Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус таълим вaзирлиги денов тaдбиркорлик вa педaгогикa институти


-расм.Ишсизликнинг сабаб ва оқибатлари


Download 341.04 Kb.
bet11/17
Sana13.04.2023
Hajmi341.04 Kb.
#1354811
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
kurs ishi 3kun tayyor

1-расм.Ишсизликнинг сабаб ва оқибатлари.


I боб бўйича хулосалар
Макроиқтисодий беқарорликнинг кўринишларидан бири инфляция ҳисобланиб, у пул муомаласи қонунларининг бузилиши натижасида қоғоз пул бирликларининг қадрсизланиши ва шунга мос равишда турли товар нархларининг ўсишида ифодаланади.
Келиб чиқиш сабабларига кўра талаб инфляцияси ва таклиф инфляцияси фарқланади. Талаб инфляцияси иқтисодиётдаги барча мавжуд ресурслар тўлиқ фойдаланилган шароитда ишлаб чиқариш соҳаси ортиқча талабни қондира олмаслиги натижасида келиб чиқади. Таклиф инфляцияси ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлигига қилинадиган харажатларнинг кўпайиши ҳисобига нархларнинг ошиши натижасида келиб чиқади. Шунингдек, ўсиш суръатига кўра инфляциянинг ўрмалаб борувчи, жадал ва гиперинфляция; башорат қилиш мумкинлигига қараб кутилаётган ва кутилмаган инфляция каби турлари фарқланади
Инфляция – қоғоз пул бирлигининг қадрсизланиши
Ишчи кучи бозори ишчи кучи ялпи таклифининг унга бўлган ялпи талабдан доимий равишда кўпроқ бўлиши тенденцияси билан тавсифланади. Бу эса бозорда ишчилар банд бўлмаган қисми (ишсизлар)нинг пайдо бўлишига олиб келади. Тўртинчидан, бозор иқтисодиётининг циклли ривожланиши одатда инфляция ва ишсизлик билан бирга боради. Бу иккала жараён ўртасида маълум ўзаро боғлиқлик мавжуд бўлиб, у пировардида ишчилар оммаси ҳаёт даражасининг аҳамиятли даражада пасайиб кетиши (нархларнинг ошиши, иш ҳақининг қисқариши, тўловга қодир талабнинг пасайиши ва ҳ.к.) орқали намоён бўлади. Муайян иқтисодий шароитларда ишчи кучи бозоридаги умумий ҳолат инфляциянинг ўсиши учун асосий сабаб бўлиши ҳам ёки аксинча, унинг ўсишига тўсқинлик қилиши ҳам мумкин. Мамлакатдаги ишсизлик даражаси қанчалик паст бўлса, инфляция таъсирида нархларнинг ўсиш суръатлари шунчалик юқори бўлади. Инглиз иқтисодчиси А.Филлипс ишсизлик ва инфляциянинг ўсиши ўртасидаги боғлиқликни кўрсатиб берди ва бу боғлиқликни ифодаловчи эгри чизиқ Филлипс эгри чизиғи деб ном олди.
Филлипс эгри чизиғига кўра, инфляция даражасини 1%га пасайтириш учун ишсизликни 2%га ўстириш лозим бўлади. Ишсизлик ва инфляция даражасидаги нисбатни тартибга солишда давлатнинг иқтисодий сиёсати асосий роль ўйнайди. Давлат иш билан бандлик даражаси, ишлаб чиқариш ҳажми ва иш ҳақи даражаси ўртасидаги оқилона нисбатни таъминлаш орқали нафақат ишсизлик ва инфляция даражасини назорат қилиши, балки уларнинг иқтисодиёт ривожланиши ва аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирининг олдини олиши ҳам лозим. Шундай қилиб, ишчи кучи бозори бозор хўжалиги тизимида етакчи ўрин тутиб, уни юқори даражада ташкил этмасдан туриб иқтисодиётнинг самарали амал қилишига эришиб бўлмайди.



Download 341.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling