Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet68/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

Меҳнат гўзаллиги
Инсонда ижодий куч уйғотади. Меҳнат - кишининг ҳаёти. Одамлар учун ҳақиқий хазина меҳнат қила олиш­дир. Меҳнат мия ва мушаклар фаолиятидир, у табиий, ички эҳти­ёждан келиб чиқади. Инсоният фаровонлиги йўлида меҳнат қилиш қанчалар буюк ишдир!
Есам арпа нонини меҳнат билан,
Шириндир бировларнинг оқ нонидан.
Саъдий.
Меҳнат унумдорлигини ошириш энг асосий вазифалардан бири­ни ташкил этади ва ходимнинг маҳоратигагина эмас, шунингдек, унинг меҳнат қуролларининг такомиллашганлигига ҳам боғлиқдир. Биз ҳар қандай меҳнатни, у қанчалик оғир ва қийин бўлмасин, шундай ташкил этишимиз керакки, ҳар бир ишчи ва деҳқон ўзига:
мен - озод меҳнат буюк армиясининг бир қисмиман, деб қарасин.
Меҳнатни халқ қадрлар, муқаддас у, дўстлар, бас,
Усиз бизнинг умрда муҳаббат йўқ, бақо йўқ.
Қайда меҳнат бўлмаса у ерда боғ гулламас,
Қайда ишга меҳр йўқ, у ерда ҳеч вақо йўқ.
Меҳнатсевар қалб доимо ўз касби билан машғул бўлмоғи ло­зим, бинобарин, танага бадантарбия зарур бўлганидек, унга ҳам сурункали машқ ҳаётбахш таъсир кўрсатади.
ҲУНАРНИНГ НАФОСАТЛИ ВАЗИФАЛАРИ
Малеҳо Самарқандий (1692) ўзининг «Музаккирул асҳоб» асарида ҳунарнинг нафосатли вазифалари хусусида фикр юритиб
ДИЗАЙН Бу ишлаб чиқаришда рассомлар, “дизайнерлар” то­монидан бўлажак буюм лойиҳасининг яратилишини ҳам ўз ичига оладиган эстетик фаолиятнинг тури, ҳамда ижод натижаси эстетик сифатга эга бўлган тайёр саноат буюми. Предметлар тартибсизли­гига барҳам бериш ва предметлар оламини тартибга келтириш тех­ника эстетикаси ва дизайн, унинг назарияси ва амалиётининг ва­зифаси ана шундай.
Ҳар қандай техник шаклга дизайн томонидан қўйиладиган асосий талаб - фойдалилик, қулайлик ва гўзалликдир.
Дизайн моҳияти
Инсон бадиий-техник фаолиятининг хусусиятлари ва қонуниятларини очиб бериш техника эстетикаси­дир. Дизайн моддий ишлаб чиқариш муҳитини эстетик қайта қуриш­га, уни инсоннинг манфаатлари ва эҳтиёжларига мос келтиришга хизмат қилади. Дизайн саноатни лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришни уюштиришда нарсалар - чизмалар, расмлар, моделларнинг мақсадга мувофиқлигини ва технологик фойдалилигини ҳисобга олиш фаолия­тининг ажралмас қисмидир.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling