Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус таълим вaзирлиги денов тaдбиркорлик вa педaгогикa институти


Download 341.04 Kb.
bet3/17
Sana13.04.2023
Hajmi341.04 Kb.
#1354811
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
kurs ishi 3kun tayyor

Курс ишининг мақсади. Ўзбекистон Республикасидаги ишсизлик даражаси ва инфляция суръатларини ўзгариши унинг мазмун-моҳиятини очиб бериш, унга оид назарий қарашлар ва билимларни ўрганиб тизимлаштириш асосида тегишли хулосалар шакллантириш ҳамда уларнинг негизида назарий билимлар ва амалий кўникмаларга ега бўлиш.
Курс ишининг вазифаси:Ҳозирги кунда ривожланаётган ва бозор иқтисодиёти тизимига ўтаётган мамлакатимизнинг иқтисодий ўсишига маълум миқдорда салбий таъсир кўрсатаётган ишсизлик даражаси ва инфляция суръатларини ўрганишдир. Шу мақсадда қуйидаги вазифалар қўйилди:
- Ишсизлик ва инфляция тушунчаси;
- Мамлакатимизда ишсизлик ва инфляция жорий ҳолат таҳлили; Ўзбекистонда ишсизлик ва инфляция таъсир етувчи омиллар ва масалаларини ўрганиш асосий вазифалар етиб белгиланади.
Курс ишининг объекти: Ўзбекистон Республикасидаги ишсизлик даражаси ва инфляция суръатларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш чораларини ўрганишдан иборат.
Курс иши манбалари:. Курс ишини ёзишда ижтимоий тармоқлардан, турли хил илмий чоп етилган китоблардан , инглизча ва ўзбекча мақолалардан, илмий тадқиқотлардан ва ушбу мавзуга оид турли хил иқтисодчиларнинг фикр ва мулоҳазаларига таянилган.
Курс иши таркиби:. кириш, 3та - боб , хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган.

I БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ИШСИЗЛИК ВА ИНФЛЯСИЯ ДАРАЖАСИНИ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ
1.1-§. Ишсизлик ва инфляция даражаси мохияти, кўрсаткичлари ва аниқлаш усуллари.
Иқтисодиётнинг самарали амал қилишига мамлакатдаги ишсизлик даражаси аҳамиятли таъсир кўрсатади.
Ишсизлик – иқтисодий фаол аҳоли бир қисмининг ўз ишчи кучидан фойдалана олмаслигини намоён этувчи ижтимоий-иқтисодий ҳодиса. Меҳнатга лаёқатли бўлиб, ишлашни хоҳлаган, лекин иш билан таъминланмаганлар ишсизлар дейилади. Намоён бўлиш хусусияти ва вужудга келиш сабабларига кўра ишсизлик фрикцион, таркибий, циклик, институционал, технологик, регионал, яширин ва турғун ишсизлик турларига бўлинади.
Республикамизда ишсизликнинг пайдо бўлиш сабабларига кўра қуйидаги асосий турлари кўпроқ учрайди:
- яширин, бу асосан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тармоқлари учун характерлидир ва бу ҳақиқий иш кучини камроқ миқдорда талаб қилади. Aмалда ишсизликнинг яширин шакли фақат иқтисодий емас, шу билан бирга сиёсий хусусиятга ҳам егадир. Яширин ишсизлик ишлаб чиқаришнинг чуқур таназзули шароитида корхоналарда ортиқча бандликнинг сақланиб қолганлигидан далолат беради;
- мавсумий, маълум бир мавсумда иш билан бандликни таъминловчи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаш ва тайёрлаш муддати билан асосланган. Уни нормал ишсизлик жумласига киритиш мумкин. Мавсумий ишсизликнинг ҳажми ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф мавсумий омилларининг баравар таъсир қилиши сифатида намоён бўлади;
- технологик ўзгарувчан, бу шакли масалан, фан - техника ютуқлари
натижасида қўл меҳнати ўрнини машина егаллаши натижасида юзага келади;
- таркибий, иқтисодиётнинг янги тармоқлари пайдо бўлиши ёки ескисига барҳам берилиши ва мулкчилик шаклларининг ўзгариши билан юзага келади.
Aҳолининг иш билан бандлик динамикаси, ЯИМ билан ишсизлик ўртасидаги бевосита алоқанинг тасдиқланмаслиги дастлабки қарашда мантиқан зид ҳодисадир. Иккита далил кишини ҳайратга солади: биринчидан, ишсизликни ЯИМнинг ўсишига қиёсан илгариловчи қисқариши; иккинчидан, иш билан бандликнинг камайиши билан бирга ишсизликнинг қисқариши.
Фикримизча, бу ҳодисаларни фақат статистик хатоликлар ва ишсизлик мақомини бериш шартларининг мураккаблашуви билан изоҳлаб бўлмайди. Кўринишидан яхши бўлган иқтисодий ўсиш кўрсаткичларидан иш билан бандликнинг камайишини иккита сабаб билан изоҳлаш мумкин:

Download 341.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling