Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик- технология институти


Кейсда ишлатилган маълумотлар манбаи


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/39
Sana16.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1493999
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   39
Bog'liq
keys-stady

 
Кейсда ишлатилган маълумотлар манбаи: 
Кейснинг типологик хусусиятларига кўра ҳарактеристикаси: 
Ушбу кейснинг асосий манбаичўнтак тикиш жараёни бўлиб,кейснинг асосий
объекти шахсга йўналтирилгандир. Бу кейс маълумотлар вазиятлар ва саволлар 
асосида тузилган. У ўрта ҳажмдаги кейс технологияси ҳисобланади, семинарга 
мўлжалланган ўқув мавзу бўйича билим ва кўникмалар ҳосил қилишга 
қаратилган. 
Дидактик мақсадларга кўра кейс муаммоларни тақдим қилишга, уларни ҳал 
этишга, таҳлил қилиш ва қаратилган. 
Ушбу кейсдан Касб-ҳунар коллежи талабалари махсус фанларини ўқитишда
фойдаланишлари мумкин. 
КЕЙС 
УСТ КИЙИМЛАР ЧЎНТАГИГА ИШЛОВ БЕРИШ.
К И Р И Ш 
Чўнтаклар қирқма, чокдаги, қоплама ва ички турларга бўлинади. Улар 
листочкали, қопқоқли, рамкали бўлади. 
Қирқма чўнтаклар қаерга жойлашганига қараб ён чўнтак, юқори чўнтак деб 
аталади. Чўнтак қирқмаси йўналишига қараб вертикал, горизонтал ва қиялама, 
чўнтак оғзи шаклига қараб тўғри чизиқ шаклида ва мураккаб шаклда бўлади. 
Юқори томонини безатилишига қараб листочкали, мағизли ва қопқоқли, пастки 
томони рамкали ёки кантли бўлади.
Қопқоқли икки мағизли қирқма чўнтакни тикиш
Бу чўнтакларни тикиш 3 босқичдан иборат:
1. Майда деталларни (қопқоқ, листочка) тикиш 
2. Чўнтак халталарни тикиш 
3. Чўнтакни тикиб йиғиш 
1. Чўнтак қопқоқ авра, астар ва қотирмадан иборат. Уларни ип ёки елим 
ёрдамида улаш мумкин. 
Чўнтак қопқоқни турғунлаштириш учун унга елимли ёки елимсиз қотирма
Сs-371 прессида ёпиштирилади. Қопқоқ авра ва астарини ўнгини ичкарига 
қаратиб, айлана ёки учли жойларида аврадан 0,2-0,3 см. солқи ҳосил қилиб, астар 


томондан ағдарма чок билан тикилади (6.2.1-расм. чок 1). Қопқоқнинг астари
аврасидан кўра 0,4-0,6 см. энсиз бўлиши керак. Сўнгра бурчак жойларида 0,2-0,3 
см. кенгликда чок ҳақи қолдириб, қирқиб ташланади. 
Чўнтак қопқоқни 570 кл. ярим автомат машинасида тикишда, қопқоқ 
деталлари махсус қисқичлар билан қисилиб, белгиланган чизиқ бўйлаб ағдарма 
чок солиш билан бирга, ортиқча чок ҳақи қирқилади. Чўнтак қопқоқни ўнгига 
ағдариб, шаблонларга кийгизиб, чўнтак қопқоқ аврасидан 0,2 см. кенгликда кант 
ҳосил қилиб, “ТЕСТ” фирмасининг FG2PS прессида дазмолланади. Сўнгра безак 
бахяқатор юргизилади (6.2.1-расм , чок 2 ). 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling