Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet83/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

БУНЁДКОР БАДИИЙ ҒОЯЛАР - бадиий асар ва қаҳрамонлари орқали китобхонларни меҳнатга, яратувчанликка, адолатга чақи­рувчи, маърифатга асосланган жамият яратишга даъват этувчи, хуллас инсонни эзгуликка бошловчи ғоялар. (Масалан, А.навоий­нинг “Фарҳод ва Ширин” асаридаги Фарҳод).
ВАЙРОНКОР БАДИИЙ ҒОЯЛАР - бошқа ҳудудларни босиб олишга рағбатлантирувчи, инсониятни қирғинларга, урушларга, ноинсоний хатти ҳаракатларга чорловчи ғоялар.
ИСТЕЪДОД ВА МЕҲНАТ - ҳар томонлама ривожланган, ниҳоятда кучли ва такрорланмас қобилият истеъдод бўлиб, уни тинимсиз меҳнат туфайли такомиллаштириш мумкин.
САНЪАТКОР - ўзининг фикр-мулоҳазалари, ҳис-туйғулари, ке­чинмалари бошқаларнинг ҳам фикри, туйғуси, кечинмасига айланиб кетишига, ўзи кўрганини бошқалар ҳам кўришига, ўз маънавий мулки бошқаларнинг мулки бўлиб қолишига интилади.
Санъаткорнинг вазифаси тайёр тимсоллар - нусхалар излаб топиш ва уларни адабиёт ва экранда беихтиёр ифодалашни англат­майди.
Санъаткор дунёни, аввало, эстетик нуқтаи назардан идрок этади ва баҳолайди, воқеликдан нафосат излайди. У бошқалар кўрмаган ёки фаҳмлай олмаган нафосатни кўради ва идрок этади, нарсалардаги гўзалликни севади, ардоқлайди, уни ўзгалар билан баҳам кўришга ошиқади.
РЕАЛИЗМ - бадиий усул турлари мавжуд бўлишини тақозо эта­ди. Бадиий усулнинг ҳам, бадиий ижод йўналишларининг ҳам шакл­ланиши ва ривожланишига сиёсий, фалсафий, эстетик ва диний-эъ­тиқодий қарашлар улкан таъсир ўтказади. Янги ижод усулларининг қарор топиши эса инсоният бадиий онги тараққиётида содир бўла­диган туб силижишларни акс эттиради. Воқеликни муаммолар ва зиддиятлар тарзида бадиий акс эттириш йўлида маърифатчилик санъати муҳим аҳамият касб этди. Уни одатда “маърифатчилик ре­ализми” деб атайдилар.Ҳар қандай асл санъатда бўлганидек, танқидий реализмда ҳам ҳаёт ҳодисаларини ўз даврининг илғор ғоя-орзулар, эзгулик,бахт-саодат, нафосат нуқтаи назаридан акс эттириш мақсад қилиб олинди. Танқидий реализм тарихийлик ва ижтимоийлик хусусиятларига эгадир. Шахсни бадиий англаш классицизмда ҳам, романтизмда ҳам мавжуд эди, лекин танқидий реализмда шахс асарининг асосий мазмунини ташкил қилиб, ҳаққонийлик қиёфаларида, воқеа-ҳодисалар таҳлилида ифодаланиб, муаллиф асл мақсадлари, режалари, интилишлари ҳам унда ошкор кўриниб туради. Реалистик ижод усул-йўналиши “социалистик реа­лизм” деган кўринишда ҳам намоён бўлганлиги ҳаммага маълум. Реалистик ижод усули ва йўналиши санъаткор эстетик орзусининг воқеликка муносабатида намоён бўлади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling