Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
БЕРУНИЙ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ - Ўрта Осиёнинг буюк мутафаккири Абу Райҳон Беруний (973-1048) меросида ҳам “мукаммаллик” комил инсон маъносида қўлланилади. Беруний ўз даврининг қомусий олими бўлиб, у жуда кўп тилларни билган, ўтмишдош олимлар, шоир-ёзувчилар ва бошқа санъаткорларнинг асарларини ўқиган буюк аллома. Беруний ҳар қандай ҳаёт қийинчиликларига қарамай, инсоннинг буюклигига, унинг ақлига ва улуғворлигига астойдил ишонади. У табиий фанлар билан бир қаторда фалсафа, адабиёт, ахлоқ муаммолари билан махсус шуғулланган, турли халқларнинг урф-одатларини чуқур ўрганган. Унинг “Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Ҳиндистон”, “Минерология” каби асарлари комил инсон ақл-заковати, маърифатининг ёрқин кўзгусидир.
Абу Райҳон Беруний нафосат ҳақидаги қарашларида воқеа-ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлик манбаи ҳамоҳанглик ва уйғунликдир, деб кўрсатади. Беруний ҳар қандай ҳаракат ва ундан ҳосил бўладиган натижалар моддага тааллуқлидир, унинг ўзи нарсалар, воқеа-ҳодисаларни бир-бирига боғлайди ва улар шаклларини ўзгартириб туради, демак бирламчи модданинг ўзи эса яратувчига муҳтождир, деган фикрни илгари суради. Беруний эстетик қарашларида нафосатнинг табиий асоси сифатида амал қиладиган ҳамоҳанглик айрим ҳодисаларга ҳам татбиқ этилган бўлиб, гўзаллик табиат ва инсонга хос бўлган камолот, етуклик сифати даражасида баҳоланган. Беруний фикрича ҳеч нимага муҳтож бўлмаган нарсаларни етук, мукаммал дейиш мумкин. Шарқ уйғониш даврининг йирик алломаси, Курраи Арз - глобусни 1-бўлиб яратган олим, географ, геолог, тарихчи, математик, бир оғиз сўз билан айтганда Хоразм академиясининг мутафаккири Беруний воқеа ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлик манбаи мукаммаллик ва уйғунликдир, деб кўрсатди. Унингча ҳеч нимага муҳтож бўлмаган нарсаларни етук, мукаммал дейиш мумкин. Беруний “Ҳиндистон” деган асарида энг эзгу инсоний фазилатларни айтиб ўтади ва қуйидаги ҳикояни мисол келтиради. Ал-Берунийнинг айтишича, Басрада бир одам бўлган экан. У ҳар куни ўзининг энг яхши кийимларини кийиб, энг яхши уловини миниб чиқар ва ҳар доим кишиларнинг мушкулларини осон қилиб берар экан. Ундан бунинг боисини сўраганларида, у айтган: “Ҳаётимнинг энг тотли дамларида мен энг гўзал куйчи, қўшиқчи аёлларнинг оҳангларини тинглаб туриб, жомлардан пок шароб сипкорганман. Уларнинг нафис овозлари, нодир нағмалари дарахтлар шохидаги қушларнинг сайрашига монанд эди. Аммо ўшанда олган лаззатларим, ҳозир мендан яхшилик кўрган одамлардан қардошларим ҳузурида эшитаётган миннатдорчилик, шодлик олдида ҳеч нарса эмас.” Яратган асарларида у ҳар бир инсон эзгуликка, гўзалликка интилиши ва шу йўлда ҳаракат қилмоғи лозимлигини уқтиради. Абу Райҳон Беруний ўз даврининг қомусий олимларидан бири эди, у ҳар қандай қийинчиликка қарамай, инсоннинг буюклигига, унинг ақлига ва улуғворлигига астойдил ишонди, жуда кўп асарлар битди, унинг асарлари комил инсон ақл-заковати, маърифатининг ёрқин кўзгусидир. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling