Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус таълим вaзирлиги денов тaдбиркорлик вa педaгогикa институти


II БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ИШСИЗЛИК ВА ИНФЛЯЦИЯ ДАРАЖАСИНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ ВА УНИ КАМАЙТИРИШНИНГ РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ


Download 341.04 Kb.
bet12/17
Sana13.04.2023
Hajmi341.04 Kb.
#1354811
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
kurs ishi 3kun tayyor

II БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ИШСИЗЛИК ВА ИНФЛЯЦИЯ ДАРАЖАСИНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ ВА УНИ КАМАЙТИРИШНИНГ РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ
2.1-§. Ўзбекистонда ишсизлик ва инфляция даражасининг ҳозирги ҳолати таҳлили
Инфляция кўрсаткичини паст даражада ушлаб туриш макроиқтисодий барқарорликнинг муҳим омили бўлиб, у ўз навбатида, ижтимоий ривожланиш, инвестиция фаоллигини ошириш, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилувчи таркибий ўзгаришларни давом эттириш учун зарур шарт-шароитларни яратади.
Июнь ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,9 фоизга қимматлашди.
Ўзбекистонда инфляциянинг йиллик ўсиш сурати 12,2 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг июнь ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,9 фоизга қимматлашган. 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида истеъмол бозорида нархларнинг ўсиш суръати 6,5 фоизга етган. 
Маълумотларга кўра, биринчи 6 ойда ўртача ойлик ўсиш суръати 1,1 фоизни ташкил этган. Йиллик нисбатда (2021 йилнинг июнь ойига нисбатан) истеъмол секторида нархларнинг ўсиш суръати 12,2 фоиз бўлгани таъкидланди.
Аввалроқ Марказий банк инфляция даражаси ва ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши бўйича прогнозларни ўзгартирганди. Мамлакатда инфляция даражаси 2022 йил якунлари бўйича 12–14 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.
Аввалроқ Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича навбатдаги ҳисоботини чоп этганди. Унда жаҳонда юзага келган вазият Ўзбекистонда инфляция даражасининг ортишига олиб келиши маълум қилинган.
Агентликнинг янгиланган прогнозига кўра, 2022 йилда Ўзбекистоннинг реал иқтисодий ўсиш суръати 3,1 фоизни ташкил қилади.
2022 йил май ойида йиллик Истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 11 фоизни ташкил этди. Унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари инфляцияси 6 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар инфляцияси мос равишда 3,6 фоиз ва 1,4 фоизга тўғри келади.
Ҳисоб-китоблар савдо ҳамкори бўлган мамлакатлардаги инфляция Ўзбекистондаги инфляцияга таъсир қилувчи асосий омиллардан бири эканлигини кўрсатди. Чунки асосий инфляциянинг тахминан 38 фоизи импорт инфляциясининг ўсиши билан боғлиқ. Ўзбекистонда пул массаси, фоиз ставкаси ва ЯИМ каби талаб омилларининг инфляциядаги улуши 29 фоизни ташкил этади. Ниҳоят, нархга таъсир этувчи омиллардаги ўзгаришлар Ўзбекистонда истеъмол нархлари индексининг 33 фоизга ўсишига туртки бўлмоқда.
2022 йилнинг 5 ойида Ўзбекистонда умумий инфляция даражаси 11 фоизни ташкил этган бўлса, бунинг 4,18 фоизини импорт инфляцияси ташкил қилган. Унда Россия, Хитой, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркия каби асосий савдо ҳамкорларимизнинг улуши 2,73 фоизга етди. Импорт инфляциясига Россия ва Хитойдаги инфляциянинг таъсири катта. Ўзбекистоннинг умумий импортида ушбу мамлакатларнинг улуши салмоқли, яъни 21 ва 19 фоиз. Шу боис уларнинг инфляцияга таъсири ҳам сезиларли, аниқроғи 0,90 ва 0,81 фоиз. Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркиянинг импорт инфляциясига таъсири эса умумий импорт инфляциясининг тахминан 0,45, 0,30 ва 0,28 фоизини ташкил этди.
Инфляцияга Россиянинг таъсири асосан саноат товарлари, машина ва транспорт ускуналари йўналишида кузатилади. Худди шундай, Хитойнинг импорт инфляцияси асосан машина ва транспорт ускуналари, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кимёвий маҳсулотлар нархига таъсир кўрсатди. Қозоғистоннинг импорт инфляцияси асосан озиқ-овқат ва саноат товарлари, Жанубий Корея ва Туркиянинг импорт инфляцияси эса асосан машина ва транспорт ускуналари нархларига таъсир кўрсатди.
Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил этиб, ўтган йил шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайган бўлса, 2021 йил январь-сентябрь ойларига нисбатан 0,2 фоизга ортди.
Бандлик ва меҳнат вазирлиги хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолати бўйича меҳнат ресурслари сони 19,3 млн кишини ташкил этиб, 2020 йил шу даврига нисбатан 1,1 фоизга ёки 202,6 минг кишига ошган. Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13,5 млн кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 фоизга (299,3 минг кишига) ошган.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатида расмий секторда банд аҳоли сони 6,1 млн кишини ташкил қилиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан юридик шахсларда банд бўлганлар сони 6,3 фоизга ёки 314,8 минг кишига ошгани кузатилди.
Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5,8 млн кишини ташкил этиб, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига нисбатан 1,0 фоиз ёки 58,4 минг кишига камайган. 
Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1,4 млн кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,6 фоизни ташкил этди. 16-30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси - 15,1 фоиз, аёллар орасида ишсизлик даражаси эса - 13,3 фоиз бўлди.
2021 йил январь-декабрь ойларида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига 879,5 минг нафар фуқаро иш топишга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Мурожаат қилган фуқароларнинг 393,8 минг нафари иш билан таъминланган.




Download 341.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling