр ҳолда эмас, балки асарни ид­рок этиш жараёнида ўз фаҳм-фаросати билан ўзлаштиради.
Санъат асарининг умрибоқийлиги унинг ғоясига ҳам боғлиқ. Бадиий асар тўқимасидаги сохта ғоя асарнинг бадиий кучини қисқартиради, буюк истеъдод соҳибини ҳам “уят”га қўяди.
ИЛМИЙ ИШ ЭСТЕТИКАСИ - эстетик фаолият илмий ижоднинг ҳам эстетик томонини ташкил қилади. Лекин, эстетик омиллар илмий ижодга таркибан хос бўлиб, унга ёрдамчи омил вазифасини ўтай­ди. Жуда кўп илмий тадқиқотлар ва атоқли олимлар гувоҳлик бе­ришларича, олимнинг салоҳияти, ижодий меҳнати натижалари ва самарадорлиги унинг эстетик маданияти даражасига бевосита боғлиқ экан. Оламнинг эстетик маданияти деганда унинг эстетик ҳис-туйғуси, илмий фарази (интуиция) кўргазмали рамзий тасав­вурларни ҳосил қилиш қобилияти, тафаккурининг ўзига хос тасви­рий умумлаштиришларга мойиллигини тушунамиз.
Илмий ижод жараёнида ҳис-туйғу, шодлик, беғараз қониқишга интилиш каби эстетик омиллар муҳим аҳамият касб этади. Илмий ижоднинг эстетик мазмуни қувонч, шодлик, қониқиш ҳиссини қон­диришгина эмас, балки илмий изланишлар натижалари ва уларга эришиш усулларида ҳам ифодаланади.
Энг яхши санъат асарлари илм-фан кишисида хаёл фараз ву­жудга келтиради ва яхлитлик, нафосат ҳис-туйғусини уйғунланти­ради, ғайритабиий тафаккур қилиш қобилиятини оширади, эркин дунёқараш бахш этади, юксак мулоқот маданиятини шакллантиради, ҳозирги фан равнақи учун жуда муҳим аҳамият касб этадиган бар­ча қобилият имкониятларини сафарбар қилишга ундайди.
Бадиий ғоя санъаткорнинг воқеликка бўлган “шахсий” ҳис-туйғулари орқали муносабат билдириши бўлиб, у ғоя-туйғу, ғоя-эҳтирос, шавқ-завқни ўз ичига олади. Шавқ-завқ тушунчаси асар мазмунидаги ақлий ва ҳиссий, руҳий ва ахлоқий томонлар узвий бирлигини ифодалайди.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling