Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
ТАБИАТ - ГЎЗАЛЛИК МАНБАИ - инсоният ҳозир табиатни, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш заруриятини чуқур англаб бормоқда. Инсон табиат ҳақида қайғуриб, ундан оқилона фойдаланиб, айни вақтда табиий ҳамоҳанглик сирлари ичига янада чуқур кириб бориши айни пайтда унинг янгидан-янги мўъжизаларини очиб бериши билан бирга ундан таълим-сабоқлар ҳам олмоқда. Инсоният табиат устидан қозонган “ғалабалар”ини мутлақлаштириб мақташдан кўра табиат билан ўзаро алоқада, иттифоқда бўлишга интилмоқда. Кўпинча табиатнинг у ёки бу ҳодисалари турли мазмундаги белгили, тамғалар босилгани туфайли гўзал ёки хунук бўлиб кўринади. Табиат ҳодисаларини санъат асарлари орқали мушоҳада этиш қадимги замонлардан бери инсонга ўзини қуршаб турган табиатга, янгича, очиқ кўз билан қарашига, унда доимо гўзаллик кашф этиб завқланишига ёрдам бериб келган. Инсон куч-қудратига нисбатан табиат кучларининг қудратлилиги табиатни эстетик ўзлаштиришнинг дастлабки босқичини бошлаб берди. Одамлар қурғоқчиликка қарши машаққатли кураш олиб борган ер юзида сув билан боғлиқ бўлган ҳамма нарса гўзаллик касб этади. Йил давомида кўп ёғингарчилик бўлган ерларда эса қуёш энг гўзал ҳодиса сифатида инъикос этилади. Ҳамма вақт ҳам табиатга эстетик муносабат ва табиатни эстетик ўзлаштириш, уни “инсонийлаштириш”, табиат ҳодисаларига инсон талаб-эҳтиёжларини, мақсад-орзуларини ўтказиб татбиқ этиш билан боғланиб кетган.
ГЎЗАЛЛИК - эстетиканинг асосий тушунчаси. Аслида эстетиканинг барча муаммолари гўзаллик муаммоси билан у ёки бу даражада боғлиқдир. Гўзаллик нафосат оламининг мағзи, асосий белгиси,бош хоссаси,асосий моҳиятини ташкил қилади.Шу боис эстетикани гўзаллик ҳақидаги фан,гўзаллик фалсафаси ҳам деб айтадилар. Гўзаллик - бу асосий эстетик қадрият бўлиб, уни идрок этиш қобилияти эса эстетик субъектнинг асосий хоссасидир. Бу хусусият эстетик онг ва унинг асосий қисмларига ҳам тааллуқлидир. Эстетик ҳис-туйғу, энг аввало гўзалликни ҳис этиш жараёнини англатади. Эстетик орзу эса гўзалликни инсон хоҳлаган у ёки бу тасаввурлар тарзида ифодалайди. Гўзаллик - бу аниқ турдаги ҳодисалар камолотининг намунасидир. Гўзаллик хилма-хил даражада намоён бўлади. Табиатдаги гўзаллик ижтимоий ҳаёт гўзаллигидан, фойдали-амалий фаолиятдаги гўзаллик бадиий ижоддаги гўзалликдан фарқ қилади. Лекин гўзаллик ўзининг хилма-хиллиги,ранго-ранглиги билан бир-биридан қанчалик фарқ қилмасин, барчаси қандайдир умумий белгига эгадир. Мана шу умумий белги туфайли ҳодисаларни гўзаллик тушунчаси тарзида инъикос этамиз. Инглиз файласуфи Д.Юм гўзаллик нарсалар сифатини билдирмайди, балки нарсаларни мушоҳада қилаётган инсон руҳи даражасида амал қилади, деб уқтиради. Бунда ҳар бир одам руҳи ўзи белгилаган, таниган, англаган гўзалликни кўради. Юм таълимотига кўра, инсон ўзининг ҳис-туйғулари билан ташқи дунё ҳодисаларини баҳраманд қилади. Афлотун, Фома Аквинский, Гегел, Юм таълимотларида гўзалликнинг маънавий мазмундорлиги, гўзалликка инсон муносабати масалалари акс эттирилган. Қадимги юнон мутафаккири Арасту гўзалликни реал воқелик инъикоси сифатида талқин этади. Арасту гўзалликни моддий оламнинг мослик, аниқлик,ҳамоҳанглик, мезон-ўлчовлик каби миқдорли ва маконли тавсифлари билан боғлаб мушоҳада қилади. Арасту асосий эътиборни мезон-ўлчовлик тушунчасига қаратиб, бу тушунча нафақат нарсалар ёки санъат асарлари, балки инсонга ҳам тааллуқлидир. Шундай ҳодиса гўзалки, агар унинг мезон-ўлчовлари инсон имкониятлари ва улар кўламига мос келса. Арасту фикрига кўра, гўзаллик заминида инсон ва нарсанинг бир-бирига мувофиқлиги, лойиқлиги, мослиги ақидаси ётади. Ўзининг мазкур ғоясини асослаш учун у: “... ўта кичик нарса гўзал бўла олмас эди, чунки жуда оз вақт ичидаги тасаввур қоришиб кетади, ўта улкан нарса гўзал бўла олмасди, чунки уни идроклаш бирданига содир бўлмай, унинг бирлиги ва яхлитлиги йўқолиб кетади”,- деб уқтиради. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling