Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet70/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

ГЎЗАЛЛИК ЯРАТИШ - бошқалар фаҳмлай олмаган гўзалликни ҳамма ерда кўра олиш, фаҳмлаш, сезиш, ҳис қилиш қобилиятидир. Гўзал, ижобий ҳис-туйғу уйғотадиган нарсани кўрсатиш анча осон. Лекин ўша нарса нима учун гўзал эканлигини тушунтириб бериш қийин. Гўзалликнинг табиати ва моҳияти ҳақидаги саволга аниқ жавоб бериш жараёнида жуда кўп фикр-мулоҳазаларнинг ву­жудга келиши гўзалликни умуман билиш мумкин эмаслигида бўлмай, балки унинг мураккаблиги кўп қирралилигидадир.
ГЎЗАЛЛИК ВА ХУНУКЛИК - ўртасидаги зиддият ифодаси (Арасту), кутилаётган воқеликнинг аҳамиятлилиги ва натижанинг арзимаслиги (Кант), моҳияти жиҳатидан пасткаш, сохта, аҳамият­ли ва шакли жиҳатидан аҳамиятли (Гегель), тимсол ва ғоя (Фи­шер), бехосдан содир бўлган ва жонли мулоқот натижаси (Бергсон) каби таърифлар ва ана шундай бир томонлама хусусият­ларга эга бўлса-да, уларнинг оқил томони кулгилиликни қара­ма-қаршилик билан боғлаб мушоҳада этишга интилишдадир.
ГЎЗАЛЛИК ВА САНЪАТ - санъат гўзалликнинг асл маконидир. Гўзаллик ўзининг ифодачиси бўлган санъат каби ривожланиш хусусиятига эга. Бу талқинда оқил мағиз бор. Мазкур таълимотга кўра, гўзаллик - бу аниқ турдаги ҳодисалар камолотининг наму­насидир. Гарчанд камолот тушунчаси гўзаллик тушунчасини буту­нича ифода эта олмаса ҳам, бу иборадаги оқил маъно шундаки, гўзаллик ҳақиқатда ҳам мукаммаллик, камолот билан боғлиқдир. Шундай нарса гўзалки, агар ундаги туғма белгилар тўла тарзда намоён бўлса. Шундай дарахт гўзалки, агар ундаги туғма белги (олма,анор, анжир ва ш.к.)лари тўла ва бевосита кўринса. Шун­дай инсон гўзалки, агар унда яхши инсоний фазилатлар ва сифат­лар мужассамлашган тарзда ифодаланса ва ҳоказо. Санъатда гўзаллик ифодасининг таҳлили санъат табиатини англашнинг энг муҳим омилидир. Санъатда гўзаллик - ҳаётдаги гўзаллик инъикоси бўлиб, унинг битмас-туганмас манбаи - воқелик, унинг ўнг муҳим бадиий истеъдод таркиби эса гўзалликка ташналик, сезгирлик, синчковликдир. Санъатдаги гўзаллик кўп қиррали бўлиб, унда эстетик орзу муҳим аҳамият касб этади. Санъат гўзал ва хунук ҳодисаларни акс эттириши мумкин. Лекин санъатнинг ўзи ҳама вақт ҳам гўзалдир! Чунки у ўз таркибига эстетик орзу, яъни гўзалликнинг зарурий хоссасини сингдиргандир.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling