Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet84/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

МОДЕРНИЗМ - асли французча “модерн” сўзидан олинган бўлиб, “замонавий” деган маънони билдиради. Бу истилоҳнинг биз учун бир қадар нотаниш бўлиб келганининг сабаблари бор. Бу са­баблар, биринчидан, мафкуравий характерга эга ва шўро даври адабий сиёсати билан чамбарчас боғлиқ.
XIX аср охири ва ХХ аср бошларида жаҳонда ижтимоий ҳат соҳасида тараққиёт суръатлари мислсиз тезлашиб кетди. Бу фикр­да, қарашларда ҳам кўплаб янгича фикрларни вужудга келтирди. Улар адабиётда ҳам инсонга янгича муносабатда бўлишни тақозо эта бошлади. Бошқача айтганда, адабиётда кўп вақтлардан бери амал қилиб келган реализм методи қай бир жиҳатдан эскиргандек, янги мазмунларни ифодалашга торлик қилиб қолаётгандек кўринди. Ва айрим санъаткорлар замон талабларига мувофиқ равишда ҳаётни акс эттиришнинг янги йўллари, шаклларини излай бошладилар. Шу тарзда бутун жаҳон бўйлаб турли-туман модернистик, яъни замо­навий оқимлар пайдо бўла бошлади. Албатта, буларнинг ичида са­маралилари ҳам бор эди. Ва шунчаки тажриба тариқасида ўтказил­ган, лекин амалда катта муваффақиятларга эришмаганлари ҳам бор эди. Бу изланишлар, тажрибалар мутлақо табиий ва қонуний эди. Лекин шўро мафкураси нуқтаи назаридан ҳар қандай модернизм ёки санъат ва адабиётдаги ҳар қандай изланиш социалистик реализм­дан чекиниш деб қаралар ва шунинг учун у қораланишлари керак эди.
Модернизмни ёқлаган, модернистик оқимларни маъқул кўрган­лар мафкуравий душман сифатида талқин қилинди. Фақат аср охи­рига келгач, ўзбек адабиётшнослари ичида бу масалаларни қалам­га олиб тўғри талқин қилишга ҳаракат бошланди.
САНЪАТ - ЭСТЕТИК ТАРБИЯ ВОСИТАСИ СИФАТИДА - ҳар бир шахс мўлжалланганлиги билан дунёга кенг ва очиқ кўз билан қараш туйғусини шакллантириш, нафосатни бевосита мушоҳада эти­ши, юксак орзу-умидлар йўлини ижодкорлик қобилиятини вужудга келтириши билан изоҳланади.
Эстетик тарбиянинг энг муҳим воситаси сифатида санъат на­фақат бадиий қадриятларни идрок қилиш, балки уларни яратишни ҳам ўз ичига олади.
ЭСТЕТИК ТАРБИЯ УСЛУБ ВА ЙЎЛЛАРИ - умумий мақсад ва вази­фанинг таркибий қисми сифатида амал қилиб, тарихий-ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик ҳодисани англатади. Таълим-тарбиянинг бошқа шакллари каби эстетик тарбия ҳам ўз диққат-эътиборини якка одамга ва ижтимоий гуруҳга қаратади. Эстетик тарбия ҳам умуминсоний ва миллий қадриятларни қарор топтиришга хизмат қилади. Аёнки, тарбия инсон онгига, ҳис-туйғуларига, тасавву­рига, эътиқодига, дунёқарашига, хатти-ҳаракатларига, хулқ-ат­ворига таъсир ўтказишни ўз олдига мақсад ва вазифа қилиб қўяди.
Ўзбекистон мустақил давлат сифатида қарор топаётган ҳозирги пайтда эстетик тарбиянинг аҳамияти янада ортиб бор­моқда.
Биринчидан, мустақиллик шароитида инсон омилининг ортиб бориши учун шарт-шароитлар вужудга келаяпти, ҳаётнинг барча жабҳаларида фаолият кўрсатаётган одамларнинг эзгу хислат-фазилатлари, онглилиги, фаоллиги, ижодий яратувчи қобилиятлари сезилиб турибди.
Иккинчидан, Ўзбекистон аҳолисининг аксарият кўпчилигининг умумий маданияти юксалиб бориши жараёнида янги техника ва тех­нологиялар, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш иши тобора такомилла­шиб бораяпти.
Учинчидан, янги ишлаб чиқариш муносабатларининг, бозор иқтисодиётининг кенг ўрин эгаллаб бораётганлиги қонунчиликнинг кенг тарзда ўрин эгаллаб ривожланиб, амал қилаётганлиги фуқароларнинг умумий маданияти, айниқса, эстетик маданияти да­ражасининг ҳам юксалиб боришини тақозо этади.
Тўртинчидан, ҳозирги давр илмий-техник инқилоби шароитида электроника, автоматика, кибернетика, информатика каби фанлар ишлаб чиқариш соҳасини тубдан қайта қуришга имкониятлар яратиб бераяпти. Бу ҳол ишлаб чиқаришда банд бўлган одамларнинг руҳий ҳолатини ҳам тубдан ўзгаришини, касб-корлик, ижтимоий-руҳий, ахлоқий-эстетик ҳолатнинг вужудга келишини тақозо этади.
Бешинчидан, радио, кино, айниқса, “ойнаи жаҳон” каби ом­мавий ахборот воситаларининг турмушдан кенг ўрин олиши нати­жасида бадиий ахборот ҳажмининг ҳам кескин ортиб бориши эсте­тик тарбия аҳамиятининг тез суръатларда ўсишини таъминлайди.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling