Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус таълим вaзирлиги денов тaдбиркорлик вa педaгогикa институти


-§. ишсизлик ва инфлясия суръатларини камайтиришни таъминлашда ривожланган мамлакатлар тажрибаси ( Швеция АҚШ)


Download 341.04 Kb.
bet13/17
Sana13.04.2023
Hajmi341.04 Kb.
#1354811
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
kurs ishi 3kun tayyor

2.2-§. ишсизлик ва инфлясия суръатларини камайтиришни таъминлашда ривожланган мамлакатлар тажрибаси ( Швеция АҚШ)




Швециянинг ҳар бир губерниясида иш билан бандлик бўйича Губерния Қўмитаси фаолият юритади ҳамда қуйидаги 4 та масалалар бўйича иш олиб боради: бошқарув, назорат, таҳлил ва алоқалар. Иш билан бандлик хизматининг бюджети ҳукумат Парламентининг розилиги асосида шакллантирилади. Швецияда ҳечқандай Бюджетдан ташқари Жамғармалар йўқ. Тадбиркорлар Иш жамғармасидан 38% миқдорида ягона солиқ тўлайдилар. Ишсизлик нафақалари бошқа манбалар ҳисобига тўланади. Нафақа миқдори ишсизни ҳисобга қўйиш вақтига боғлиқ бўлмай, балки ишни йўқотишдан олдинги даромадига боғлиқдир ва унинг 80% ини ташкил этади. Нафақа миқдорининг чегараси – тахминан 15 минг швед кронини ташкил этади. Агар корхона ишсизни ишга қабул қилса, қабул қилинган кундан бошлаб 36 ҳафта мобайнида у солиқ бўйича чегирмага эга бўлади6.
Мамлакатда иш билан бандликни кенгайтириш учун «умумлашган иш вақти сиёсати» муҳим аҳамият касб этади. Бунда ҳафталик иш соати 35 соатдан 30 соатгача қисқартирилиши; ишловчиларнинг меҳнат ҳақини белгилашда турли категориядаги меҳнаткашлар иш вақтини таққослаш; оилавий аҳволи ёки меҳнат характерига қараб баъзи категориядаги ишловчиларнинг иш вақтини қисқартириш; ишловчига қулай бўлган вақтда меҳнат таътилини олиш; қисқа муддатли таътил олиш ҳуқуқи ва бошқа тадбирлар ҳисобига амалга оширади.
Ишсизликни суғурталаш Федерал-Штат тамойиллари ва қонунлари асосида амалга оширилади. АҚШ Федерал қонунларида умумий қоидалар берилган. Штат Қонунлари эса аниқ тадбирларни амалга оширишда нафақалар ҳажми, уларни тўлаш муддати, нафақа олувчилар доираси кабиларни қамраб олади. Ҳар бир штат ишсизлик бўйича суғурталашни молиялаштиришни меъёрий асосларини ишлаб чиққан. Тадбиркорлар томонидан тўланадиган маблағ иш ҳақи суммасидан фоиз кўринишида солиқ сифатида ундирилади7
Америка Қўшма Штатларида ишсизликка қарши курашнинг анча қатъий усули қўлланилади. Ишсизлик бўйича нафақа атиги ярим йил давомида тўланади, ишсизларга ёрдам беришнинг фаол чора-тадбирларини кўриш одат тусига кирмаган. Чунончи, меҳнат бозорида фаол давлат сиёсатини олиб бориш харажатлари, ялпи ички маҳсулотнинг атиги 0,19% ини ташкил этади. Ана шундай ёндашиш шароитида одамларнинг ўзлари фаоллик ва собитқадамлик билан ўзларига иш қидирадилар. Ишсизлик бўйича нафақалар бўйича компенсация суғурта дастурига мувофиқ ишчи кучининг ишсиз бўлган давридагина тўланади. Ишчи ўз иш жойини йўқотгунга қадар суғурта дастурлари қўлланилган тармоқларда меҳнат қилиши шарт ҳисобланади; нафақа олишга номзод бўлган ишчи суғурта дастуриниг барча талабларига жавоб бериши лозим
Маълумки, ривожланган мамлакатларда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти модели етарли даражада тўлиқ ишлаб чиқилган. Ривожланган Мамлакатларнинг меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш бўйича тажрибаларидан кенг фойдаланилса мамлакатимиз ижтимоий меҳнат соҳасида муносабатларни такомиллаштириш учун ҳаммуҳим аҳамиятга эга бўлади.

Download 341.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling