Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бўз педагогика коллежи Сайёхлик фанидан


Download 460.5 Kb.
bet1/23
Sana01.07.2023
Hajmi460.5 Kb.
#1657866
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
TURIZM


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Бўз педагогика коллежи


Сайёхлик фанидан
Маърузалар
матни

Ўқитувчи: Сарболаева Г






Бўз тумани




1 – Маъруза: Туризм фанининг максад ва вазифалари.

Режа:




  1. Туризмнинг максад ва вазифалари.

  2. Туризм хакида тушунча.

  3. Туризм тарихий тараккиёти ва Узбекистонда туризм.

  4. Туризм турларининг классификацияси.




  1. Туризмнинг максад ва вазифалари.

Узбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов Олий Мажлиснинг 1 чакирик 1 сесиясида “Узбекистоннинг ижтимоий–сиёсий ва иктисодий ривожланишнинг асосий тамойиллари” мавзусида сузлаган нуткида куйидагиларни таъкидлаб утади: “Биз соглом авлодни тарбиялаб, вояга етказишимиз лозим. Соглом киши хакида гапирганимизда, биз нафакат жисмонан соглом, балки маънавий–ахлокий етук, энг яхши умуминсоний кадирятлар рухида тарбияланган шахсни тутамиз”.


Инсоният ваа миллат учун умумий булган ахлоки ва маънавий бойлик урф–одат ва кадирятлар, турли маросим ва анъаналар, яшаш тарзи мехнат фаолияти ёш болаларни оддий уйинлардан тортиб, халк сайиллари, турли беллашувлар ва байрамлари халкнинг феъл–атвори, хаёт тарзи, орзу тилакларини тарихий манбаи хисобланади. Бизга мерос булган халк сайиллари, саёхатлар миллий халк уйинларимиз ва спорт турларимиз Мустакиллик туфайли кундалик хаётимиздан кенг урин олди. Энг кувончли ходиса шуки, Мустакил Ватанимизнинг Президенти бу сохага алохида эътибор бериб келмокда.
Улуг бобоколонларимиз Гуругли ва Алпомиш, Рустамхонва Авазхонлар, Амир Темур ва Пахлавон Махмудхоннинг муносиб ворисларини тарбиялаш ва камолга етишларида миллий уйинлар, саёхатлар ва беллашувлар анъаналари куч – кувват бахш этган. Бизларнинг авлод – аждодларимиз азалдан чавган, мерганлик, чилак, капток уйнаш, от спорти, кураш тушиш, кул жанги (бокс), улок чопиш чавандози, шахмат, шашка ва бошка спорт турлари кадимдан булган ва уларга алохида эътибор беришган. Спортни хал–хил турлари буйича сайллар уткаганлар.
Миллий спорт турлари хамда хар–хил саёхатлар ва миллий харакатли уйинларни ва уларни таргиб этиш, ота–боболаримизнинг бой мероси ва улмас анъанавийларини ёш авлод калбига сингдирищ хозирги кундаги шу соха мутахасисларини олдидаги куйилган катта маъсулятли ишларидан хисобланади.
Кишиларнинг ижтимоий–маданий турмушида туризм (саёхат) жуда катта тарбиявий ахамиятга эга. Табиатнинг гузал гушаларига сайр килиш, тогларга саёхат, хушманзара жойларда мирикиб хордик чикариш, тарихий ва маданий обидалар сирларини урганиш инсонга завк–шавк бахш этибгина колмай саломатликни яхшилаш, жисмоний камолотини ривожлантириш, маънавий оламини бойитиш, дунё карашини кенгайтиришга хизмат килади. Бизни Республикамизда кунгил очар, танга рохат берувчи саёхатбоп жойлар куп. Айникса, тарихий обидалар, сехрли горлару, булоклар, шифобахш гиёхларга бой минтакалар тарихи талаблар ва укувчиларнинг жисмоний камолати улкамиз тарихини урганиш-ларида бой манба хисобланади.
Мустакиллигимизнинг шу киска даври ичида Республикамиздаги тарихий обидалар, маданий ёдгорликлар ва ахолининг ижтимоий–миллий хусусиятлари жахондаги купгина мутахассислар ва сайёхларни кизикишларини оширади. Самарканд, Бухоро, Хива щахарларидаги тарихий–археологик ёдгорликлар, Тошкент, Навоий, Термиз шахарлари ва Фаргона водийсидаги зиёратгохлар хорижлик сайёхлар эътиборига тушиб, кадимги ипак йулида жойлашган тарихий шахарларимиз билан кизикаётганлар сони йилдан – йилга купаймокда. Уз навбатида Республикамиз фукоролари хам шарк ва гарб мамлакатларига туристик саёхатларга бориш учун кенг йул очилганлигига бугунги кунда гувохи булмокдамиз.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси шуни назарда тутиб “Узбектуризм миллий компаниясини тузиш тугрисида” махсус карор кабул килди. Шу асосида Самаркандда саёхат институти очилди. Барча вилоятларда ва шахарларда саёхат ишларини ташкил килиш билан боглик булган махсус булимлар, жа-моат ташкилотлари, саёхат клублари фаолият курсатмокда. Янги ишлаб чикилган “Алпомиш” ва “Барчиной” тест синовлари меъёрларида барча ёшдагилар учун туризм (саёхат) турлари жисмоний тарбия фанининг таркибий кисми хисобланади. Умумтаълим мактабларда, лицей–интернатларда, академик–лицей ва коллеж укувчиларини севимли машгулоти булиб колди.
Туризм “Алпомищ” ва “Барчиной” тест синовларда мустакил тур булиб, узининг барча даражалари, талаблари ва турли формалари билан барча ёшдаги кишилар шугулланишлари учун кулайдир.
Давлат укув режасида туризм жисмоний тарбия факультетларининг 1 курсида махсус мутахассис фан сифатида 138 соат микдорида утказилади, шундан10 соат маъруза, 10 соат семинар, 98 соат амалий машгулот режалаштирилган.
Намуналик укув дастурида “Туризм” тугрисидаги маъруза, амалий ва мустакил таълим тугрисида маълумотлар батафсил берилган. Укув дастурда туризмнинг форма ва методлари талабалар билан туристик тадбирларни ташкил килиш усуллари, туристик саёхатларга тайёрлаш ва унинг керакли булган жихозлар, озик–овкатлар, медикоментлар хамда шикапстланганларга биринчи тиббий ёрдам курсатиш тадбирлари, топография билан студентларни таништириш кузда тутилган.
Дастурда улкани урганиш, жамоат жойларида фойдали хизматлар курсатиш, табиатни мухофаза килишдек назарий ва амалий материалларни уз ичига олади. Дастур талабига асосан 6-7 кунли саёхат ташкил килиш, 186 километрли масофани пиёда утиш, туристик техникага доир турли машгулотлар утказиш мулжалланган.
Студентларнинг туризм буйича эгаллаган билим ва малакаларини рейтинг асосида бахоланиб уларга куйидаги талаблар куйилади:

  • Мактаб укувчилари билан туристик саёхатларни уюштириш назарияси ва методларихакида сухбат.

  • Жисмоний тарбия системасидаги урни, унинг тараккиёти хамда туристик ишларнинг форма ва методларини ёритиш.

  • Укувчилар учун туризмни ташкил килиш формалари ва уларга куйилган талаблар.

  • Туристик саёхатлар жараёнида олиб бориладиган турли тадбирлар.

  • Туристик тадбирларда бевосита катнашиш.

  • Навбатчи, командир, йул бошловчилик, санитар, ошпаз, комендант, хужалик мудири, корреспондент ва х.к. вазифалар тугрисида малака хосил килиш.

  • Туристик саёхатларда кундалик дафтар тутиш (саёхат таасуротларини) мунтазам ёзиб бориш.

  • Схема, карта, топографик шартли белгиларни чизиш ва жойларнинг тарихини ёзиш, фотомонтаж тайёрлаш (жойларни расмга олиш).

  • Жойларни чамалаб топиш, арконда осилиб утиш, биринчи ёрдам курсатиш, чодир куриш, овкат пишириш.

  • 186 километрли масофани 6-7 кун давомида пиёда утиш ва пиёда юриш туризми буйича учинчи разряд номасини бажариш.




Download 460.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling