Антик дунё нафосатшунослигининг жаҳоншумул аҳамияти - бу даврда эстетик ғоялар вужудга келди, шаклланди ва кейинги давр учун асос сифатида хизмат қилди.
4-МАВЗУ. УЙҒОНИШ, ЯНГИ ВА ЭНГ ЯНГИ ДАВР НАФОСАТШУНОСЛИГИ.
РЕЖА:
1. Уйғониш даври нафосатшунослиги.
2. Янги давр нафосатшунослиги.
3. Энг янги давр нафосатшунослиги.
4. Жадидлар ва маърифатпарварларнинг эстетик қарашлари.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
Уйғониш даври нафосатшунослиги, Оврупо маърифатпарварлари нафосатшунослиги, Олмон мумтоз нафосатшунослиги, Кант эстетик қарашлари, Ҳегел эстетик қарашлари, Шопенгауэр эстетик қарашлари, Л.Толстойнинг эстетик қарашлари, Ф.Достоевскийнинг эстетик қарашлари,Анбар Отиннинг эстетик қарашлари, Ҳусайн Воиз ал-Кошифийнинг эстетик қарашлари, Махмуд Қошғарийнинг эстетик қарашлари, Фитратнинг эстетик қарашлари.
УЙҒОНИШ ДАВРИ НАФОСАТШУНОСЛИГИ
Уйғониш даври - маданияти, маънавияти ва маърифати, моҳияти-эътибори билан дунёвий, гуманистик дунёқараши, антик давр маданий меросига мурожаат қилиш, бамисоли унинг “қайта уйғониши” (номи ҳам шундан) ни англатади. Уйғониш даври намояндалари қарашлари инсоннинг чексиз имкониятларига, унинг иродасига, ақл-идрокига ишониб қараши билан ажралиб туради. Оврўпо Уйғониш даврида эстетик тафаккур капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларининг бевосита таъсири остида ривожлана бошлади. Тарихан мутараққий аҳамият касб этган буржуа инсонпарварлик ғоялари кенг тарқалиб боргани сари, табиий ва аниқ фанлар,адабиёт ва санъат буюк муваффақиятларга эришиб боргани сари эстетик қарашлар ва ғоялар ҳам шу қадар тез суръатлар билан ривожланиб борди.
Оврупо Уйғониш даври эстетикасининг муҳим хусусияти шуки, унинг моҳияти ва мазмуни юксак инсонпарварлик руҳи билан суғорилган ва у бадиий амалиёт билан чамбарчас боғланиб кетган эди.
Оврупо Уйғониш давриниг буюк ижодкорлари Леонардо да Винчи, Рафаэль Санти, Микеланжело, Дюрер, Севантес, Шекспир ва бошқалар эстетик тафаккур ривожланишига салмоқли ҳисса қўшдилар. Айниқса, буюк мусаввир, истеъдодли муҳандис, атоқли табиатшунос олим Леонардо да Винчи эстетик қарашларида боқий дунёни билишда санъатнинг аҳамиятига, унинг ўзига хос хусусиятларини эътибордан қочирмасликка даъват этди. Санъатнинг ўзига хос хусусиятларидан бири -- нарсаларнинг ўзига хос сифатларини уларнин гўзаллигини излаб топа билиш ва оммалаштиришлардир деб таъкидлайди Леонардо да Винчи, ўзининг эстетик қарашлари баён этилган рисолаларининг бирида.
Леонардо да Винчи санъатга воқеликнинг инъикоси сифатида қараб, бу инъикос этиш шунчаки бир бўшанг уриниш эмас, ижодий қайта такрорлаш жараёни эканлигини уқтириб ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |