Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- НАФОСАТШУНОСЛИК ВА АХЛОҚШУНОСЛИК
- НАФОСАТШУНОСЛИК ВА ПСИХОЛОГИЯ.
- НАФОСАТШУНОСЛИК ВА СОЦИОЛОГИЯ.
НАФОСАТШУНОСЛИК ВА ФАЛСАФА.
Нафосатшунослик дастлаб фалсафанинг узвий қисми тарзида вужудга келган ва кейинчалик мустақил фан бўлиб ажралиб чиққан. Лекин у фалсафа билан алоқасини сақлаб қолган, ҳозир ҳам фалсафий фан сифатида эътироф этилади. НАФОСАТШУНОСЛИК ВА АХЛОҚШУНОСЛИК. Нафосатшуносликнинг ахлоқшунослик билан фалсафий замини бир. Ҳар бир санъат асари муайян ахлоқий идеал инъикосидан иборатдир; унда маълум даврда миллат, жамият ёки инсоният эришган ахлоқий даража ифодаланади. Гўзалликнинг замирида эзгулик, эзгулик замирида гўзаллик ётади; эзгуликсиз гўзаллик бўлмайди. НАФОСАТШУНОСЛИК ВА ПСИХОЛОГИЯ. Инсон руҳини ўрганувчи фан сифатида психология (руҳшунослик) нафосатшунослик билан мустаҳкам боғлиқ. Санъат асари муаллифнинг руҳий кечинмалари асосида вужудга келади ва идрок этувчида ҳам шундай ҳиссиётлар уйғотади. Шу боис ҳам ҳар икки фанда муайян мустақилликка эга бўлган санъат психологияси деган йўналишлар мавжуд. Эстетика фани руҳиятшунослик (психология) фани билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Буни эстетик тафаккур тараққиётининг барча босқичларида кузатамиз. Бу яқинликнинг асоси шундаки, воқеликка муносабатнинг барча томонлари эстетик дид ёки эстетик ҳис-туйғу, бадиий ижод ёки бадиий идрок қилиш жараёнларининг ҳаммаси руҳият мезони билан ўлчанади. Чунки, эстетика у ёки бу даражада инсоннинг руҳий, ҳис-туйғу ҳолатини ифодалайди. Руҳиятшунослик фани эстетик муносабатларнинг барча томонларини, жумладан, бадиий ижод ва идрок жараёнларини амалий ва назарий жиҳатдан тадқиқ этади. Айни маҳалда эстетика фани инсон руҳий ҳаётининг энг мураккаб ва нозик томонларини қамраб олади. Эстетиканинг таркибий қисмларини руҳиятшунослик фанининг эришган ютуқлари ва хулосаларидан кенг фойдаланмасдан туриб тасаввур этиб бўлмайди. НАФОСАТШУНОСЛИК ВА СОЦИОЛОГИЯ. Ҳар бир гўзаллик ижодкори, хоҳ санъатда,хоҳ саноатда, хоҳ атроф-муҳитни гўзаллаштиришда фаолият кўрсатмасин, у ўз ижодини инсонга ва жамиятга қаратади. Социология нафосатшунослик билан ана шу нуқтада ҳамкорлик қилади, санъат соҳасида социологик тадқиқотлар олиб боради. Нафосатшуносликнинг санъат социологияси деган махсус йўналиши ҳам бор. Эстетика ва социология - кенг ижтимоий билимлар доираси билан алоқадордир. Эстетика социология фани билан уч таркибий қисм орқали боғланади: биринчидан, ижтимоий воқеа ва ҳодисалар ҳамда жараёнларнинг услубий асоси ҳисобланган умумсоциология назарияси эстетиканинг ҳам илмий-назарий асоси бўлиб хизмат қилади; иккинчидан, социология ижтимоий воқеа-ҳодисаларнинг хусусий, алоҳида, нисбий мустақил соҳалари (сиёсат, давлатлар, миллатлар, санъат турлари ва кўринишлари)ни қамраб олган эстетика ва бадиий ижод жараёнларининг айрим жабҳалари билан узвий боғлиқликда намоён бўлади; учинчидан, аниқ социологик тадқиқотлар орқали олинадиган дастлабки ижтимоий ахборотлар (маълумот - билимлар) эстетик ва бадиий фаолият жараёнларини ҳам қамраб олади. Шундай қилиб, эстетика социологиянинг барча билим даражалари билан у ёки бу кўринишларда ўзаро алоқадорликда бўлиб, бу алоқадорлик хилма-хил йўналишларда намоён бўлади. Масалан, эстетика умумсоциологик назарияга таянган ўзининг ғоявий-мафкуравий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий йўналишлари ва мақсадларини шакллантиради. Социология санъат билан жамият ўртасидаги турли-туман алоқаларни тадқиқ этади. Лекин санъат социологияси эстетиканинг социологик муаммолари билан тўла қўшилиб кетмайди. Чунки, санъат социологияси билан эстетиканинг социологик муаммолари ўртасида катта фарқ бор. Эстетика нафақат санъат, балки воқеликни эстетик ўзлаштиришнинг барча шаклларига тааллуқли бўлган социологик масалалар ечими билан ҳам шуғулланади. Яна бир фарқ шуки, эстетик мўлжал ҳамиша санъатнинг хусусиятларини очишга қаратилган бўлади. Санъат социологиясининг асосий вазифаси эса умумсоциологик қонунларнинг санъат соҳасида амал қилишидир. Шунингдек, санъат социологиясининг тушунча воситалари ҳам ўзига хосдир. Масалан, “жамиятнинг бадиий ҳаёти” тушунчаси соф эстетикадан кўра кўпроқ социологияга тааллуқлидир. Эстетиканинг социологик муаммолари билан социология фанининг айрим соҳалари ўртасидаги фарқ ва чегаралар шартли бўлиб санъатнинг ижтимоий хусусияиларни тадқиқ қилишда мазкур фарқлар ва чегаралар йўқолиб кетиши мумкин. Социология билан эстетика фанининг узвий боғлиқлиги бўш вақт тизимида санъатнинг ўрни шахснинг эстетик маданияти билан меҳнат фаолияти ўртасидаги алоқадорликка тааллуқли бўлган маълумот ва ахборотларни жамлаш ва илмий қайта ишлаб чиқишда яққол кўзга ташланади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling