Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус таълим вaзирлиги денов тaдбиркорлик вa педaгогикa институти


Download 341.04 Kb.
bet2/17
Sana13.04.2023
Hajmi341.04 Kb.
#1354811
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
kurs ishi 3kun tayyor

КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорлик ва барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашга ёналтирилган иқтисодий ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, амалга оширилаётган ислоҳотлар инсонни ҳар томонлама камол топиш мақсадларига ёналтирилган. Шунга кўра, республикамиз инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва еркинликлари юксак қадрият бўлган ижтимоий ёналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо етиш ёлидан изчил ривожланиб бормоқда. Шунга кўра, бугунги кунда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши янги босқичга кўтарилмоқда.
Ушбу босқичда республикамизни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда барқарор ва жадал суръатлар билан иқтисодий ўсишни таъминлаш миллий ривожланиш стратегиясининг бош масаласи ҳисобланади. Шунга кўра, республикамиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ва истиқболдаги чоратадбирларини белгилашда демографик жараёнларнинг таъсирини ҳар томонлама ҳисобга олиш, иқтисодий ривожланиш дастурларини ушбу жараёнлар таъсири нуқтайи назаридан шакллантириш ва уларни изчил амалга оширишни тақозо етмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида1 «Янги йилда иқтисодий ислоҳотларнинг пировард мақсади камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишдан иборат бўлади. Ушбу стратегик мақсадларга ҳамма учун тенг имконият яратадиган юқори иқтисодий ўсиш ҳисобига еришилади» деб таъкидланган.
Макроиқтисодий беқарорликнинг кўринишларидан бири инфляция ҳисобланиб, у пул муомаласи қонунларининг бузилиши натижасида қоғоз пул бирликларининг қадрсизланиши ва шунга мос равишда турли товар нархларининг ўсишида ифодаланади.
Иқтисодиётнинг барқарорлиги ва соғломлигини акс эттирувчи кўрсаткичлардан бири ишсизлик даражаси ҳисобланади. Бироқ, ҳар қандай мамлакатда доимий равишда маълум даражада ишсизлик мавжуд бўлади. Умуман олганда, меҳнатга лаёқатли бўлиб, ишлашни хоҳлаган, лекин иш билан таъминланмаганлар ишсизлар дейилади. Намоён бўлиш хусусияти ва вужудга келиш сабабларига кўра ишсизлик фрикцион, таркибий, циклик, институционал, технологик, ҳудудий, яширин ва турғун ишсизлик турларига бўлинади.
Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари унинг таъсирида ишлаб чиқарилмай қолган маҳсулот ҳажми орқали баҳоланади. Иқтисодиёт ишлашни хоҳлаган ва ишлай оладиган барча учун етарли миқдорда иш жойларини яратиш ҳолатига эга бўлмаса маҳсулот ишлаб чиқариш потенциал имкониятининг бир қисми йўқотилади. Иқтисодий адабиётларда бу йўқотиш ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажмининг орқада қолиши сифатида аниқланади ҳамда у ҳақиқий ЯИМнинг потенциал ЯИМдан кам бўлган ҳажми сифатида кўринади. Ишсизлик даражаси қанчалик юқори бўлса, ЯИМ ҳажмининг орқада қолиши шунчалик катта бўлади

Download 341.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling