Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


АМИР ТЕМУРНИНГ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ -


Download 0.87 Mb.
bet46/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

АМИР ТЕМУРНИНГ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ - Айрим тарихий асарлар­да Темур “саводсиз” бўлганлиги ҳақидаги фикрларни ўқиш мумкин. Бизнингча, бу сўз нимани ифодалаганлигини фаҳмлаш лозим. Агар у ёшлигида Кеш шаҳридаги диний мактабда таълим олганлиги ҳақидаги далилларни эътиборга олсак, унинг на ўқишни, на ёзиш­ни билмаганлиги ҳақидаги фикрлар мутлақо асоссиздир. Эҳтимол, унинг тарихини ёзган тарихчилар бу сўз билан унинг фақат араб тилида гапира олмаслигини таъкидламоқчи бўлгандирлар. Темур фаолиятини душманона руҳда ёзиб қолдирган Ибн Арабшоҳнинг ёзи­шича “У арабчада на ўқишни, на ёзишни, на тушунишни билмайди­ган ғирт саводсиз одам эди.” Яна бошқа бир жойда у “Темур бошқалардан кўра форсча, туркча ва мўғулчани яхши биларди дея таъкидлайди. Эҳтимол, у ўша пайтларда кенг оммалашган уйғур ёзувини билгандир. Унда шеъриятга ҳавас унчалик кучли бўлмаса-да, у шоирларнинг латиф мисраларидан парчалар ўқиб га­пиришни севарди. Унинг Ҳофиз Шерозий билан суҳбати унинг нафис адабиёт намояндаларига бефарқ қарамаганига далил бўла олади. У айниқса тарихий воқеаларни чуқур билишлиги билан ҳаммани ҳай­ратга соларди. Тарих илмининг билағони, мағриблик тарихчи Ибн Халдун унинг бу борадаги билимларидан лол қолганди. У ҳақиқий тарихчилардек, қадимги тарих билан жуда қизиқарди. Айтишлари­ча, у мусулмон ривоятларида таърифланган Сулаймон пайғамбар­нинг шаръий бўлмаган муҳаббати содир бўлган Пергам ва Балбек шаҳарларини узоқ томоша қилган ва бу шаҳарлар тарихини му­фассалроқ гапириб беришларини буюрган.
У мусиқани севар, айниқса сетор куйларини тинглашни ёқти­рарди. Унинг ҳамма тантаналари мусиқа садолари остида ўтар, унда мусиқа тинглашда олий бир эҳтирос сезиларди. У араб, турк, мўғул, форс ёки хитой мусиқаларининг куйларини, ашулала­рини ҳам одатдан ташқари бир диққат билан тингларди. У ғалаба­лари натижасида қўлга киритилган тасвирий санъат асарларини ҳам берилиб томоша қилар, уларни ўз саройларига ёки сафар ўтовларига осиб қўйишни буюрар,уларнинг гўзаллигидан завқла­нарди.
Тарим шаҳрида у ғайридин мусаввирлар асарларининг катта тўпламини йиғишга муваффақ бўлганди. Унинг учун қимматбаҳо бойлик ҳисобланган бу расмларни йиғиб келишни буюрдимикин, ё сотиб олдимикин? Кастилия элчиси Клавихо унинг ўтовида эмаль югуртирилиб қимматбаҳо тошлар билан безатилган битта олтин жа­вонни кўрганди. Унда гавҳар доналари билан нақшланган 6 дона шиша идиш ва 6та пиёла сақланарди. Соф олтиндан ишланган бир стол устида эса, каттакон зумрад тоши турарди. Боғдоддан кел­тирилган ва бутунлай олтиндан ишланган дарахт танасининг йўғонлиги одам сонидек келар, унда осилиб турган мевалар ҳам ёқут, зумрад, феруза, сапфир ва жавоҳирлардан ишланган бўлиб, унинг шохларига ҳам олтин суви югуртирилиб ясалган қушчалар қўндирилиб қўйилган эди. Бу ерда Византиядан келтирилган улкан санам ҳам турар, унда муқаддас авлиёлар Петр ва Павеллар тасвирланган бўлиб, улар ўз қўлларида муқаддас китобларини уш­лаб турарди.
Темур ўз қиёфасини чизишга буюрган эди. Уларда у “баъзан жиддий, баъзан меҳрибон қиёфада” тасвирланган эди. У ўз оиласи аъзоларини, жангларини, қабул маросимларини, байрамларни ҳам ҳаққоний тасвирлашни буюрганди. У қурдирган кўплаб обидалар­нинг қурилишида шахсан ўзи иштирок этар, кузатар ва камчилик­ларини тузатар эди.
Уни доимо вазмин, тиниб-тинчимас одам қиёфасида тасаввур қилиш мумкин. Завқланиётган, кулаётган Темур қиёфаси бизни ҳайрон қолдириши мумкин. Бироқ, ҳамма буюк одамлар, айниқса, буюк саркардалар ана шундай тасаввур қолдиришини унутмайлик ва табиийки унинг қиёфасини расмларда акс эттиришга уринган мусаввирлар ҳам уни келтира олмаганлар. Шундай бўлса-да, унда ҳам ҳазил-мутойибага мойиллик, бошқаларнинг ақл-фаросатини тан олиш каби фазилатлар бўлмаслиги мумкин эмас. Бу борадаги риво­ятлар эҳтимол ҳақиқатдан йироқдир, лекин улар ҳам оз бўлсада тарихий ҳақиқатни ўзларида акс эттирган деб ўйлаймиз. Айтишла­рича, у ўғли Мироншоҳни бузуқ йўлларга, жабру зулмга бошлагани учун сарой аъёнларидан бир нечасини ўлимга ҳукм қилганди. Шун­да дор томон бораётган сарой аъёнлари сафидан бир киши чиқиб ўзидан олдинга амирлардан бирига ҳазил аралаш мулозимат қила­ди: “Сиздан кейин бораман ҳазратим, чунки ҳаётда сиз ҳар доим мендан олдинда юрардингиз.” Бундай ўткир ҳазил билан қилинган қочириқни эшитган Буюк Амир унга шафқат қилиб,ўлимдан қолдир­ганди. Ривоятларда қайд қилинган мана бу воқеа ҳам ҳақиқатга яқин бўлиши мумкин: “Ўз шеърида Самарқанду-Бухорони бир гўзал­нинг ҳинду холига бахшида қилишни хоҳлаган шоир Ҳофиз Шерозий­ни Темурга рўпара қилибдилар “Хўш, бунга қандай журъат эт­динг?”- дебди Темур қаҳр билан. “О, Ҳазратим, - дебди шоир, мен фақирнинг совға қилишга арзийдиган бошқа бирон тайинли нарсам бўлмаса, мен нима қилай?”
Темур унинг ҳозиржавоблик билан қилган бу ҳазил-мутойи­басидан қойил қолиб, унга совға-салом берган экан.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling