Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бўз педагогика коллежи Сайёхлик фанидан


Туризм тарихий тараккиёти ва Узбекистонда туризм


Download 460.5 Kb.
bet3/23
Sana01.07.2023
Hajmi460.5 Kb.
#1657866
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
TURIZM

3. Туризм тарихий тараккиёти ва Узбекистонда туризм.
Табиат сирларини урганиш ва ундан фойдаланиш жуда кадим замонларга бориб такалади. Албатта денгиз, океан, баланд тоглар, чексиз урмонлар, чулларга турли максадларда саёхатга чикканлар.
XVII – XVIII асрларда Россияда табиатни урганиш максадида сафарга чикиш анъанага айланган. Бу юришларни улар экскурсия деб атаганлар. Укувчилар билан экскурсия уюштиришнинг асосчиларидан бири Тюмень областидан И.Д. Якушин булиб, у ботаника фанига оид материаллар туплашга узининг катта хиссасини кушган.
1876 йилда Новосибирсский университети (Одесса шахри) студентлари профессор И. А. Головинский бошчилигида Крим тогларини пиёда кезиб турли кимматли маълумотлар туплаган. 1878 йилда Ялтада “Табиат, тог спорти ва Крим тогларини урганиш” ташкил топди ва 1890 йилда у туристлар клубига айланди.
1900 йилда Санкт–Петербургда Рус тог жамияти ташкил килинди. Бу жамият турли машрут схемаларини ишлаб чикди ва Кавказ, Узок Кавказ, Олмаота ва бошка жойларда уз булимларини ташкил килди. 1919 йилда Масквада укувчилар экскурсиясининг Марказий бюроси ташкил этилиб, у 30 йилларга келиб Марказий болалар экскурсия-туристик станциясига айлантирилди. 1932 йил 3 апрелда биринчи Бутунитттифок сеъзди булиб утди.
Уруш йиллари (1941–1945 й) туризмнинг ахамияти катта булди.
Туристларни уруш йилларида урмонларда, тоглаада разведка ишларда куп жасорат курсатганликларини алохида кайд килиш керак.
Шунингдек мустакиллигимизни авайлаб-асраш, уни янада мустахкамлашда ёшларни харбий ватанпарварлик рухида тарбиялашда жисмоний тарбия ва спортнинг, шу жумладан тог туризмини ахамияти каттадир. Тог туризми усмир иродасини тарбиялайди, уни хар кандай кийинчиликни чидам билан енгишга, тог шароитида хар-хил махсус машкларни бажаришга ургатади. Буни мисоли XX асрни 2000 йилида юртимиз тинчлигин бахтли келажагини бузишга уринган ёвуз кучлардан химоя килишда Республикамиз баланд-паст тоглик чегаралари Баткент, Сурхондарё вилоятининг Сарасиё ва Узун туманлари худудларига сукилиб кирган халкаро терорчи боскинчилар гурухларини йук килишга карши булган жангларда Ватанимиз углонларининг кахрамонлик жасоратларибунга ёркин исботидир. Ватанимизнинг муносиб химоячиларини тайёрлашда туризмни урни ва ахамияти жисмоний тарбия фани буйича умумий урта таълим стандарти ва укув дастурида хамда «Алпомиш ва Барчиной» тест синовларида туристик саёхатларни меъёрларини киритилиши ёшларни харбий ватанпарварлик рухида тарбиялашга хизмат килади. Шу сабаблик Фаргона Давлат университети жисмоний тарбия факультети кошидаги, Чакириккача харбий тайёргарлик ва жисмоний тарбия йуналиш 1-курс талабалари учун укув режасига туризм фани буйича 36 соатлик махсус курси киритилиб бунда уч кунлик тог-шароитида амалий машгулотлар утказиш режалаштирилган, бу эса булажак харбий таълим укитувчиларини туристик саёхатлар буйича назарий ва амалий малакаларини эгаллашга кенг имкон беради.
1949 йилда спорт комитетининг карорига биноан туризм Бутуниттифок ягона спорт классификацияси мустакил спорт тури сифатида киритилди. Шундан кейин туризм буйича спорт мастерлари ва спорт мастерликка номзодлар пайдо була бошлади.
1947 йилда Парижда расмий равишда Халкаро туристик ташкилотлар иттифоки (МСОТО) ташкил килинди.
Барча элат ва миллат халклари каби узбек халкининг хам маданий тараккиётида туризм мухим урин тутганлиги тугрисида юкорида суз юритдик.
Узбекистон Марказий давлат архиви материалларининг гувохлик беришича 1879 йилда Тошкентдаги билим юртлари укувчилари улкани урганиш максадида Бурчмулла тогига саёхатга чикишган. 1890 йил июлда укитувчи А. Шельтинга томонидан Тянь–Шань тогларига куп кунлик паход уюштириб, унда табиатни урганиш, схема ва карталар тузиш ишлари амалга оширилди. Кейинчалик Чимён ва унинг юкори кисмлари урганилиб, махсус карталар тузилиб, машрутлар белгиланган. 1901 йил март ойида Тошкентдан гимназия укитучиси Н. Малин кичик ва катта Чимёнга чикиб у ерни табиати, хайвонот дунёсини, дам олиш жойларини урганиб узининг 46 баёндан иборат хисобот дафтарини ёзиб колдирди.
1928 йилга келиб Урта Осие республикалари буйича 7 та маршрут буйича туристик саёхатлар утказилди.
1935-1940 йиларида (20 км, 35 км, 40 км, 60 км , 120 км) буйича пиёда, велосепед, отда юриш туристик саёхатлари ташкил килинди.
1921 йилда Тошкент, Фаргона шахарларида жисмоний тарбия мутахассисларини тайёрлаш буйича 3 ойлик курслар очилиш ,1933 йилда Самарканд шахрида 1йиллик курс очилиши туризмни Республикамизда оммавий ривожланишига кенг имконият очди.
1935 йилда Республикамизда биринчи жисмоний тарбия очилиши , 1954 йилда Фаргонада,1955 йилда Узбекистонда (Тошкентда) Жисмоний тарбия институти очилиши Республикамизда туризмни ривожланишини янги боскичини даври хисобланади.



Download 460.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling