Мустақил
Республикамиз келажаги, равнақи ёшларимизнинг юқори
маънавиятли, ижодий фикрлаш қобилиятига ва мустақил ўрганиш кўникмаларига
эга шахс сифатида шаклланиб боришига боғлиқ. Шу боис мамлакатимизнинг
истиқлол йўлидаги биринчи қадамлариданоқ, давлатимиз халқимизнинг буюк
маънавиятини
тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим-тарбия тизимини
такомиллаштириш, уни замон талаблари билан уйғунлаштириш асосида жаҳон
андозалари даражасига чиқариш мақсадига жуда катта аҳамият бериб келмоқда.
Юртбошимиз И.Каримов таъкидлаганларидек: «Демократик
жамиятда
болалар, умуман, ҳар бир инсон эркин фикрлайдиган этиб тарбияланади. Агар
болалар эркин фикрлашни ўрганмаса, берилган таълим самараси паст бўлиши
муқаррар. Албатта, билим керак. Аммо билим ўз йўлига. Мустақил фикрлаш ҳам
катта бойликдир». Бугунги кунда ёшларимизда ижодий, эркин фикрлаш
қобилиятини, мустақил ўрганиш эҳтиёжини ва кўникмаларини
ривожлантириш
энг долзарб вазифалардан биридир. Ўзбекстонлик ёшлар билан мулоқот
тажрибасига эга хорижликлар билан суҳбатлашганда, бизнинг ёшлар хақида
уларнинг фикр ва мулоҳазаларини билишга ҳаракат қилдик. Хорижликлар бизнинг
ёшларнинг интилувчанлиги, меҳнаткашлиги, кенг соҳаларда кўп
билимга эга
эканликларини алоҳида таъкидлаб,
уларда ижодий, эркин фикрлаш,
билимларни
амалиётда қўллай олиш, мустақил ўрганиш эҳтиёжларини ва кўникмаларини
шакллантиришга Ҳозирги вақтда, Республикамизда фаолият юритаётган замонавий
таълим
муассасаларида
таълимнинг
энг
муҳим
қуйидаги
уч
туридан
фойдаланилмоқда:
тушунтирувчи – намойиш этувчи таълим. Бу анъанавий ёки
ахборот
берувчи таълим деб аталади;
муаммоли ўқитиш;
дастурлаштирилган таълим ёки компьютерли ўқитиш.
Бугунги кунда ўрта асрда кенг қўлланилган таълим турлари догматик ва
схоластик ўқитиш элементлари ҳам сақланиб келинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: