Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус таълим вaзирлиги денов тaдбиркорлик вa педaгогикa институти


Download 341.04 Kb.
bet16/17
Sana13.04.2023
Hajmi341.04 Kb.
#1354811
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
kurs ishi 3kun tayyor

7-жадвал
Инфляция суръатларининг тренд функцияси орқали аниқланган прогноз кўрсаткичлари15

Йиллар

t

Инфляция, (%) (х)

2022

16

12.5

2023

17

12.9

2024

18

13.4

2025

19

13.8

2026

20

14.2

2027

21

14.7

2028

22

15.1

2029

23

15.6

2030

24

16.0

Юқорида, инфляция суръатини нисбатан функция деб олиниб, Microsoft Excel дастуридаги ҳисоб-китоблар натижасида қуйидаги эконометрик моделни тузган эдик.



Энди юқорида аниқланган маълумотлар сифатида Х-инфляция суръати деб моделга киритиб, Ишсизлик даражасининг истиқболли давр учун қийматларини аниқлаймиз (8-жадвал).

8-жадвал
Ишсизлик даражаси нинг истиқболли давр учун прогноз кўрсаткичлари16

Йиллар

Инфляция, (%)

Ишсизлик даражаси (%)

2022

12.5

7.9

2023

12.9

8.1

2024

13.4

8.3

2025

13.8

8.5

2026

14.2

8.7

2027

14.7

8.9

2028

15.1

9.1

2029

15.6

9.3

2030

16.0

9.5

Жадвалдан кўриниб турибдики, 2030 йилда прогноз қилинаётган Ишсизлик даражаси 9.5% ташкил қилади. Агарда бу қийматни 2021 йилдаги қўрсаткич (9.6%) билан таққосласак, Ишсизлик даражаси 0.010 баробарга камаяр экан. Бизнинг ҳисоб-китобларимиз бўйича, Ишсизлик даражаси тўққиз йилликда барқарор юқори ўсиш тенденциясига эга бўлади. 2030 йилгача йиллик ўртача ишсизлик даражаси 8.7% бўлар экан.


III боб бўйича хулосалар
Ишсизликнинг фриксион ва бошқа турлари ўсганда давлат:
- Қайтадан касб ўргатади;
- Талим бериш тизимини кенгайтиради;
- Бўш иш жойлари ҳақидаги ахборотларни кенг тарқатади;
- Меҳнат биржаларига инвестицияларни кўпайтиради
Ўзбекистонда амалга оширилган хусусийлаштириш ислоҳотларининг дастлабки босқичида савдо дўконлари ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари давлат тасарруфидан чиқарилган бўлса, кейинги босқичларда ишлаб чиқариш корхоналари ва йирик объектлар тадбиркорлар қўлига топширилди.
Мазкур ислоҳотларнинг бугунги босқичида эса стратегик аҳамиятга ега бўлган йирик ишлаб чиқариш корхоналари ҳам давлат тасарруфидан чиқарилиб давлатга тегишли бўлган ушлар сотилмоқда
Ишсизлик даражаси 2021 йилдаги қўрсаткичи 9.6% ташкил этган.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Мамлакатимизнинг иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида ижтимоий-иқтисодий тараққиётда тўғри йўл тутганлиги, унинг ривожланиши асосида қабул қилинган тамойилларнинг мантиқий яхлитлиги ва кенг қамровлиги, энг муҳими, уларнинг халқимиз ҳаётида мазмун-моҳиятини чуқур ифодалай олганлиги яққол намоён бўлмоқда.
Ишсизлик – иқтисодий фаол аҳоли бир қисмининг ўз ишчи кучидан фойдалана олмаслигини намоён этувчи ижтимоий-иқтисодий ҳодиса. Меҳнатга лаёқатли бўлиб, ишлашни хоҳлаган, лекин иш билан таъминланмаганлар ишсизлар дейилади. Намоён бўлиш хусусияти ва вужудга келиш сабабларига кўра ишсизлик фрикцион, таркибий, циклик, институционал, технологик, регионал, яширин ва турғун ишсизлик турларига бўлинади.
Бу нисбат иқтисодчилар орасида Оукен қонуни сифатида танилган бўлиб, агар ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан бир фоизга ортиқ бўлса, ЯИМ ҳажмининг орқада қолиши 2,5% ни ташкил қилишини кўрсатади
Инфляция – бу пул массасининг товар айланмаси эҳтиёжларига нисбатан ортиб кетиши натижасида пул бирлигининг қадрсизланиши ва шунга мос равишда товар нархларининг ўсишидир.
Бундан ташқари, курс иши давомида яна бир бор ишсизлик ва инфляция ўртасида ўзаро тескари боғликлик мавжудлигтга амин бўлдик. Филлипс эгри чизиғига кўра инфляция даражасини 1%га пасайтириш учун ишсизликни 2%га ўстириш лозим бўлади.
Инфляцияга қарши аниқ ўйланган сиёсат ўтказиш миллий валютани мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан биридир. Бу сиёсат энг аввало инфляция даражасини кескин камайтиришга қаратилиши лозим. Бунда пулнинг қадрсизланиш даражаси устидан катъий назорат ўрнатиш ҳамда унга қарши самарали тадбирлар қўллаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Шу орқали пулнинг қадрсизланишида мақбул суръатни танлашга эришилади.
Инфляцияга қарши сиёсат негизини пул миқдорининг ўсишини товарлар ва хизматлар миқдорининг тегишли даражада ўсиши билан боғлаб олиб боришга қаратилган тадбирлар ташкил қилиши зарур. Чунки харид қилиш учун моллар етарли бўлмаган ҳолда аҳоли қўлида пулнинг ортиқча кўпайиб кетиши инфляциянинг янада авж олиб кетишига, охир- оқибатда инқирозларга сабаб бўлади. Пул миқдори билан бирга нархларнинг ҳам тобора ўсиб бориши муқаррар равишда, узоқ давом этадиган гиперинфляцияни келтириб чиқаради. Бу ўз навбатида, миллий ишлаб чиқаришнинг изидан чиқиши, аҳоли кенг табақаларининг қашшоқлашуви ва бутун ижтимоий тизимнинг барбод бўлиши хавфини туғдиради.
Сўмнинг барқарорлигини таъминлашда нақд пул эмиссиясининг ўсишига, аҳоли қўлида пулнинг ҳаракатсиз туриб қолишига йўл қўймаслик биринчи даражали аҳамиятга эга. Бунда муомалага чиқарилган пул миқдорининг ўз вақтида қайтарилишига эришиш, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсишини таъминламаган корхоналарга кредитлар берилишига йўл қўймаслик чоралари кўрилиши керак.
Инфляцияни пасайтирувчи қудратли омил миллий валюта алмашув курсининг барқарорлашувига эришишдир. Бу ўз навбатида импорт нархларнинг барқарорлашувига олиб келадики, натижада ички бозордаги нархлар ўзгаради. Валюта биржаларида валюта операцияларининг барча турлари учун талаб ва таклиф натижасида шаклланадиган ягона алмашув курсини белгилаш валюта курси барқарорлигига эришишнинг дастлабки шартидир. Миллий валюта курси барқарорлигини таъминлашнинг навбатдаги шарти даслабки босқичда валютани накд пулсиз алмаштириш ҳажмини кўпайтиришга устунлик беришдир.
Кичик бизнес ва тадбиркорликни кенгайтириш ортидан ишсизлик даражасини пасайтиришишга эришиш мумкин.
- Тадбиркорнинг манфаатдорлигини ошириш учун ссуда ҳамда кредиторларнинг фоиз ставкаларини пасайтиш;
- Ишлаб чиқарувчи солинадиган солиқларни камайтиш. Каби омиллар орқали ишсизликни сезиларли даражада камайтириш мумкин.
Бу ёналиш негизида ерларни хусусийлаштириш хам янги ишлаб чиқаришга, бу ўз ўрнида янги иш ўринлари яратилишига олиб келади, иш ўринлари эса ахолини бандлик даражаси оширади десак хам хеч адашмаган бўламиз бизнинча.


Download 341.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling