2.4. Ҳужжатлар шакли компьютерли альбомини тайёрлаш
Иш юритиш тизимини тадқиқот қилишда шунингдек меъёрий-маълумотнома таъминоти тизими ўрганилиши лозим.
Бошқариш тизимини меъёрий-маълумотнома таъминотига қуйидагилар киради:
классификатор ва кодификаторлар;
маълумотномалар;
меъёр ва меъёрномалар массиви (ресурслар сарфи, иш унумдорлиги, бахолар, таърифлар, маошлар ва бошқалар).
Меъёрий-маълумотнома таъминотини ўрганишда қуйидагилар ўрнатилади:
классификаторлар номи ва белгиси;
таснифлаш ва кодлаш объектларининг кўплиги тайёр махсулот, материаллар, жихозлар, касблар ва ҳоказо);
классификаторлар фаолияти даражаси (халкаро давлат миқёсида, тармокли, локал);
таснифлаш усули, таснифланиш белгиси ва асосий бўлинишлар;
кодни ташқи таъсирлардан ҳимоялаш (ахборот ишончлигини таъминлаш учун назорат разрядлари);
таснифланиш тизими сиғими(таснифланиш гуруҳлари сони).
Иш юритиш тизимини ўрганишни таркиб таҳлили ва амалдаги компьютерли ахборот базалари тизимлари тугатади, у қуйидаги йўналишлар бўйича бажарилади:
компьютерли ахборот базаларини ташкилий тизими (файлли, ташкилот, БД, тақсимланган БД);
машинали ташувчиларда ахборотлар массивлари таркиби ва тизими (ҳар бир массив тизимли бирлик ахборотлар кўриниши ёзилади);
машинали ташувчилардаги маълумотлар ҳажми;
машинали ташувчиларда ахборотлар базасини ҳосил қилиш ва киритишни дастурий воситалари.
Компьютерли ахборотлар базасини тушунчалари амалиёт хисобига киритилиши лозим.
3-бўлим. Ахборотлар моделини тайёрлаш.
3.1. Ахборотлар оқимини таҳлил қилиш
Ахборот узатмалари таркиби, тизими, шакли ва мазмуни. Ҳужжатлар ва реквизитлар даражасидаги ахборотлар оқими. Дастлабки ахборотни йиғиш ва қайд қилиш. Маълумотларни узатиш. Узатмаларни қайта ишлаш.
Ахборотлар олиш ва сақлашни ташкил этиш. Кириш ҳужжатларини чиқиш ҳужжатларига ўзгартириш процедураси. Маълумотларни киритиш ва таҳлил қилишга меҳнат сарфи. Ахборотларни қайта ишлаш тизимини ишлатиш тавсифномалари: фойдаланувчи суроғи бўйича ахборотни кутишни ўртача вақти, ахборот системасини унумдорлиги, минимал зарур бўлган ҳисоблаш ресурслари (техник воситалар таркиби, ташқи хотира сиғими). Ахборотларни сифат таснифларига талаблар: ишончлилик даражаси, ахборотларни долзарблиги (тезкор маълумотларни ахборотлар базасигача етказишни кечикиши), чикаетган ахборотларни такдим этиш шаклини кабул килиш ишончлилиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |