Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик- технология институти
Фанга оид меъёрий ҳужжатлар ва манбаларни ўрганиш
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
keys-stady
1. Фанга оид меъёрий ҳужжатлар ва манбаларни ўрганиш.
Махсус фанларни ўқитиш жараёнини тўғри ташкил этишда шунингдек таълим методлари, шакллари ва воситаларини танлашда дастлаб қуйидаги меъёрий ҳужжатларни таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга: Ўқитувчи авваломбор Давлат таълим стандартлари талаблари ҳамда тармоқ таълим стандартида белгиланган муайян фаннинг мазмуни, қўйилган талаблар ва қоидаларни ўрганиш керак. Давлат таълим стандарти кичик мутахассис тайёрлашнинг зарур ва етарли мазмуни ва пировард мақсадларини аниқлайди, таълим олувчиларнинг ўқув юкламалари ҳажми ва стандарт сифатлари назоратини белгилаб беради [33]. Касб-ҳунар таълими тармоқ стандарти – йўналишлар бўйича кичик мутахассисларни тайёрлашнинг зарур ва етарли мазмуни ҳамда пировард мақсадларини аниқлайди, таълим олувчиларнинг ўқув юкламалари ҳажми ва стандарт сифатлари назоратини белгилаб беради [69]. Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишни режалаштирувчи, асосий ҳужжат ўқув режалари ҳисобланади. Ўқув режаси – ўқув шаклларини, ўқув предметларининг рўйхати ва ҳажмини, уларнинг ўқув ҳафталари, ярим йилликлари бўйича тақсимланишини белгилайдиган, бўлажак мутахассисларни ўқув предметлари, касбий ва умумтаълим тайёргарлиги орасида ўзаро боғлиқликни таъминловчи меъёрий ҳужжат [88]. Ўқитувчи ўқув режасини таҳлил қилишда бўлғуси кичик мутахассисларда шакллантирилаётган малака маҳоратлари даражасининг ўрганилаётган махсус фан миқдорига ва ўрганиш даврига аниқ мос тушишига эътиборни қаратиш лозим. Шунингдек, ҳар бир махсус фанни босқичма-босқич ўрганишлари чуқурлиги, қулай ва муҳимлигини ҳам назарда тутиши керак бўлади. Ўқув режасидаги бошқа фанларнинг муайян фан билан ўқитиш кетма- кетлиги ва даврини ўрганиши лозим. Сўнгра фаннинг ўқув дастури таркиби ва мазмунини ўрганиб чиқиши керак. Намунавий ўқув дастурининг таркиби қуйидагилардан иборат [3]: - кириш; - асосий қисм; - амалий, семинар, лаборатория ва мустақил ишларни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар; - курс ишлари (лойиҳалар); - фан мавзулари бўйича ўқитиш режаси (мавзулар кетма-кетлиги ва билим олиш дастури)нинг таркиби; - амалий машғулотларни ўтказиш учун керакли жиҳозлар; - ўқитишнинг теник воситалари; - тавсия этилаётган асосий ва қўшимча адабиётлар. Агар ўқитувчи биринчи маротаба махсус фан бўйича, дарс ўтказишга тайёрланаётган бўлса, у ҳолда у фанга тегишли соҳа бўйича тасаввурга эга бўлиши лозим. Соҳа мазмунини турли манбалардан, соҳага оид ўқув адабиётларидан, илмий-техникавий адабиётлардан (илмий техникавий журналлар, махсус мақолалар, патентлар ва ҳоказолардан), жиҳоз ва ускуналардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалардан олиш мумкин. Фан бўйича мавжуд ўқув адабиётлар таҳлилини ўтказиш орқали янги манбалардан тегишли маълумотларни танлаб олиниб, қўшимча адабиётлар рўйхати тузилади. Демак, ўқув дастуридаги мавзулар бўйича ўқитувчи соҳадаги янгиликлар ва илм-фан сўнгги ютуқларини ўқув материали мазмунига киритиш лозим. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling