ГЎЗАЛЛИК ЯРАТИШ - бошқалар фаҳмлай олмаган гўзалликни ҳамма ерда кўра олиш, фаҳмлаш, сезиш, ҳис қилиш қобилиятидир. Гўзал, ижобий ҳис-туйғу уйғотадиган нарсани кўрсатиш анча осон. Лекин ўша нарса нима учун гўзал эканлигини тушунтириб бериш қийин. Гўзалликнинг табиати ва моҳияти ҳақидаги саволга аниқ жавоб бериш жараёнида жуда кўп фикр-мулоҳазаларнинг вужудга келиши гўзалликни умуман билиш мумкин эмаслигида бўлмай, балки унинг мураккаблиги кўп қирралилигидадир.
ГЎЗАЛЛИК ВА ХУНУКЛИК - ўртасидаги зиддият ифодаси (Арасту), кутилаётган воқеликнинг аҳамиятлилиги ва натижанинг арзимаслиги (Кант), моҳияти жиҳатидан пасткаш, сохта, аҳамиятли ва шакли жиҳатидан аҳамиятли (Гегель), тимсол ва ғоя (Фишер), бехосдан содир бўлган ва жонли мулоқот натижаси (Бергсон) каби таърифлар ва ана шундай бир томонлама хусусиятларга эга бўлса-да, уларнинг оқил томони кулгилиликни қарама-қаршилик билан боғлаб мушоҳада этишга интилишдадир.
ГЎЗАЛЛИК ВА САНЪАТ - санъат гўзалликнинг асл маконидир. Гўзаллик ўзининг ифодачиси бўлган санъат каби ривожланиш хусусиятига эга. Бу талқинда оқил мағиз бор. Мазкур таълимотга кўра, гўзаллик - бу аниқ турдаги ҳодисалар камолотининг намунасидир. Гарчанд камолот тушунчаси гўзаллик тушунчасини бутунича ифода эта олмаса ҳам, бу иборадаги оқил маъно шундаки, гўзаллик ҳақиқатда ҳам мукаммаллик, камолот билан боғлиқдир. Шундай нарса гўзалки, агар ундаги туғма белгилар тўла тарзда намоён бўлса. Шундай дарахт гўзалки, агар ундаги туғма белги (олма,анор, анжир ва ш.к.)лари тўла ва бевосита кўринса. Шундай инсон гўзалки, агар унда яхши инсоний фазилатлар ва сифатлар мужассамлашган тарзда ифодаланса ва ҳоказо. Санъатда гўзаллик ифодасининг таҳлили санъат табиатини англашнинг энг муҳим омилидир. Санъатда гўзаллик - ҳаётдаги гўзаллик инъикоси бўлиб, унинг битмас-туганмас манбаи - воқелик, унинг ўнг муҳим бадиий истеъдод таркиби эса гўзалликка ташналик, сезгирлик, синчковликдир. Санъатдаги гўзаллик кўп қиррали бўлиб, унда эстетик орзу муҳим аҳамият касб этади. Санъат гўзал ва хунук ҳодисаларни акс эттириши мумкин. Лекин санъатнинг ўзи ҳама вақт ҳам гўзалдир! Чунки у ўз таркибига эстетик орзу, яъни гўзалликнинг зарурий хоссасини сингдиргандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |