Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
ФОЖИАВИЙЛИКНИНГ САНЪАТДА НАМОЁН БЎЛИШИ -
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОЖИАВИЙ ЗИДДИЯТ
- ОЖИАВИЙ ҚАҲРАМОН
- КУЛГИЛИЛИК
- Кулгиликнинг ифода шакллари
ФОЖИАВИЙЛИКНИНГ САНЪАТДА НАМОЁН БЎЛИШИ - санъатда фожиалилик акс эттиришда реалистлар кейинги қадамни босиб, улар бу тушунчаларни ягона эстетик яхлитликда кўрдилар. Санъат асарларида фожиалилик яхлит намоён бўлади. Фожиали ёки кулгили ҳолат инсоннинг у ёки бу хатти-ҳаракати натижасида пайдо бўлади, бу хатти-ҳаракат турли-туман ҳаётий кучлар тўқнашуви жараёнида вужудга келади,ривожланади. Шу тариқа улар воқелик ва инсон орзулари ўртасидаги низоли муносабатларни очиб беради.
Санъатдаги фожиалилик ҳақида гап кетганда, “фожиали оҳанглар”, “фожиалилик санъати”, “фожиалилик санъат тури” каби атамалар алоҳида мушоҳада қилиниши лозим. ФОЖИАВИЙ ЗИДДИЯТ - ҳар қандай фожиа заминида алоҳида фожиали тўқнашув ётади ва бу тўқнашув, зиддият кенг кўламлик, ижтимоийлик касб этади. Фожиалилик бу моҳиятли кучлар тўқнашувлари натижасидир. Бу тўқнашувларнинг қандай тугалланиши билан инсоният истиқболи, тараққиёт тақдири боғланган бўлади. Бу ҳол фожиани фалсафий жиҳатдан санъатнинг йирик турига айлантирадики, ижодкорга инсониятнинг бутун тарихи давомида ҳаяжонлантирган туб масалаларни ҳал қилиш заруриятини илгари суриш имкониятини беради. ФОЖИАВИЙ ҚАҲРАМОН - кўпинча ижобий тарзда тасвирланади. Қаҳрамонлар ўз даврининг орзу-умидларини ўзида мужассамлаштирган кучли, ёрқин, улуғвор шахс қиёфасида намоён бўладилар. Одатда фожиа мазмунида қаҳрамоннинг мавжуд шарт-шароитларни тубдан ўзгартиришга фаол интилиш намоён бўлади. Бу ерда фожиа қаҳрамони фожиали драматик ҳаракатнинг асосий субъекти сифатида амал қилади. Шунинг учун фожиа қаҳрамонининг фаоллиги ҳатто ўзини қурбон қилиб бўлса ҳам ўз орзу-умидларини барқарор этишга интилиши намоён бўлади. КУЛГИЛИЛИК - инсоннинг дунё воқеа-ҳодисаларига муносабатларидан биридир. Кулгилилик ҳам иқтисодий-моддий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий ҳаёт жабҳаларида доимий равишда намоён бўлади. Кулгилилик тушунчаси талқини ўзининг аниқ, оқил мазмунига эга бўлиб, ҳақиқатда ҳам кулгилиликка хос бўлган баъзи томонларини очиб беради. Кулгилилик бошқа эстетик ҳодисалар сингари ташқи ва ички томонларни ўзида бирлаштиради.Кулгилиликнинг ички томони - кенг маънодаги ҳазил (юмор) туйғусидир. Жиддийлик кулги билан, кулги эса жиддийлик билан енгилади. Кулгиликнинг ифода шакллари - турли-туманлигини англаш учун комик ва кулгили тушунчалари моҳиятини бир-биридан фарқлай билиш мақсадга мувофиқдир. Кулгилилик тушунчаси комик тушунчадан анча кенг бўлиб, ҳар қандай комик ҳодиса кулгили, лекин ҳар қандай кулгили нарса комик бўлавермайди. Комик воқеа деганимизда ижтимоий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган ҳодисани англаймиз. Кулгили ёки энг содда комик воқеа латифа мавзуи бўлиб хизмат қилиши мумкин ва унда ҳажвий ўхшатма (пародия), ҳазил (шарж) каби санъат кўрингишлари ўрин олган. Бу ерда комик усуллар ножўя хатти-ҳаракатларга тақлид қилиш билан чегараланган бўлади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling