Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОВРЎПО МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИ (Э.Берк, Д.Юм, Д.Дидро) нафосатшунослиги
- ДЭВИД ЮМ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ
УЙҒОНИШ ДАВРИ ТУШУНЧАСИ
Ренессанс, яъни маънавият ва маърифатнинг гуллаб яшнаши учун қулай бўлган давр. Бу даврда қомусий илм эгалари, шоирлар, арбоблар етишиб чиққан. Масалан, Уйғониш даври Шарқда IX-XV асрларда, (Маъмун академиясининг ташкил этилиши, Беруний, Ибн Сино, Хоразмий, Наршахийларнинг етишиб чиқиши), Европада эса XV-XVII асрларни ўз ичига олади. ОВРЎПО МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИ (Э.Берк, Д.Юм, Д.Дидро) нафосатшунослиги - инглиз публицисти ва нафосатшуноси, маърифат намояндаси Эдмунд Берк “Гўзаллик ва улуғворлик ғоялари ҳақида фалсафий изланишлар” (1757) асари замонавий инглиз эстетикасида кенг тарқалган одамларни ўраб турган атроф-оламни ҳиссий қабул қилиш тушунчаларини умумлаштириб, бир қатор эстетик ҳолатларни деизм ва материалистик талқин этувчи сенсуализмни ривожлантирди. Берк “гўзаллик” асосларини объектив нуқтаи назардан изоҳлаб,уни одамларда учрайдиан турли ҳиссиётлар: симпатия, беғараз севги ёки қувватнинг сусайиши “юмшоқкўнгиллик”,”азоб чекиш” ёки “қийналиш” каби ҳиссиётларнинг пайдо бўлишини боғлаб изоҳлайди. Улуғворлик категориясини изоҳлашда Бёрк ҳақиқатдан узоқлашган ҳолда талқин этган, яъни гўзаллик ҳақидаги эстетик нормалар орқали аниқланади ва у инсонларда туғилганидан бошлаб тарбияланади, жамият манфаатларига бўйсундирилади. Берк эстетик қарашларида “Дид” муҳим ўрин эгаллайди.У эстетик дидни учта оддий ва табиий инсоний қобилият сифатида изоҳлайди. Булар: сезги, тасаввур ва идрок қилиш. “Дид”да инсонларнинг умумийлиги акс этса, шунинг билан бирга ҳар бир одамнинг алоҳидалиги кўзга ташланади деб таъкидланади. Берк инсоннинг ақлий қобилияти анализ натижаларини умумлаштириб, уни бошқа одамларнинг қониқиш, аффектация, хатти-ҳаракат ва табиатини намоён бўлиши билан реакциясини тадқиқ этган. Бёркнинг эстетик ғоялари, Лессинг, Шиллер ва Кантнинг эстетик қарашларига таъсир қилган. ДЭВИД ЮМ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ (1711-1776) - инглиз файласуфи, спектицизм ва агнастицизм фалсафий оқими намояндаси. Унинг умумфалсафий ғоялари эстетик қарашларида ўз аксини топган. Юмнинг диққат маркази авваламбор эстетик муносабатларнинг субъектив томонига қаратилган эди. “Дид”нинг психологик томонини талқин этишда (эстетик дид) у гўзаллик қонунини топишга интилди, аниқроғи одамлар учун гўзаллик ва хунукликни фарқлашдаги принцип ва нормаларни қидирди, бунинг натижасида юқоридаги категорияларга эстетик баҳо берилар эди. Диднинг руҳий механизмини эстетик тартибга солиш йўлидаги кузатишлари уни шундай хулосага келтиради, яъни инсоннинг бу қобилияти ташқи қўзғатувчига нисбатан оддий ҳиссий реакция бўлиб қолмай, балки унга тасаввур,ақл ҳам киради. Лекин барибир Юм эстетик муносабатларнинг субъектив томонини абсолютлаштиришга мойил эди, у “гўзаллик”ни унинг оқибатида пайдо бўлган “кечинма” билан тенглаштиради (ўхшашлаштиради, бараварлаштиради). Инсониятнинг умумий дидига мос дадил ва объектив асос бўладиган далил топмаган Юм, олий маърифий инстанция фалсафаси - умумий ҳиссиётга ёки соғлом инсон ақлини унга қарши турадиган ҳар қандай ахлоқий ва эстетик йўлдан озишга (бузуқликка) киритади. Юмнинг эстетик қарашлари унинг “Инсон табиати ҳақида трактат” (1739-1740) ва “Эссе” (1741) асарларида ўз ифодасини топган. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling