Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро мухандислик технология институти


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/30
Sana17.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1542813
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Kitob 2491 uzsmart.uz-Гулчирой

 
 
 


Учинчи боб бўйича хулоса 
 
Магистрлик диссертациясининг учинчи бобида хамир тайѐрлаш 
технологик тизимини микроконтроллер асосида бошқаришни ташкил 
этиш механизмлари баѐн этилди. 
Қўйилган масаланинг глобал алгоритми ишлаб чиқилди. Унда хамир 
тайѐрлаш технологик тизимини автоматлаштиришда ва уни микроконтрол-
лер асосида бошқаришда маълумотлар алмашуви ва ахборот оқимини 
ташкил этиш жараѐни ифодалаб берилди. 
Тузилган алгоритм асосида жараѐнни микроконтроллерли бошқариш 
дастури ишлаб чиқилди. Технологик жараѐнни оптималлаштириш учун 
маълумотлар белгилаб олинди ва микропроцессорли воситанинг 
бошқарувчи дастури С++ тилида тузилди. Ушбу алгоритмик тил 
жараѐнни автоматлаштиришда катта эркинликларни бериши ва технологик 
параметрларнинг кенг диапазондаги кўрсатгичларини назорат қилиш 
имкониятини яратади. Шунингдек, бошқариш дастурини контроллернинг 
доимий хотирасига ўрнатиш технологияси баѐн этилди.
Хамир тайѐрлаш технологик жараѐнини бошқаришда ахборот 
тизимининг интерфейсини лойиҳалаш масалалари баѐн этилди. Кейинги 
йилларда олиб борилган тадқиқотлар натижасида интеллектуал 
интерфейсларни ишлаб чиқишга асос солинди. Бундай интерфейслар 
фойдаланувчи ва тизим олдида қўйилган масалалар хусусида етарли 
билимга эга бўлиши билан характерланади ва замонавий ахборот 
тизимларининг имкониятларини янада оширишга хизмат қилиши 
таъкидланди. 
Маҳсулот ишлаб чиқаришда меҳнат муҳафазаси ва табиатни 
муҳофаза қилиш масалалари таҳлил этилди. Хамир тайѐрлаш технологик 
жараѐнлари паст даражали хавфсизлик категориясига кирувчи ишлар 
бўлиб, уларни ишлаб чиқарадиган ва уларга хизмат қиладиган қурилмалар 
ҳамда агрегатларга қўйиладиган талаблар баѐн этилди.


Хулоса 
Хамир тайѐрлаш технологик тизимлари таҳлил этилиб, хамир тайѐрлаш 
жараѐнини автоматлаштиришнинг қонуниятлари ўрганилган.
1. Хамир тайѐрлаш жараѐнини автоматик бошқариш тизимини ишлаб 
чиқиш мақсадида автоматик назорат ва бошқаришда қўлланиладиган 
барча ўлчов асбоблари, ва уларни техник характеристикалари адабиѐтлар 
таҳлили асосида ўрганилган. 
2. Автоматик бошқариш системасида қўлланиладиган асбоблар 
танланган. Хамир тайѐрлаш технологик тизимини АКТ асосида бошқариш 
тизимини ташкил этиш учун, объектнинг модели, алгоритмлари ҳамда 
дастурий таъминоти ишлаб чиқилган. 
3. Хамир тайѐрлаш жараѐнини микроконтроллер технологиялари
асосида бошқаришнинг умумий структураси ишлаб чиқилди. Унда хамир 
тайѐрлаш жараѐни агрегатларини ва жиҳозларини объект сифатида ва уни 
автоматик бошқариш тизими эса дастурланувчи мантиқий контроллер 
сифатида қабул қилинди ҳамда ―бошқарилувчи объект-бошқарувчи 
объект‖ тизими орасидаги алоқадорлик белгилаб берилди.
4. 
Операторлар 
бошқарувини 
назорат 
қилиш 
ва 
оператор 
станцияларининг марказий ва имкон қадар яқин қисмида жойлашган учта 
монитор билан таъминлаш ва смена бошлиғи станциясидан туриб 
жараѐнни бошқариш режалаштирилди.
5. Хамир тайѐрлаш технологик жараѐнини автоматлаштиришда 
датчикларни ва ижрочи механизмларни танлаш бўйича асосий вазифалар 
белгилаб берилди.
6. Хамир тайѐрлаш агрегатини автоматлаштиришда технологик 
параметрлардан 
асосан 
опара 
температурасини, 
хамирнинг 
температурасини ҳамда опаранининг намлигини муқобил даражада 
сақлаб туриш учун назорат ўлчов асбоблари сифатида температура ва 
намлик интеллектуал датчиклари танлади. Шунингдек, жараѐнини 
автоматлаштиришда бошқариш объекти сифатида WinCon-8000 микро 
контроллери танланиб, унинг техник характеристикалари таҳлил этилди.


7. Ушбу контроллерни дастурлаштириш технологияси ҳамда 
бошқариш дастурининг алгоритмик тилининг имкониятлари асослаб 
берилди. Хамир тайѐрлаш технологик жараѐнини автоматлаштириш 
бўйича танланган назорат-ўлчов асбобларининг ўлчов каналлари
хатоликлари ҳисобланди. 
8. Қўйилган масаланинг глобал алгоритми ишлаб чиқилди. Унда хамир 
тайѐрлаш технологик тизимини автоматлаштиришда ва уни микроконтрол-
лер асосида бошқаришда маълумотлар алмашуви ва ахборот оқимини 
ташкил этиш жараѐни ифодалаб берилди. 
9. Тузилган алгоритм асосида жараѐнни микроконтроллерли бошқариш 
дастури ишлаб чиқилди. Технологик жараѐнни оптималлаштириш учун 
маълумотлар белгилаб олинди ва микропроцессорли воситанинг 
бошқарувчи дастури С++ тилида тузилди. Ушбу алгоритмик тил 
жараѐнни автоматлаштиришда катта эркинликларни бериши ва технологик 
параметрларнинг кенг диапазондаги кўрсатгичларини назорат қилиш 
имкониятини яратади.
10. Шунингдек, бошқариш дастурини контроллернинг доимий 
хотирасига ўрнатиш технологияси баѐн этилди. Хамир тайѐрлаш 
технологик жараѐнини бошқаришда ахборот тизимининг интерфейсини 
лойиҳалаш масалалари баѐн этилди. Кейинги йилларда олиб борилган 
тадқиқотлар натижасида интеллектуал интерфейсларни ишлаб чиқишга 
асос солинди.
Бундай интерфейслар фойдаланувчи ва тизим олдида қўйилган 
масалалар хусусида етарли билимга эга бўлиши билан характерланади ва 
замонавий ахборот тизимларининг имкониятларини янада оширишга 
хизмат қилиши таъкидланди. 
Маҳсулот ишлаб чиқаришда меҳнат муҳафазаси ва табиатни 
муҳофаза қилиш масалалари таҳлил этилди. Хамир тайѐрлаш технологик 
жараѐнлари паст даражали хавфсизлик категориясига кирувчи ишлар 


бўлиб, уларни ишлаб чиқарадиган ва уларга хизмат қиладиган қурилмалар 
ҳамда агрегатларга қўйиладиган талаблар баѐн этилди.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling