Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро мухандислик технология институти
Download 0.66 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 2491 uzsmart.uz-Гулчирой
3.4. Меҳнат муҳафазаси масалалари Хамир тайѐрлаш жараѐнида қурилманинг ишчи органи ҳаракатланувчи бўлганлиги туфайли, аппаратга ишловчи ҳар бир ходим, шунингдек муҳандис-техник ходимлар меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя қилишлари талаб этилади. Ҳар бир муҳандис-техник ходим бундай қурилмалар ва агрегатларнинг ишлаш принципларини, уларнинг хусусиятларини, иш режимларини билиши, уларни ишга тушириш йўлларини тўғри бажариб билиши, шунингдек ишлаб чиқариш санитариясида белгиланган талабларни амалга ошириши керак. Ишчи органи тез айланувчи, харакат қилувчи қурилмаларда ишлаш учун 18 ѐшдан катта бўлган ва ишлаб чиқариш жараѐнларини ташкил этиш бўйича махсус инструкциядан ўтган ходимларга рухсат этилади. Иш жараѐнида муҳандис-техник ходимлар диққатларини кечаѐтган жараѐнларга қаратишлари, ўзлари ва ходимларни бошқа ишларга жалб этмасликлари лозим. Хамир тайѐрлаш технологик тизимларидаги қурилмалар ҳамда агрегатларнинг назорат-ўлчов асбоблари кўрсатгичларини доимий текшириб туриш ва авария ҳолати юзага келганда инструкцияда белгиланган ҳаракатларни амалга ошириш талаб этилади. Технологик тизимда тайѐрланаѐтган хамир температурасининг ортиши ѐки пасайиши натижасида махсулот сифати ўзгаради, шу туфайли хар бир ишчи ходим қурилмани тўхтатиши лозим бўлса барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилиши талаб этилади. Корхоналарга ва истеъмолчиларга ун етказиш давлат стандартида белгиланган қоидалар бўйича амалга оширилиши керак. Тайѐрланган хамирнинг узоқ вақт қолиб кетиши натижасида махсулот сифати ўзгаради, бу эса бижғиш натижасида захарли газларнинг ҳосил бўлишига олиб келади. Хосил бўлган заҳарли газларнинг инсон организмига таъсири мавжуд. Ишлатишга яроқсиз бўлган хамир махсулоти чиқиндига ташланадиган бўлса, у хар хил кассаликларни олиб келади. Кейинги 100 йилликда саноатнинг ривожланиши натижасида планетамиз есурслардан жадал фойдаланмокда. Хом ашѐни истеъмол килиш 100 млрд. дан ортиққа етди. Шундай усулда минерал хом ашѐдан фойдаланиш ката микдордаги чиқиндилар ҳосил бўлишига олиб келади. 2000 й-ча бўлган давргача жаҳондаги ишлаб чиқариш чиқиндилари ва уларнинг ҳажмлари қуйидаги жадвалда келтирилган. Атроф мухитга тушадиган чикиндилар 3 тоифага бўлинади: саноат, қишлоқ хўжалик ва шаҳар хўжалигининг маиший чиқиндилари. 4-жадвал Жаҳондаги ишлаб чиқариш чиқиндилари ва уларнинг ҳажмлари № Чиқинди турлари Энергия и.ч Саноатд а Қишлоқ хўжаликда Маиши й хизмат жами 1 Атмосферани ифлослайдиган газлар 17326 43980 47 226 1460 3780 837 2773 19706 50709 2 Атмосферага ташланадиган хар хил моддалар 133 284 91 382 14 42 3 13 241 721 3 Қаттиқ чиқиндилар 4000 12000 1000 3000 5000 15000 4 Углеводородлар 42 140 14 57 9 27 4 20 69 244 5 Органик чиқиндилар 4500 13000 30 50 4530 13050 6 Машъала чиқиндиси 9400 24000 180 320 9580 24320 Йиғиндиси 17501 44404 4152 12665 15383 40849 2090 6176 39126 10409 4 Кейинги 10 йилликда қишлоқ хўжалиги кескин интенсифланиш натижасида атмосферага чиқарилган деҳкончилик ва чорвачилик чиқиндилари кескин ошди. Қишлоқ хўжалик чиқиндилари билан бир қаторда кўп миқдорда пласмасса тора, ишдан чиққан машина ва эҳтиѐт қисмларнинг эски резинаси, ишлатилмаган ўғитлар ва бошқалар кўпайди. Хозирги вақтда шаҳар хўжалиги маиший чиқиндилар муоммоси тобора жиддий тус олмокда. Ишлаб чиқариш кўпгина қаттиқ чиқиндилари ўсимликларга, ҳайвонларга ва одамларга катта таъсир келтиради. Шунинг учун саноат томонидан хом-ашѐни тежамли сарфлаш ва чиқиндиларни умуман камайтириш, ҳосил бўлган чиқиндини фойдали махсулотга қайта ишлаш чоралари кўрилмокда. Ҳозирги кунда Республикада табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Давтабиатқўм) томонидан бошқариладиган давлат табиатни муҳофаза қилиш тизими ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш ва қайта тиклаш соҳасида давлат назорати ва тармоқлараро бошқарувини амалга оширувчи махсус ваколатли, идоравий ва мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ИИВ, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ва Давергеодезкадастр қўмитаси ҳам табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назорати органлари ҳисобланади. Давтабиатқўмнинг мувофиқлаштириш ишларини кучайтириш мақсадида, ҳар йили ИИВ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВВ, Давергеодезкадастр қўмитаси, Ўзгидромет, бошқа вазирлик ва идоралар билан экологик муаммоларни комплекс ҳал қилиш бўйича қатор қўшма тадбирлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари мамлакатдаги экологик ҳолатни соғломлаштиришга йўналтирилган бошқа қатор тадбирлар бажарилмоқда. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling