Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус таълим вaзирлиги денов тaдбиркорлик вa педaгогикa институти


Download 341.04 Kb.
bet5/17
Sana13.04.2023
Hajmi341.04 Kb.
#1354811
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
kurs ishi 3kun tayyor

4,9

4,9

5,1

5,2

5,2

5,8

9,3

9,0

10,5

9,6

Инфляция бозор иқтисодиёти шароитида макроиқтисодий беқарорликнинг кўринишларидан бири бўлиб, ҳозирги даврда барча мамлакатлар учун умумий бўлган ҳолат ҳисобланади.


«Инфляция» атамаси (лотинча inflation – шишмоқ, кенгаймоқ) илк бора Шимолий Америкада 1861-1865 йиллардаги фуқаролар уруши даврида қўлланилиб, муомалада қоғоз пулларнинг ҳаддан ортиқ кўпайиб кетишини ифодалаган эди. Иқтисодий адабиётларда эса бу атама ХХ асрда, биринчи жаҳон урушидан кейин кенг тарқалди. Инфляция тушунчаси жуда серқирра бўлиб, иқтисодий адабиётларда унинг кўплаб изоҳлари мавжуд. Жумладан:
Инфляция – бу пул массасининг товар айланмаси эҳтиёжларига нисбатан ортиб кетиши натижасида пул бирлигининг қадрсизланиши ва шунга мос равишда товар нархларининг ўсишидир2.
Инфляция – бу муомала соҳасининг пул белгилари билан миллий хўжалик ҳақиқий эҳтиёжларидан ортиқча миқдорда тўлиб кетиши3.
Инфляция – бу иқтисодий тизимда нарх ўсишининг барқарор тенденцияси орқали ифодаланувчи макроиқтисодий ҳодиса4.
Инфляция.
- муомалада мавжуд бўлган нақд қоғоз пуллар ёки нақд бўлмаган қоғоз пул ҳажмининг товарларнинг реал таклифига нисбатан ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши;
- пулларнинг харид қобилиятининг пасайиши;
- узоқ давр мобайнида нархларнинг умумий ўсиши5.
Бу таърифлардан кўриниб турибдики, инфляция тушунчасини ёритишда бир томонлама ёндашишга йўл қўйилиб, унинг мазмунини тўла ва етарли даражада очиб бера олинмаган. Инфляцияни тўғри тушуниш учун пулнинг қадрсизланишини ва унинг сабабларини билиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Инфляция нарх индекси ёрдамида базис даврга нисбатан ўлчанади. Нархлар индекси жорий даврдаги истеъмол нархларини базис даврдаги истеъмол нархларига нисбати орқали аниқланади:
,
бу ерда:
НИ – нархлар индекси;
ТНж – жорий даврдаги истеъмол товарлари нархи;
ТНб – базис даврдаги истеъмол товарлари нархи.
Нархлар ўзгаришини ҳисобга олиш қамровига кўра нархлар индексининг қуйидаги турларини ҳисоблаш мумкин:
- истеъмол нархлари индекси;
- улгуржи нархлар индекси;
- нархлар индекси – ЯИМ дефлятори;
- экспорт ва импорт нархлар индекси.
Нархлар индексидан фойдаланган ҳолда инфляция суръатини (ИС) қуйидаги формула орқали аниқлаш мумкин:
.
Масалан, истеъмол товарларининг нарх индекси 2008 йилда 112,6% га, 2007 йилда 116,8% га тенг бўлса, инфляция суръати қуйидагича бўлади:
Инфляция суръати = фоиз.
Баъзи бир мамлакатларда инфляция суръати жуда юқори бўлганлиги сабабли, нархларнинг қанча вақт мобайнида 2 баравар ўсиши мумкинлиги «70 миқдори қоидаси» ёрдамида аниқланади. Бунинг учун 70 сонини инфляциянинг ўртача йиллик даражасига бўлинади. Бизнинг мисолимида бу кўрсаткич деярли 19 йилни (70/3,7 =18,9) ташкил этади, яъни инфляциянинг йиллик 3,7% даражасида 19 йилдан сўнг иқтисодиётдаги нархлар 2 бараварга ўсади.
Қоғоз пуллар инфляцияга учраганда уч хил нарсага нисбатан қадрсизланади:
1) олтинга нисбатан – бу олтиннинг қоғоз пулларда бозор нархининг ошишида ўз ифодасини топади;
2) товарларга нисбатан – бу товарлар нархининг ошишида ўз ифодасини топади;
3) бардошли чет эл валюталарига нисбатан – бу чет эл валюталарига нисбатан миллий пул курсининг тушиб кетишида ўз ифодасини топади.
Мамлакатимизда 2010-2022 йиллардаги инфляциянинг асосий кўрсаткичларини қуйидаги жадвал орқали ифодалаш мумкин (2-жадвал).

Йиллар

Истеъмол товарлари нархлари йиғма индекси (ИНИ)

Озиқ-овқат товарлари

Ноозиқ-овқат товарлари

Хизматлар

2010

7,49

6,91

3,03

15,87

2011

7,29

3,49

8,27

17,59

2012

7,16

5,08

4,93

16,18

2013

6,98

4,87

5,52

14,95

2014

6,43

3,86

7,57

11,64

2015

5,52

2,76

6,28

11,11

2016

5,57

-0,38

10,2

11,58

2017

9,47

7,81

11,73

9,04

2018

17,53

20,08

17,07

12,08

2019

14,53

16,91

11,05

15,52

2020

12,93

17,24

9,13

10,59

2021

10,83

14,31

8,27

8,24

2022

11,44

15,13

9,94

6,96




Download 341.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling