Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Кулгилиликнинг санъатда намоён бўлиши -
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- КУЛГИЛИ ҲОЛАТ
- ҲАЗИЛ -ҲАЖВ
Кулгилиликнинг санъатда намоён бўлиши - кулгилиликнинг ҳар хил кўринишлари санъатнинг меъморчиликдан бошқа деярли ҳамма турларида намоён бўлади ва комедия шаклида эса ўзининг тўла эстетик ифодасини топади. Комедия мавзуини беўхшовликлар, мувофиқсизликларнинг турли-туман кўринишлари ташкил этади. Кулгилиликнинг хилма-хил шаклда намоён бўлиши уларнинг санъатда ҳам турлича акс этишини тақозо этади. Комедия асарларининг хилма-хиллиги, ранг-баранглиги мана шундадир. Кулгилиликнинг барча шакллари қанчалик эркин намоён бўлиш имкониятларига эга бўлиб борсалар, шунчалик кўп аҳамият касб этадилар.
КУЛГИЛИ ҲОЛАТ - даврнинг ижобий томонларини акс эттириб,шунчаки қиёфага кирган одамларга тааллуқлидир, дейиш ҳам хато. Бунда комик тасвир кўпрок мувофиқсизлик асосига қурилиб,у мазкур одамнинг чин гўзал моҳияти билан бошқа одамлар ҳақидаги ўзининг сохта, ёлғон тасаввурлари ўртасидаги қарама-қаршилик тарзида намоён бўлади. ҲАЗИЛ-ҲАЖВ - ҳаётдаги салбий, хунук ҳодисаларни масхара кулгисидан кам бўлмаган даражада очиб беришга қодирдир. Ҳазил-ҳажв кулгининг ғазабнок қоралашдан кўра, кўпроқ ёрдам кўрсатишга мўлжалланишини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Ҳаёт икир-чикирлари, камчиликларини танқид қилаётган ижодкор ҳазил-ҳажв туйғуси орқали инсонни маънавий комилликка эришувига ёрдам беради, унда кулгили жиҳатларни кўра билиш қобилиятини тарбиялайди. Ҳазил-ҳажв туйғуси воқеликка ҳиссий муносабатнинг алоҳида шакли сифатида масхара ва комедиянинг таркибий қисми ва ифода воситаси бурчини ҳам бажаради. Беозор ҳазил-ҳажв туйғуси инсон ҳаётининг кулгили томонлари, унинг барча қирра ва зарраларини илғаб олиш ва фаҳмлаш қобилиятини ўстиришга ёрдам беради ва у борган сари шахснинг маънавий-руҳий камолоти кўрсаткичи бўлиб бораверади. КОМЕДИЯ - кулги билан бир-бирини изоҳлайдиган тушунчалар бўлиб, кулги комедияда тасвирланаётган воқеа-ҳодисалар моҳиятини очиб бериш воситаси, тасвирланаётган объектга нисбатан эстетик баҳолашнинг ва муаллиф муносабати ифодасининг асосий шакли бўлиб хизмат қилади. Комедия, энг аввало, ўз-ўзини танқид қилишнинг махсус шакли сифатида амал қилади. Комедия ўзининг ижтимоий вазифасини ўта соддалаштириб, у ёмон хулқ, ёмон одам, ёмон ҳодисаларни тўғридан-тўғри, бевосита тузатишга, яхшилашга олиб келади, деб тушунадилар ва тушунтирадилар. КУЛГИ - катта ижтимоий маънога эга бўлиб, турли тарихий даврларда турлича аҳамият касб этган, Масалан, феодал тарқоқлик, ўзаро тинимсиз уруш-жанжаллар, у ёки бу диний, фалсафий, ахлоқий чекланишлар ҳукм сурган шароитларда кулги кенг ўрин эгаллай олмаган. Лекин энг оғир моддий-сиёсий, маънавий-ахлоқий шароитларда ҳам оддий халқ ўз орасидан етишиб чиққан ўткир сўзли, ҳозиржавоб, зукко вакиллар воситасида кулги қуроли билан ижтимоий иллатларга қарши курашиб турмуш икир-чикирлари, ҳаёт камчилик-нуқсонлари устиданкулиб келди. Ўзбек халқининг миллий-маънавий мулки бўлган аския воситасида кулиш ҳам ўзининг ижтимоий мазмундорлиги билан катта аҳамият касб этади. Кулги ўз хусусиятига кўра, демократик мазмунга эга бўлиб, у барча одамларни бир-бирига қовуштиради.Улар кулги воситасида ўзаро тенглашадилар. Кулги ноинсоний, ноахлоқий иллатлар билан курашнинг омилкор воситасидагина бўлиб қолмай, балки инсонннинг куч-қудрати ва озодлиги тимсоли ҳамдир. Кулги ранг-баранг ва хилма-хил қирраларга эга бўлиб, майин рағбатлантирувчи, хушфеъл ҳазил-мутойиба ҳиссиётдан тортиб, то аёвсиз, аччиқ истеҳзо ҳиссиёти доирасигача ҳам амал қилади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling