Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик- технология институти
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
keys-stady
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Ёзма машқлар
- 7. Ишлаб чиқариш - меҳнат машқлари
- 2-БОБ. МАХСУС ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ТАЪЛИМНИНГ “КЕЙС- СТАДИ” МЕТОДИНИ ҚЎЛЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 2.1. Таълим жараёнида “кейс-стади” методини қўллаш бўйича дарснинг
- Фаоллаштирилган таълимда
3. Оғзаки машқлар таълим олувчиларнинг нутқ маданияти ва мантиқий
тафаккурини тараққий эттириш, ижодий қобилиятларин ривожлантириш уларнинг билиш имкониятлари билан боғлиқ. 4. Ёзма машқларнинг асосий вазифаси – керакли кўникма ва малакаларни шакллантириш, чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашдан иборат. 5. График машқлар ишлаб чиқариш жараёнлари босқичларини ўрганиш жараёнида ишлатилади. 6. Лаборатория-амалий машқлар меҳнат асбоблари, лаборатория ускуналаридан (жиҳозлар, ўлчов аппаратлари) фойдаланиш малакаларини эгаллашга имкон беради, конструкторлик-техник маҳоратни ривожлантиради. 7. Ишлаб чиқариш - меҳнат машқлари ўқув ва ишлаб чиқариш характеридаги алоҳида ишлаб чиқилган тармоқни ташкил этади. Улар оддий ва мураккаб бўлади: биринчиси – алоҳида меҳнат методларини бажариш машқлари, иккинчиси – ишлаб чиқариш – меҳнат ишларини бутунлигича ёки уларнинг талай қисмини (станокларни созлаш, детал қисмларини тайёрлаш ва ҳ.к.) кўзда тутилган. 2-БОБ. МАХСУС ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ТАЪЛИМНИНГ “КЕЙС- СТАДИ” МЕТОДИНИ ҚЎЛЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 2.1. Таълим жараёнида “кейс-стади” методини қўллаш бўйича дарснинг технологик модели ва технологик харитасини ишлаб чиқиш “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да баркамол авлод тарбияси вазифаларини амалга ошириш жараёнида тайёрланаётган кадрларнинг мустақил ва ижодий фикрлаш, мустақил қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантириш таълим тизимининг энг муҳим вазифаларидан бири сифатида эътироф этилган. Чунки техника ва технологияларнинг кун сайин ўзгаришида ва бозор иқтисодиёти шароитида фақатгина мустақил фикрлаш қобилиятига эга бўлган шахс келажакда муаммоларни ўзи мустақил ҳал қила олади. Фаоллаштирилган таълимда – таълим жараёнида тарбия берувчи ва таълим олувчиларнинг онгли ва фаол иштироки, мустақиллиги ҳамда ижодий қобилиятларини таъминловчи илмий-педагогик жараён юзага келади. Фаоллаштирилган таълим шароитида ўзлаштирилган билим ва иш ҳаракат методларини мазмунан мукаммал тизимли, мантиқан тугал ва турли ишлаб чиқариш вазиятларида қўлланишга яроқли бўлади. Бунда асосан қуйидаги таълим методлари фойдаланилади: баҳс-мунозара; фикрлашга жалб қилиш; доскада мустаҳкамлаш; ишбилармонлик ўйини; ролли ўйин; ақлий ҳужум ўйини; китоб (манбалар) билан ишлаш ўйини; танқидий фикр ўйини; мулоқот-назорат дарси; касбий компьютерли ўйинлар [88] . Биз томондан ўтказилган изланишлар ва олинган дастлабки тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики, касб –ҳунар коллежларида таълим жараёнига фаол методларни қўллаш орқали талабаларининг билим имкониятлари, мустақил ишлаш қобилиятларини, ижодкорлигини ҳамда амалий кўникмаларини ўрганиш даражаларини ривожлантиришга эришиш мумкин. Касб-ҳунар коллежларида махсус фанларни ўқитишда таълим жараёнида талабалар фаолиятини фаоллаштириш қуйидагиларга имкон беради: - талабанинг таълим олишга қизиқиши ошади; - талаба ва ўқитувчи орасида онгли ҳамда ҳамкорлик муносабатларни ўрнатилади; - талабаларнинг ўқув адабиётлари ва бошқа манбалари билан мустақил ишлаш, яъни ахборотларни мустақил излаш, топиш ва таҳлил қилишга; - талабаларнинг мустақил тарзда муаммоларни ечиш, қарор қабул қилиш ҳамда ўз-ўзини баҳолаш имконияти яратилади. Касб-ҳунар коллежларида махсус фанларни ўқитишни фаоллаштиришнинг биринчи босқичида талабаларнинг дастлабки билим даражаси, мустақил ишлаш қобилияти ҳамда эгалланган назарий билимларни амалиётда қўллай олиш кўникмаси таҳлил қилиш лозим. Махсус фанларни ўқитишда фаол таълим методларини қўллаш орқали талабани “таълим объекти”дан “таълим субъекти” даражасига ўтишга имкон яратилади, машғулотларда ижодий муҳитни юзага келтиради. Биз томондан касб-ҳунар коллежларида “Тикув буюмлари технологияси” махсус фанини ўқитиш бўйича амалий тажрибаларга асосланиб, “кейс-стади” методидан фойдаланиб фаоллаштирилган ўқитиш жараёни методикаси ишлаб чиқилди. Ушбу методикага мувофиқ ноананавий усуллар асосида ўқитиш жараёни қуйидаги босқичларда амалга оширилади. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling