Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


ТАЗКИРА - НАФОСАТШУНОСЛИК РИСОЛАСИ -


Download 0.87 Mb.
bet52/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

ТАЗКИРА - НАФОСАТШУНОСЛИК РИСОЛАСИ - Тазкира - адабиётшу­носликка оид атама бўлиб, бир ёки бир неча даврга таллуқли шо­ир ёки адибларнинг асарларидан парчалар мажмуаси бўлиб, қўли гул хаттотлар томонидан санъат асари даражасида безатилган. Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкират-уш шуаро”, Ҳасанхожа Нисорийнинг “Музаккири аҳбоб” тазкиралари маълум ва машҳурдир.


ЭСТЕТИК ТАФАККУРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
Ўтмишда эстетик қарашлар, ғоялар, фикр-мулоҳазалар, таълимот ва назария фалса­фа фани бағрида пайдо бўлди. Айни пайтда фалсафий таълимотлар­даги хилма-хил йўналишлар эстетик қарашларнинг ҳам турли кўри­ниш ва йўналишларга кучли таъсир ўтказиб келди. Нафосат моҳия­ти, эстетик онг ва эстетик фаолият табиати, санъатнинг воқеликка муносабати масалаларида турлича қарашлар пайдо бўлди.
ҚАДИМГИ ШАРҚ НАФОСАТШУНОСЛИГИ
Тарихий меросни атайлаб кўздан пинҳон тутилгани, ҳатто кам ўрганилгани сабабли “Оврўпохудбинлик” (“Европацентризм”) уйдирма ақидалари зўр бе­риб илгари сурилди. Қадимги Шарқ мамлакатларининг халқлари бизга мерос қолдирган ёзувлари (Миххат, финикия алифбоси), Ур­хун-Енисей битиклари, Хоразм алифбоси, қимматбаҳо маъданлардан ишланган санъат асарлари (Мисрда фиръавн Тутанхамон мақбараси­дан топилган осори-атиқалар, Амударё хазинаси, Доро I тасвири солинган олтин тангалар, скифлар олтин буюмлари ва бошқалар), улуғвор меъморчилик обидалари (Бобил минораси, қадимги Хоразм бадиий маданияти қолдиқлари, Ҳиндистон ва Хитой ҳукмдорлари саройлари, ибодатхоналар деворларидаги тасвирий санъат ва ҳай­калтарошлик асарлари) бу мамлакатларда бадиий маданият юксак тараққий этганини кўрсатади.


ШУМЕР ВА ВАВИЛОНДА ЭСТЕТИК ҒОЯЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
Амалий нафосатшунослик дастлабки намуналари бундан уч ярим минг йил аввал дунёдаги биринчи ёзув бўлмиш мих хатда гилтах­таларга ёзилган мақол ва маталлардир. Сомир (Шумер) мадҳиялари да (гимнларида) деярли барча бош маъбудлар эзгулик, адолат, ҳақиқат ва яхшилик тарафдорлари бўлганлари учун ҳам мадҳ эти­лади. Чунончи, қуёш маъбуди Уту эстетик меъёрларнинг бажарили­шини махсус кузатиб турган, маъбуда Нанше эса, баъзи матнларда ҳақиқат,адолат ва шафқат ҳомийси сифатида тасвирланади. Лекин, айни пайтда, маъбудлар томонидан ўрнатилган “ме” деб аталган қонунлар рўйхатидан олам ҳаракатини тартибга солиш, унинг тўхтовсиз ва уйғун бўлишини таъминлаш мақсадида юқоридаги эстетик фазилатлар билан биргаликда - “ёлғон”, “нифоқ”, “ги­на”, “қудрат”, “қўрқув” тушунчалари ҳам ўрин олган. Шунингдек, сомирийларнинг мақол ва маталлари, ҳикмат-иборалари ҳам диққатга сазовор; уларнинг кўпчилиги умуминсоний ҳикматлар да­ражасига кўтарилган ва Шарқда бир оз бошқачароқ шаклда ҳозир ҳам қўлланилади. Бундан ташқари, турли эстетик муаммолар эса “Гильгамеш” эпоси достонларида кўтарилган.
Сомирликлар эришган илмий, бадиий, эстетик даража, ҳуқуққа оид ютуқлар бобилликлар эстетик қарашлари учун асос бўлди. Бобилда сомирликларникига нисбатан бадиий юксак ва му­каммал “Гильгамеш” эпоси вужудга келди. Адолат ва ҳақиқатнинг ҳимоясини асосий мақсад қилиб олган Вавилон подшоси Хаммурапи­нинг машҳур Қонунлар мажмуи эса қадимги Сомир қонунларининг тадрижий ривожи эди. Бу мажмуада заифларни, етим-есир ва кам­бағалларни адолат тамойили асосида ҳимоя қилиш асосий мақсад қилиб қўйилган; Хаммурапи унда ўзининг камбағалпарварлиги ва адолатпарварлиги билан ҳақли равишда фахрланади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling