Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- АБУЛҚОСИМ ФИРДАВСИЙ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ
РУДАКИЙНИНГ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ - IX асрнинг II ярми X аср I ярмида яшаб ижод этган Абу Абдуллоҳ Рудакий ўша давр эстетик тафсири тартибига муносиб ҳисса қўшди. Бизга маълумки форс-тожик адабиётининг ажойиб гуллари бутун жаҳонни мафтун этган. Чунки унинг чуқур илдизлари халқ оғзаки ижодидан фойдаланиб, халқ ғоялари билан суғорилганлигидадир.
Рудакий ижодига назар ташлар эканмиз, унинг ғазаллари, рубоийларидан дилбар куйни,пок инсоний севгини, инсон ақл идроки гўзаллигининг улуғлаганлигини кўрамиз. У кўзи ожизлигига қарамай шоир, созанда ва бастакор бўлган. Рудакий ўз асарларида инсон ақл-заковатига ишончни куйлайди, ана шу ақл-заковатини бойитишга чақиради. У ҳаётни энг юксак бахт, эстетик қиммати жиҳатидан энг катта бойлик деб ҳисоблайди. Ривоятлардан бирида айтилишича бир вақт Амир Наср Ҳиротга бориб, узоқ муддат туриб қолади. Сарой аҳллари, шоҳни кузатиб борган аъёнлар ўз юртлари Бухорога қайтишни истайдилар. Лекин ҳеч ким бу ҳақда Амирга оғиз очишга ботина олмайди. Улар бу ишни шоирдан илтимос қиладилар. Бир куни эрталаб амир зиёфатда эканлигида Рудакий кейинроқ, кириб келиб ўз жойига ўтиради-да, қўлига созини олиб ватанпарварлик ҳислари билан ўз жонажон ўлкасига интизорлик туйғулари билан тўлган ажойиб шеърини ўқий бошлади. Мулиённинг низи бу ён келадур, Меҳрибон ёр ҳиди бу ён келадур. Амунинг қум-тоши оёқ остида, Пар-и шоли роҳатижон келадур. Қанчалик тошса-да Аму сувлари, Отимиз қонини тубон келадур. Эй, Бухоро, шод бўл шод кул, Сен тараф шоҳ, шоду шодмон келадур. Тоғ этакларидан шилдираб оқиб тушаётган зилол сувдек ёқимли, тиниқ ва равон, турли-туман жим-жимадорликлар шоҳда ажиб бир ҳиссиёт ҳосил қиладики, Амир Наср ирғиб ўрнидан турадида, этик кийишни ҳам унутиб, уйда юрадиган кафшлар билан отга миниб, Бухорога йўл олади; Рудакий созининг сеҳри унда эстетик кечинмалар ҳосил қилади. Демак, бу сўзлар шундай кучли таъсир қилдики, “Сангу-сандон” юракларни мум каби юмшатади. АБУЛҚОСИМ ФИРДАВСИЙ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ - жаҳон бадиий фикр хазинасига катта ҳисса қўшган, номи минг йилдан ортиқ давр ичида шеърият осмонида порлоқ юлдузлардан бири бўлиб келаётган санъаткорлардан бири бўлиб, унинг машҳур, “Шоҳнома”си рус-инглиз, немис, француз ва бошқа Европа тилларига таржима қилинган. Унда 50 подшоликдан иборат тўрт сулоланинг, деярли тўрт минг йиллик тарихи бузилмас мантиқ ва тартиб билан битиб берилган. “Шоҳнома”даги достонлар орасида “Рустам ва Сухроб” достони кишини ҳаяжонга солувчи маҳорат ва назокатга эга. Фирдавсийнинг 100 мингдан ортиқ мисрадан иборат “Шоҳнома”си ва ўзининг фожиавий тақдирини эшитган кишида бир ажиб ҳиссиёт пайдо бўлади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling