Таълим муассасаларида ўқитиш мазмунини аниқлашда
Давлат таълим
стандартлари, фанларнинг ўзаро алоқадорлиги, талабанинг
тушуниш савияси ва
ушбу фан билан талабанинг танишлигига эътибор қаратиш керак.
Фан мазмуни қуйидагилар бўйича аниқланади:
- махсус фан бўйича талабалар эгаллаши керак бўлган билим, кўникма ва
малакалар;
- талабалар психологик ва ўзлаштириш имкониятларига қараб;
- ўқув режасидаги бошқа фанлар ўртасидаги ўзаро алоқадорлигини
инобатга
олиб;
- махсус фанлар мазмунининг оддийдан-мураккабга қараб баён этилишига;
фанларни ўқитишнинг мантиқий кетма-кетлиги ва давомийлигига қараб.
Ўқув мақсадлари алоҳида битта мавзу ёки машғулот бўйича, алоҳида
фаолият
методлари, ёки бутун фан бўйича ифодаланиши мумкин.
Педагогик
адабиётларда ўқув мақсадларини қўллаш доирасига қараб уч
турга, яъни
йўналтирувчи, умумий ва аниқ ўқув мақсадларига ажратилади.
Махсус фанларни
ўқитишда ўқув мақсадлари талаба эришиши лозим бўлган
билим, кўникма ва шахсий фазилатларни белгилайди. Фаннинг ўқув мақсадлари
таълим йўналиши тармоқ стандартида
келтирилган фаолият турлари,
махсус
талаблар, кўникма ва билимлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилиши лозим.
Махсус
фанларни
фаол
методлардан
фойдаланиб
ўқитишда
ўқув
мақсадларини қўйиш услуби ўзига хос хусусиятга
эгалиги шундан иборатки, ўқув
мақсадлари талабалар ҳаракатида ифодаланадиган ва аниқ кўринадиган, ҳамда
ўлчанадиган натижалар орқали белгиланади. Ўқув мақсадларини ўлчаш, аниқлаш
ва баҳолаш имконига эга бўлиш учун ҳар бир ўқув мақсадига эришиш мезонлари
ишлаб чиқилиши керак.
Демак, дастлаб махсус фан бўйича мазмун аниқлангандан
кейин умумий
мақсадларни
олиш
лозим.
Умумий
ўқув
мақсадларида
талабаларда
шакллантириладиган билим, кўникма ва малакалар аниқ ифодаланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: