Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- МИЛЛАТПАРВАРЛИК
ИНСОНПАРВАРЛИК - якка ёлғиз фахрийларга, ногиронларга, серфарзанд оилаларига кумакка муҳтож бошка фукароларга ҳурмат эътибор ва хайр саховат курсатиш бугунги Узбекистонда давлат миқёсидаги анъаналар сафидан мустахкам жой олмоқда.Юртбошимиз Ислом Каримовнинг таъкидлашича:
"Инсонпарварлик - бу узбек халқи миллий рухиятининг ажралмас фазилатидир.Шафқатсизлик ва зўравонлик унинг табиатига ётдир.Бизнинг халқимизнинг воқеаларга бой кўп минг йиллик тарихи давомида кўп нарсаларни бошидан кечирди - маданият , илм-фан, ўз давлатчилиги ютуқлари нашидасини сурди,ўзаро ниэолар,бегоналар асорати аламини тортди,энг яхши ўғил-қизларидан,жудо бўлди .Лекин тарихнинг ўйини хам,табиий офатлар ва очлик хам халқимизнинг инсоний табиатига доғ тушуролмади.Ўзбек оиласида бугунги кунда яхшилик ва ёруғлик,болаларга меҳр,катталарга ҳурмат,яқинларга ва бошқаларнинг қайғусига ҳамдардлик мужассамлашгандир". Ўтмишда доноларимиз, жумладан,Ахмад Яссавий инсонпарварлик,одамийлик,саховат,ғарибларга ёрдам масаласига алохда эътибор беради.Буни бир қанча ҳикматларда куриш мумкин: Ғариб,фақир,етимларни расул сурди, Ўшал туни меърож чиқиб дийдор кўрди. Қайтиб тушиб ғариб етим излаб юрди, Ғарибларни изин излаб тушдим мано. Ёки Ғариб, факир,етимларни Расул сурди, Ҳақлар қилиб азиз жонинг айла қурбон. Таом топсанг,жонинг била қилғил эҳсон, Ҳақдин эшитиб,бу сўзларни айтдим мано. Ахмад Яссавий нуқтаи назарида инсоннинг дунёси инсонпарварлик билан обод. МИЛЛАТПАРВАРЛИК- маълум бир маънода,ватанпарварлик тамойилининг янада муайянлашган шакли.Зеро миллатни севиш кенг маънода Ватанни севиш дегани.Ватансиз миллатнинг бўлиши ёки расмона эркин ва бахтли яшаши мумкин эмас. Лекин миллатпарварликни миллатчилик билан қориштириб юбормаслик лозим. Миллатчилик ўз миллатини ажратиб олиб, унга буюклик, мақомини беришга интилиш бўлса,миллатпарварлик, бошқаларни камситмаган ҳолда,ўз миллати равнақи учун курашиш, бу йўлда, лозим бўлса,ўз ҳаётини ҳам фидо қилиш демакдир.У инсонпарварлик билан ҳам чамдарчас боғлиқ. Чунки ўз миллати билан бутун жаҳоннинг фахрланишини истайди. Чунончи, Навоий дўппи билан тўн кийган ўзбекни ҳар қандай шоҳ жамолидан афзал кўради: Шоҳ тожу хилъатеким, мен томоша қилғали Ўзбаким бошида қалпоқ, эгнида шардоғи бас. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling