Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Эстетика фанининг асосий тушунчалари


Download 0.87 Mb.
bet64/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

Эстетика фанининг асосий тушунчалари


Улуғворлик


- инсонга ҳис туйғули таъсир этувчи уни қувонч ва ҳайратга солувчи куч.

Гўзаллик


  • инсон ва нарсаларнинг бир-бирига мувофиқлиги, лойиқлиги ҳамоҳанглиги

  • коникиш асосид

эстетик лаззат бахш этувчи нарса ва ҳодисадир.








Фожиавийлик

- воқеий ҳаётнинг чуқур зиддиятлари ва тўқнашувлари: ҳаёт ва ўлим, озодлик ва зарурият, ақл ва туйғу, қонун ва бурч, шахсий ва ижтимоий хусусиятларнинг намоён бўлишидир.

Кулгилилик


  • хунуклик ва гўзаллик ўртасидаги зиддиятнинг ифодаланишидир.

  • гўзаллик даъво қилиши ва ўзини гўзаллик ўрнига қўйишга уринишдир.



НАФОСАТШУНОСЛИКНИНГ ҚАДРИЯТШУНОСЛИК ТАБИАТИ - Инсон амалий фа­олияти жараёнида одамларнинг хилма-хил ва ранго-ранг моддий ҳамда маънавий эҳтиёжларини қондиришга қодир бўлган қадрият­лар, воқеа-ҳодисалар дунёси билан бир қаторда инсоннинг табиий ва ижтимоий объектлар қадрига етиш, уларни баҳолаш қобилияти ҳам шаклланади. Баҳолаш - воқеа-ҳодисаларнинг қадрини ёки иж­тимоий аҳамиятини англашнинг махсус шаклидир. Инсоннинг воқеликка эстетик муносабати аслида воқеликка баҳо беришнинг алоҳида тури, воқеа-ҳодисаларни эстетик қадрлаш усулидир.
ЭСТЕТИК АНГЛАШ - ҳар бир мавжудотнинг, ўсимликнинг, бу­юмнинг ички ва ташқи гўзаллигининг диалектик бирлигини юксак дид билан англаш. Инсон онгли мавжудот сифатида ўзини қуршаб турган воқеликка фаол муносабатда бўлади, нарсаларнинг хосса­ларини ҳам инобатга олади. Инсон ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, ҳар бир нарсага ўзига хос мезон нуқтаи назаридан ёндашади. Агар инсон мезон туйғусидан маҳрум бўлганда, воқеа-ҳодисалар, нарсалардаги гўзалликни идрок этиш қобилиятига эга бўлмаганда, унинг фаолияти бунёдкорлик билан бирга вайронагарчиликка қара­тилган бўларди. Нафосат қонунларига риоя қилиш, яъни яратиш қобилияти инсон фаолиятининг моҳият ва мазмунини ташкил этади. Асалари ўзининг мум уяларини қура билиши билан баъзи меъмор­лардан ҳам “ақлли”дирлар. Лекин энг лаёқатсиз меъмор ҳам энг моҳир асаларидан шу билан фарқланадики, у ўз уяларини қуришдан аввал уларни аллақачон ўз миясида қуриб қўйган бўлади. Бу та­биий майл билан онгли фаолият ўртасидаги туб фарқдир.
Инсоннинг ҳар қандай фаолиятида эстетик манба мавжуд: инсон ўз фаолияти давомида моддият билан бирга маънавиятга шодлик - севинч, орзу-умид, эрк-озодлик туйғуларига суяниб яшайди, моддий самаралар билан бирга ўзи ва бошқалар фаолияти­нинг нафосат мезонлари билан ўлчанадиган ижтимоий баҳоланишига ҳаракат қилади. Бинобарин, инсон ўзининг бу моҳиятли хусусия­тини йўқотиб қўйса, унинг фаолияти ўзининг инсоний табиатидан ҳам маҳрум бўлиб қолади.
ЭСТЕТИК ОНГ - объектив дунёга нисбатан бўлган инсон эсте­тик муносабатининг субъектив томонидир. У ижтимоий онг шаклла­ридан бири сифатида сиёсий онг, ҳуқуқий онг, диний онг каби ижтимоий ҳодисалар билан бир қаторда туради. Ижтимоий ҳаёт - ижтимоий онг барча шаклларининг умумий пойдеворидир.
Эстетик онг - маънавий-руҳий воқеа-ҳодисалар мажмуи бўлиб, улар ижтимоий ҳаёт заминида вужудга келадиган эстетик ҳис, эстетик дид, эстетик фикр, эстетик орзу, эстетик қараш, эстетик назария тизимини англатади.
Эстетик онг жамият ҳаётида гуруҳий манфаатлар ифодаси тарзида ҳам намоён бўлади. Лекин бу ҳол жамиятнинг турли соҳаларида турлича, масалан, мафкура соҳасида эстетик қараш­лар, орзу-умид назарияларида ўзига хос акс этади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling