Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet66/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

ЭСТЕТИК ТУЙҒУ
Инсон онгининг ажралмас қисми бўлиб,эсте­тик онг соҳасида алоҳида ўрин тутади. Улар эстетик онгнинг асосий қатламини ташкил этиб,унинг пойдевори бўлиб ҳисоблана­ди. Эстетик туйғулар эстетик онгнинг барча жабҳаларини безайди ва бойитади. Эстетик туйғулар ақлий ва ахлоқий туйғулар билан бир қаторда энг олий, ижтимоий туйғу туркумига мансубдирлар. Эстетик туйғулар мураккаб ижтимоий ҳодиса сифатида нафосат, ҳамоҳанглик, оҳанг, шакллар, уйғунлик, мослик каби тушунчалар билан бирга шодлик, ҳайратланиш, ажабланиш, роҳатланиш, лаз­затланиш, эҳтиром, шавқ-завқ, нафрат каби тушунчаларни ҳам қамраб олади.
ЭСТЕТИК ДИД
Инсоннинг фикр-мулоҳазалари, хулқ-атвори, хатти-ҳаракатлари моддий ва маънавий ижодкорлиги орқали намоён бўлади. “Дид” ибораси одамларнинг айрим соҳаларга мойилликла­рини ифодалайди. Илмий фаолият билан шуғулланишга мойил одамни “фанга диди (фаҳми) бор” деб, ихтирочини “ихтирочиликка диди зўр”, деб гапирадилар. Шу боис “дид” тушунчасини инсоннинг аниқ йўналган қобилияти, воқеликнинг у ёки бу томонларини аф­зал кўриш муносабати сифатида баҳолаш ўринлидир. Воқеликка эстетик муносабатда бўлиш тизимига киритилган эстетик дид маз­кур муносабатнинг якка шакли бўлиб хизмат қилади.
Эстетик дид воқеа-ҳодисаларнинг эстетик сифатларини инсон томонидан идрок этмай ва баҳоламоқ жараёнида олинадиган қониқиш ёки қониқмаслик туйғуси орқали ифода топади. Эстетик дид заминида гўзалликни хунукликдан ажрата билиш ва ундан беғараз шодланиш, лаззатланиш қобилияти ётади. Эстетик дид ҳис-туйғулар билан иш кўради, яъни ҳаёт гўзалликлари ва фожиа­ларини ҳис эта билиш, фожиали тўқнашувларни кулгили номута­носибликлардан фарқлай олиш қобилияти орқали намоён бўлади.
Ҳар қандай эстетик дид мазмунига умуминсоний мавзу синг­дирилган бўлади. Воқеа-ҳодисалар моҳиятидаги мақсадга муво­фиқлик, ҳамоҳанглик, уйғунликни идрок этиш ҳар қандай одамда у ёки бу даражада эстетик туйғулар қўзғатади. Эстетик дид инсон­нинг энг муҳим туйғуси ҳисобланади. Эстетик дид асосини ор­зу-умид ташкил қилади.
ЭСТЕТИК БАҲО
Дунёни эстетик идрок қилиш ва баҳолаш қобилияти нафақат биологик, балки ижтимоий қобилиятдир. У жа­мият бағрида амал қилар экан, инсондан биологик жонзот сифати­да ўз ҳаётини ташвишлардан маълум даражада нисбий озод бўлиши­ни тақозо этади. Қўпол амалий эҳтиёж асоратидаги ҳиссиёт фақат чекланган маънога эга. Чунки ғам-ташвишлар остида қолган муҳтож инсон ҳатто энг гўзал томошага ҳам бефарқ бўлиб қолиши мумкин.
Моддий ғам-ташвишлар ва манфаатлар гирдобига бутунлай ғарқ бўлиб қолиш инсонни орқага судрайди, таҳқирлайди, уни ижодга лаёқатсиз қилиб қўяди, бундай ҳол эса уни воқеликка бўлган эстетик муносабатини сўндиради. Эстетик муносабат субъ­екти - бу ҳиссий ва ақлий тараққиётнинг маълум даражасига эришган, аниқ ижтимоий муносабатлар тизимига киришган, яъни барча ижтимоий муносабатлар йиғиндиси бўлган Инсондир.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling