Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бўз педагогика коллежи Сайёхлик фанидан


Туризм турларининг классификасияси


Download 460.5 Kb.
bet4/23
Sana01.07.2023
Hajmi460.5 Kb.
#1657866
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
TURIZM

4.Туризм турларининг классификасияси.

Туризм асосан пиёда юриш, чангида юриш, тог туризми, гор туризми, шунингдек сувда (кайик, елкан, моторли кайиклар), мотоциклда, велосипедда, поездда, самалётда саёхат килиш турларидан иборат.


Уз йуналиши, характери ва фаолият хусусиятларига кура туризм сайр килиш (экскурсия, саёхат килиш) ва поход (пиёда) юриш формаларига ажралади. Бу турлар узларининг мазмуни, коида ва нормалари хамда вазифалари билан бир–бирларидан катта фарк килади.
Сайр килиш – кенг оммага кулай булган пиёда юриш, чангида, вилосопед, кайик ва бошка воситалар ёрдамида согликни яхшилаш, организмнинг чиниктириш максадида уюштирилган киска муддатли оммабоп туризм формасидир.
Экскурсия – коллектив равишда бирон объектга (музей, стадион, урмон ва хоказо) илмий кидирув ёки укув максадида, умумий маданий ривожланиш учун утказиладиган тадбирлар. Бундай тадбирлар ахоли яшаб турган жойларга ёки бошка шахарларга бориш учун уюштирилади.
Туризмнинг бу формаси асосан катта ёшдаги богча болалари, мактаб укувчилари, урта махсус ва олий укув юртларнинг талабалари орасида кенг таркалган маданий, таълим–тарбиявий ахамиятга йуналтирилган тадбирлардир.
Походлар – ташкилий равишда группа–группа булиб, пиёда, чанги, вилосопед, кайик ва бошка воситалар ёрдамида жисмоний чиникиш, улкани урганиш, ижтимоий–фойдали мехнат килиш максадида уюштирилади.
Тайёргарлик походлари организмни катта ва узок муддатли походларга, хакикий туристик походларга тайёрлаш, уларга иштирок этишга хозирлаш учун утказилади. Бу боскичнинг асосий мазмунида туристик коидалар, юриш турмуш шароити, юриш техникаси, махсус туристик фаолиятлар, йулни аввалдан урганиш, разведка килиш, дам олиш ва тухтатишни уюштириш, гулхан ёкиш ва шу каби сохаларни ургатишни уз ичига олади. Шу билан бирга жисмоний сифатлар: чидамлилик, кучлилик, тезлик ва бошка жисмоний сифатларни мураккаб юришларда иштирок этиш учун тайёрлайди.
Хакикий туристик походлар туризмнинг куп кун (бир неча кундан то икки ойгача) давом этиб, машрут ва харакат усулларини хилма-хиллиги билан бошклардан тубдан фарк килади. Бундай походлар физкультура ва спорт комитетлари ёки махсус туристик муассалардан руйхатдан утказилади ва мураккаб туристик походларни уюштириш учун юкорида курсатилган ташкилотлардан рухсат олинади. Бундай походларни тажрибали ва махсусу тайёргарликка эга булган туристлар бошкаради ва рахбарлик килади.
Спорт походлари – бу асосан спортга таалукликдир; бундай холларда мураккаб походларнинг кийинчилик даражалари, масофанинг узунлиги, табиий тусикларнинг кийинчилик нормалари, ахоли яшайдиган пунктларга етиб бориш тартиблари, походлар сони ва бошка шартлар курсатилган булади.
Агитатция–пропоганда походлари йирик ижтимоий–сиёсий ёки спорт анжуманларга багишланган булиб, унинг асосий максади жамоатчиликни ва оммани туризмга жалб этишдан иборатдир.
Бунда концертлар, спорт турлари буйича уртоклик учрашувлари, туристик техника ва бошка воситаларни билиш юзасидан мусобакалар уюштириб таргибот ишларини жонли утказишни таъминлашга каратилганлигидир.
Экпедиция – туристик саёхат булиб, у бирон объектни (географик, геологик, улкашунослик, тарихий ва бошкаларни) урганиш максадида уюштирилади.
Бундай саёхат жараёнида пиёда юриш ва хар-хил техника воситаларидан фойдаланиб белгиланган масофаларни босиб утилади. Бундай экпедициялар махсус ишланган маршрутлар оркали уюштирилади. Бундай холатлар туристлар махсус жихозлар, озик–овкатлар ва керакли инструментлар билан таъминланади.
Хаваскорлик саёхатлари физкультура жамоаларида, спорт клублар, маданият клублари, ташкилотларда, туристик базаларда, ёзги дам олиш лагерларида, урта ва олий укув юртлари хамда мактабларда саёхатчи институтлар ва махсус тайёргарлик курган кишилар томонидан утказилади. Хаваскор саёхатчилар мустакил равишда уз машрутларини тузадилар, саёхат жараёнида уз–узларига хизмат киладилар. Керакли туристик жихозлар, озик–овкат ва бошка воситаларни узлари харид килишлари ёки ижарага олишлари мумкин. Бундай саёхатлар бир неча соатга ёки бир кунлик ва бир неча кунга мулжалланган булади. Хаваскорлик саёхатлар шахар атрофидаги (Шохимардон, Водил, Кукон, хатто Тошкент, Самарканд, Бухоро, Навоий) ва бошка бир катор шахарларга, тогли зоналарга, дам олиш уйларига йил давомида хордик чикариб саёхат уюштириш кенг оммалашган.
Бундай саёхатлар пиёда юриш ва хар-хил воситалардан фойдаланган холда утказилади. Бу сохадаги маълумотлар батафсил навбатдаги маърузалар мавзуларида кенг ёритилади.



Download 460.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling