УЛУҒВОРЛИКНИНГ САНЪАТДА НАМОЁН БЎЛИШИ - улуғворлдик санъатда ҳар томонлама ифодаланади, чунки у санъатнинг барча кўринишлари учун асосий мавзудир. Шубҳасиз, санъатнинг турли шаклларида улуғворлик хилма-хил тасвирланади: қаҳрамонлик достонлари, лирик достонлар, қаҳрамонлик фожиаси, қаҳрамонлик мусиқа асарлари, меъморчилик каби саъат муждалари улуғворлик мавзуини бадиий ўзлаштириш жараёнида вужудга келгандир.
ТАБИАТДАГИ УЛУҒВОРЛИК - табиатдаги баланд тоғлар, қудратли шаршаралар, чексиз океанлар, мовий денгизлар,тубсиз осмон ва ш. к. улуғворлик тимсоллари бўлиб, улар улканлик, буюклик, кенг кўламлик, туганмаслик жиҳатдан умумийликка эга. Табиатдаги улуғворлик инсонни заифликка эмас, балки унда табиат билан қўшилиб кетишга интилиш ҳиссини уйғотади. Улуғворлик ҳисси ўзича эстетик мазмунга эга бўлмаган қувонч, ҳайратланиш, эҳтиром, тан бериш туйғуларни қамраб олади. Буларга баъзида қўрқув ҳисси ҳам қўшилади. Қўрқув ҳисси инсонни камситмайди, балки тўсиқларни енгиб ўтишга туртки бўлади.
ФОЖИАВИЙЛИК - эстетик тушунчалари ёрдамида ҳаёт зиддиятлари ва тўқнашувлари баҳоланади ва мушоҳада қилинади. Улар орқали инсоннинг ижтимоий ҳаёт ҳодисаларига нисбатан эстетик муносабати ифодаланади ва мустаҳкамланади. Айтиш жоизки, фожиалилик гўзаллик тушунчасидан торроқ доирада амал қилади.
Фожиалилик - ижтимоий хусусиятга молик тушунча сифатида ёлғиз инсонга хос ҳис-туйғу эканлиги, фақат ижтимоий муносабатлар жараёнидагина намоён бўлишлари билан изоҳланади.
Фожиалилик бошқа эстетик тушунчалардан қанчалик фарқ қилмасин, уни гўзаллик ва хунуклик каби ижтимоий эстетик орзулар билан боғлиқ ҳолда, унинг тарихий ва нибий табиатини инобатга олган ҳолда мушоҳада қилиш зарур бўлади. Фожиалилик муаммоси ҳар доим фалсафий ва эстетик тафаккур эътиборни ўзига жалб қилиб келган. Фожиалилик табиати тўғрисида жуда кўп мутафаккирлар фикр-мулоҳаза билдирганлар. Зеро, фожиалиликда воқеий ҳаётнинг чуқур зиддиятлари ва тўқнашувлари: ҳаёт ва ўлим, озодлик ва зарурат, ақл ва туйғу, қонун ва бурч, шахсий ва ижтимоий хусусиятлар намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |