Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Қадимги Шарқ эстетик тафаккур манбалари


Download 0.87 Mb.
bet42/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

Қадимги Шарқ эстетик тафаккур манбалари.



  • Миххат, финикия алифбоси.

  • Ўрхун – Енисей битиклари.

  • Мисрда фиръавн Тутанхамон мақбарасидан топилган асори атиқалар.

  • Амударё хазинаси.

  • Доро I тасвири солинган олтин тангалар.

  • Скифлар олтин буюмлари.

  • Улуғвор меъморчилик обидалари:

  • Қадимги Хоразм бадиий маданият қолдиқлари.

  • Ҳиндистон ва Хитой ҳукмдорлари саройлари.

  • Ибодатхоналар деворларидаги тасвирий санъат ва Ҳайкалтарошлик санъатлари.




Ислом дини нафосат ва гўзаллик хусусида



  • Воқеликни гўзаллик воситасида идрок этиш.




  • Аллоҳ гўзал ва у гўзалликни саводи. (К.Карим.)




  • Аллоҳ гўзал экан, у яратган одам ҳам, у бунёд этган олам ҳам гўзалдир.




  • Ўз бандаларига инъом этган ноз-неъматлар ҳам гўзалдир.




  • Аллоҳнинг исми – сифатларини ва сар этувчи сўзларимиз ҳам, мусиқамиз ҳам, унинг қудратини намоён этувчи биноларимиз – меъморчилик обидаларимиз ҳам, хуллас Оллоҳ иродаси билан яратилган жамики нарсалар гўзалдир.


ИСЛОМДА НАФОСАТ ТАЛҚИНИ - Шарқ Уйғониш даври эстетик та­факкури ислом дини шариати, унинг манбалари бўлган Қуръони Ка­рим ва Ҳадиси Шариф кўрсатмалари билан чамбарчас боғлиқ экан­лигини таъкидлаш лозим. Мусулмон кишининг воқеликни мушоҳада этишдаги ўзига хос тафаккур тарзи ислом оламида эстетик тафак­кур тараққиётини бошлаб берди. Зеро, Ислом бадиий маданияти тушунчаси, жумладан, Исломнинг борлиқни гўзаллик асосида му­шоҳада этиш моҳиятини кўпчилик билмайди. Илоҳий ва дунёвий жиҳатдан қатъий қонун-қоидаларга асосланган Ислом, энг аввало, илм-фан дастурига таянади. Ислом инсонни ижтимоий фаолликка, мусулмон жамоаларига, ҳатто номусулмон қавмларга ҳурмат билан қарашга, маърифатли бўлишга даъват қилади.
Ислом эстетикасида сўз, меъморчилик, мусиқа ва санъатнинг бошқа турлари вақт хилқатига бўйсунмайди. Воқеа-ҳодисаларнинг кетма-кетлиги вақт бўйича бир тартибда келмайди. Араб имлоси, ғазал, битиклар, нақшлар, меъморий обидалар, тасвирий санъат­нинг исломий-тилсимий турларини эшитиш, кўриш, ҳис этиш, сезиш аъзоларимиз орқали руҳимизга ҳиссиёт олиб киради. Ислом эсте­тикаси ижод дастурида фикр ва нарсалар шакли яхлитлиги рам­зий-тилсимий мазмун қобиғига ўралган. Шу боис бадиий онг вақт сарҳадларидан ташқарида эканлиги дастури асосида мавҳум фикр­лаш, мавҳум шакл ислом эстетикасида ижодий фаолият кўрсатиш­нинг асосий мезонидир.
Ислом санъати ўз моҳиятига кўра, илоҳий тафаккурга йўғрилгандир. Бу ҳолат шеъриятда (ғазал), мусиқада (мақом), тасвирий санъатда (нақш), меъморчиликда (масжид, мақбара, ми­нора, мадраса) ёрқин кўзга ташланади. Масжид -- Аллоҳ билан кунма-кун мулоқот қилинадиган, юзма-юз туриб гаплашадиган, Ал­лоҳ сўзларини бандаларга мунтазам эслатиб туриладиган муқаддас даргоҳ. Исломда масжид -- Аллоҳнинг уйидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В.) бунёд этган илк ва кейин қурилган масжидлар­нинг меъморий шаклу шамойили кўҳна эҳромларга пайғамбарлар Иб­роҳим ва Мусога ваҳий қилинган Аҳд асосидаги қонунларга мута­носибдир. Масжид -- илоҳий-руҳий эҳром маркази бўлган, Иброҳим алайҳиссалом бунёд этган Каъбанинг тимсолий кўринишларидир.
ҚУРЪОН”ДА НАФОСАТГА ОИД ҚАРАШЛАР - “Қуръон”да гўзаллик тушунчаси - ислом дини дунё динига айланиши муносабати билан мусулмон ўлкаларида илм-фан, тараққиётига кенг йўл очилди. Зе­ро, ислом илм-фанга, маърифатга кенг рағбат кўрсатди. Қуръони Каримнинг илк нозил бўлган ояти ҳам “Иқро” - “Ўқи” эди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалам “Ўқиёлмай­ман” деганларида Аллоҳдан бир неча бор “Яратганнинг номи билан ўқи” деган жарангдор даъватлар янграган экан. Шундан бошлаб мусулмонлар Аллоҳнинг Муқаддас сўзларини ўқишга, у яратган борлиқ гўзалликларини англашга киришиб кетди ва бу жараён ҳозир ҳам фаол давом этмоқда.
Қуръони Карим ва Муҳаммад пайғамбаримиз Ҳадиси Шарифлари ислом маданияти ва эстетикасининг манбаси - юрагидир. Ислом Қуръони Карим суралари ва оятларини қайта-қайта ўқишни, так­рорлашни, ёд олишни, тўғри тафсирлаш - шарҳлашни, сўзларни тўғри талаффуз этишни, ҳатто ҳар бир товуш ўз нуфузи, ўз теб­ранишларига эга бўлиб, уларни тўғри айтиш ва ўқишни тақозо этади.
“Аллоҳ гўзал ва у гўзалликни севади”, дейилади Қуръони Каримда. Демак, исломнинг эстетик нуқтаи назари гўзалликка ош­но бўлмоқдир. Аллоҳ гўзал экан, у яратган Одам ҳам, у бунёд этган Олам ҳам, ўз бандаларига ҳадя этган ноз-неъматлар ҳам гўзалдир.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling