Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
ҚАДИМГИ ДУНЁНИНГ МУМТОЗ НАФОСАТШУНОСЛИГИ -
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚАДИМГИ ЮНОНИСТОНДА ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАР
ҚАДИМГИ ДУНЁНИНГ МУМТОЗ НАФОСАТШУНОСЛИГИ - қадимги Юнон нафосатшунослиги ҳақида гап кетар экан, асосан, тўрт буюк файласуфнинг номини тилга олиш одат бўлиб қолган; Суқрот,Афлотун,Арасту,Эпикур. Лекин, аслида, уларгача ҳам Қадимги Юнонистонда нафосатшунослик борасида анча-мунча ишлар қилинган. Чунончи, Демокрит, Пифагор, Гиппий, Георгий сингари софистлар (донишмандлар) оқимига мансуб файласуфларнинг қарашлари диққатга сазовордир. Мисол тариқасида Демокритнинг қарашларини олиб кўрайлик. У донишмандликни энг юксак фазилат, ақлни эса ахлоқий хатти-ҳаракатнинг мезони деб билади ва донишмандни ахлоқли, нодонни ахлоқсиз одам сифатида таърифлайди. Демокритнинг фикрига кўра, инсон учун ҳаётдаги биринчи устоз эҳтиёж ва тажрибадир. Айнан шулар инсонни фойдали ва зарарли нарсаларни фарқлаш даражасига олиб келади.
Демокрит Қадимги юнон файласуфлари ичида биринчи бўлиб инсоннинг ички дунёсига мурожаат қилди. У ниятни (хатти-ҳаракат сабабини) ҳаракатдан ажратади. Айни пайтда; “Номусли ва номуссиз одамни нафақат қилмиши, балки нияти орқали ҳам билиб олса бўлади”, дейди мутафаккир. Демокрит ҳаё ва ишончни қинғир ишлардан қайтариб турувчи куч тарзида таърифлайди. Фақат руҳан заиф ва гумроҳ одамларгина ўз муваффақиятсизликларини маъбудлар, тақдир ва тасодифлардан кўрадилар. Нодон ва ёмон одам лаззат, бахт ҳамда ҳаётнинг мақсади ҳақида нотўғри тасаввурга эга бўлгани учун ўзини бахтсизликка мубтало қилади. Суқрот қарашларига келсак, у, Конфуцийга ўхшаб, ахлоқ билан нафосатни бўлинмас яхлитликда олиб қарайди: “Нимаики қонуний бўлса, ўша адолатдандир”. Иккала мутафаккир ҳам ҳукмронликнинг яхши ёки ёмон деб баҳоланишини фуқаролар тарбияси билан боғлайди, жасорат ва бетаъма хизмат намуналарини ўз давлатлари ўтмишидан топади. ҚАДИМГИ ЮНОНИСТОНДА ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАР - қадимги юнон эстетик таълимотининг ибтидоси машҳур математик олим ва файласуф Пифагор (э.а. 6-5 асрлар) номи ва у яратган мактаб билан боғлиқ. Пифагор ва унинг шогирдлари барча нарсаларнинг моҳиятини рақамлар ва уларнинг ўзаро муносабатлари ташкил этади, коинот яхлитлигида ҳам рақам ақидаси ётади, деб уқтирадилар. Улар мазкур қарашларини нафосат оламига ҳам татбиқ этиб, эстетик тафаккурни бойитишга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Пифагорчиларнинг нафосат асослари, мусиқавий ҳамоҳанглик асослари, яъни “хилма-хил овозли томонларнинг келишуви” умумбашарий ҳамоҳанглик (гармония) эканлиги ҳақидаги қарашлар ва ғоялари эстетик тафаккур тарихида муҳим ўрин тутади. Қадимги эстетика тафаккурида моддийунчилик (материалистик) йўналишни Гераклит (э.а. 540-480-йиллар) бошлаб берган эди. У нафосат хоссалари моддий дунёнинг ўзидан келиб чиққан, нафосат ҳамоҳангликни англатади, ҳамоҳанглик эса қарама-қаршиликлар бирлигини ташкил этади деб кўрсатди ва нафосатнинг нисбийлиги ғоясини илгари сурди. Демокрит (э.а. 460-370-йиллар) гўзалликни ҳамоҳангликда, бўлакларнинг тўғри мутаносиблигида, томонлар мослиги (симметрия)да деб билди ва уни меъёр тушунчаси билан боғлади, у санъат инсоннинг дастлабки эҳтиёжлари қондирилгандагина вужудга келади, деб уқтирди. Демокрит санъатнинг моҳиятини воқеликка тақлид қилиш (мимесис)да кўрди. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling