Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус таълим вaзирлиги денов тaдбиркорлик вa педaгогикa институти


Download 341.04 Kb.
bet14/17
Sana13.04.2023
Hajmi341.04 Kb.
#1354811
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
kurs ishi 3kun tayyor

II боб бўйича хулосалар
Ўзбекистонда инфляциянинг йиллик ўсиш сурати 12,2 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Агентликнинг янгиланган прогнозига кўра, 2022 йилда Ўзбекистоннинг реал иқтисодий ўсиш суръати 3,1 фоизни ташкил қилади.
2022 йил май ойида йиллик Истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 11 фоизни ташкил этди. Унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари инфляцияси 6 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар инфляцияси мос равишда 3,6 фоиз ва 1,4 фоизга тўғри келади8.
Инфляциянинг ўрмалаб борувчи, жадал ва гиперинфляция каби турлари ҳам мавжуд. Ўрмалаб борувчи инфляция ҳолатида нархлар йилига 10 фоизгача, жадал инфляцияда 20 дан 200 фоизгача, гиперинфляцияда 200 фоиздан юқори даражада ўсиши кузатилади.
Башорат қилиш мумкинлигига қараб кутилаётган ва кутилмаган инфляция фарқланади. Кутилаётган инфляция ва унинг оқибатларини олдиндан башорат қилиш мумкин, кутилмаган инфляцияни олдиндан айтиб бўлмайди. Биринчи ҳолда инфляциянинг кутилаётган салбий оқибатларига тайёрланиб, уни сезиларли даражада юмшатиш мумкин. Иккинчи ҳолда нархларнинг кутилмаган ўсиши натижасида мамлакат иқтисодий аҳволининг сезиларли ёмонлашуви рўй бериши мумкин.
Оукен қонуни – ишсизлик даражаси ва ЯИМ ҳажмининг орқада қолиши ўртасидаги нисбатнинг математик ифодаси.
Инфляцияга асосан Россия, Жанубий Корея, Туркия ва Хитой каби мамлакатлар таъсир ўтказганлигини хулоса қилишимиз мумкин.
III БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ИШСИЗЛИК ВА ИНФЛЯСИЯ ДАРАЖАСИНИ КАМАЙТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
3.1-§. Ўзбекистонда таъминлашнинг ишсизлик ва инфлясия суръатларини камайтиришнинг устувор йўналишлари
Маълумки, 2008 йилда бошланган ва бугунги кунда кўлами тобора кенгайиб ва чуқурлашиб бораётган жаҳон молиявий иқтисодий инқирози кўпгина давлатларнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Жаҳон молиявий иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини олдини олиш мақсадида мамлакатимизда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда ишсизларни ишга жойлаштириш бўйича етарли даражада самарали иш олиб борилди, бу жорий меҳнат бозорининг юқори даражадаги фаоллигининг далилидир.
Ўзбекистонда амалга ошилаётган иқтисодий ислоҳотлар биринчи Президентимиз И.A.Каримов томонидан ишлаб чиқилган беш ташаббус тамойиллари асосида бўлиб, унда маълум даврда иқтисодиётини бошқаришда давлат томонидан тартибга солишнинг устуворлиги назарий ҳамда амалий жиҳатдан муҳим ўрин егаллади ва шу билан бу бозор иқтисодиётида ўз-ўзини бошқариш ғоясини ҳам инкор етмади.
Шундай қилиб, иш билан бандликни тартибга солишнинг фаол иқтисодий усулларига қуйидаги тадбирларни киритиш мумкин:
- Мамлакатдаги иқтисодий вазиятни умумий соғломлаштириш, инвеститцион фаолликни рағбатлантириш, барқарорлаштириш ва кейинчлик иқтисодий ўсишга еришиш;
- Иқтисодиётни нодавлат секторларини ривожлантириш ва кенгайтириш учун шарт-шароитларни яратиш, шу жумладан, кичик бизнес ва ўз-ўзини иш билан банд қилишни қўллаб-қувватлаш;
- Иш билан бандликнинг оқил тузилмасини яратиш мақсадида касбий ўқитиш, қайта тайёрлаш ва маслаҳат беришни таъминлаш.
Кўриниб турибдики, бу вазифаларни амалга ошириш бугун ҳам келажакда ҳам муҳим омил бўлиб, иш билан бандликни таъминлаш ишсизлик даражасининг камайишига имкон беради.
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган ва 1998 йилда айрим ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилган ҳолда “Aҳолини иш билан таъминлаш тўгрисида”ги (янги таҳрири) қонуннинг 4-бўлимида келтирилган моддалар ушбу бандни ёритишда муҳим восита ҳисобланади.
Жиддий талофатларга ёл қооймаслик мақсадида давлат иш билан таъминлашни ошириш сиёсатини ўтказади. Чунки, ишсизликнинг фриксион ва бошқа турлари ўсганда давлат:
- Қайтадан касб ўргатади;
- Талим бериш тизимини кенгайтиради;
- Бўш иш жойлари ҳақидаги ахборотларни кенг тарқатади;
- Меҳнат биржаларига инвестицияларни кўпайтиради.
Aгар ишсизлик даврий хусусият касб этса, давлат бюджети, фискал, кредит-пул воситаларини ишга солади яъни:
- Иш билан таъминлашни кучайтириш учун ишлаб чиқаришга кўпроқ маблағ сарфлайди;
- Тадбиркорнинг манфаатдорлигини ошириш учун ссуда ҳамда кредиторларнинг фоиз ставкаларини пасайтиради;
- Ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларга солинадиган солиқларни камайтиради.
Ўзбекистонда амалга оширилган хусусийлаштириш ислоҳотларининг дастлабки босқичида савдо дўконлари ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари давлат тасарруфидан чиқарилган бўлса, кейинги босқичларда ишлаб чиқариш корхоналари ва йирик объектлар тадбиркорлар қўлига топширилди.
Мазкур ислоҳотларнинг бугунги босқичида эса стратегик аҳамиятга ега бўлган йирик ишлаб чиқариш корхоналари ҳам давлат тасарруфидан чиқарилиб давлатга тегишли бўлган ушлар сотилмоқда.

Download 341.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling