ЖОМИЙНИНГ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ - ажойиб шоир ва мусиқачи олим Ҳазрат Абдураҳмон Жомий ҳақида қанча гапирсак ҳам оз. Чунки у, буюк шоир, олим, мусиқашунос, тилшунос, адабиётшунос, тарихчи, файласуф қолаверса буюк Алишер Навоийнинг устози бўлиб, форс-тожик адабиёти дурдоналарини биринчи бўлиб шарбатини бир жомга жо қилиб, симира олган, унинг хилма-хил жилосини Жамшиднинг афсонавий жомидек ўзида акс эттира олган, сайқал бера олган шоирдир. Жомий “халққа хизмат қилинмаса, ибодатдан фойда йўқ,” - дейди.
Жомий ўз қарашларини фақат тараққийпарварлик фикрлари билангина эмас, балки санъаткорлик маҳорати билан ҳам бойитди.
Эй, дахонат зи лабу дахон ширинтар,
Ханда ширин, сухан гуфтан аз он ширинтар.
Жомий етти достон яратди. Унинг “Саламон ва Абсол” достони ишқий мажозий достондир. Бунда Саламон ва Абсолнинг севгиси орқали инсонга бўлган муҳаббатини куйлайди.
Жомийнинг “Мусиқа ҳақидаги” асарида мусиқанинг инсон кечинмалари билан чуқур боғланганлиги, мусиқанинг санъат аҳлига қайғу ёки қувонч, умидсизлик ёки ишонч кайфиятини қўзгаш қобилияти ҳақида ажойиб фикрлар баён қилинган.
БОБУРНИНГ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ - Амир Темурнинг шонли ишларини давом эттирган, маданиятни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган одил шоҳ, моҳир лашкарбоши, ажойиб тарихчи ва оташпараст шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530)нинг нафосат илми хазинасига қўшган асарлари - “Рисолаи арузи”, шеърий девони, “Волидия”, Бобур ихтиро этган “Хатти Бобурий” ва бошқалардир.
Унинг шоҳ асари “Бобурномадир”. Унда адабиёт ва санъатга, мусиқага алоҳида эътибор берилган. Шунингдек, Бобур бу асарида табиат манзаралари, инсонлардаги самимийлик, ички маънавий гўзаллик, инсонлараро муносабатлар, юрт гўзаллиги ҳақида ёзади.
Айниқса, нотиқликда сўзнинг қадри, сўз ишлатишдаги таъб нозиклиги тўғрисидаги фикрлари диққатга сазовордир. “Ҳар вақтики сўз айтурсизлар, яхши сўздан бўлакни айтмангиз ва кўп сўзламак кўнгилни қаро қилур, хор айлар”, “Насиҳатинг ширин сўзу, мулойимлик бирла ибтидо қилгай, чунки бу замонда юмшоқлик ва хушхўйлик кўргузмайин насиҳат корга келмас” деб нотиқликни ўзига хос нозик вазифа эканлигини кўрсатиб ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |